Толкател ҳаракатининг қонунлари. Қаттиқ ва юмшоқ зарблар.
Кулачок профилига қараб узоқлашиш ва қайтиш фазаларида толкател ҳаракатининг характери ҳар хил бўлиши мумкин. Агар бу ҳаракатни толкатаел тезлигининг ўзгариши нуқтаи назаридан қаралганда, унинг текис ҳаракатини, ўзгарувчан ҳаракатини ва умумий ҳолда, ўзгарувчан тезланишли ҳаракатни ўрганиш талаб этилади.
Текис толкател ҳаракати (14.3-расм), яъни унинг узоқлашиш ва қайтиш фазаларида ўзгармас тезлик ҳаракати графикда горизонтал кесма кўринишида кўрсатилган. Бу фазаларда толкателнинг силжиш графиги оғма тўғри чизиқда тасвирланган. Толкателнинг тезланиши бу ҳолатда нолга тенг, бу участканинг боши ва охирида тезланиш плюс ёки минус чексизликка эришади. Тезланишнинг чексизликка эга бўлишида қаттиқ зарб ҳосил бўлади, у тезликнинг охирги қийматида сакрашга тўғри келади ва толкателнинг силжиш графигида узилиш бўлади. Бу камчилик ҳисобланади. Тезланиш инерция кучига пропоционал, шу сабабли, керакли нуқталарда (узоқлашиш ва қайтиш фазаларининг бошланиши ва охири) толкателга чексиз катта инерция кучлари таъсир этади, бу назарий механизмни ишдан чиқаришга олиб келади. Реал механизмларда звенонинг эластиклиги ва механизмдаги оралиқларнинг мавжудлиги туфайли бу ҳолат рўй бермайди. Инерция кучлари катта қийматга эришиш сабабли, бу режимдан кетишга ҳаракат қилинади, унда силжишдаги оғма тўғри чизиқли ясси ёйлар орқали алмаштирилади. Толкатели текис ҳаракатланувчи кулачокли механизмлар токар автоматларнинг суперт жиҳозларида, ип йигирувчи тикиш машиналарида ва ҳ.к. қўлланилади. Узоқлашиш ва қайтиш участкаларида кулачок Архимед спирали кўринишида бажарилади.
Толкателнинг текис ҳаракати (14.3 б-расм) узоқлашиш ва қайтиш фазаларида толкателнинг ҳаракати ўзгармас тезланувчан, иккинчи ярмида эса секинланувчан (манфий тезланиш) бўлади. Тезланиш гафигида мусбат ва манфий областдаги горизонтал кесмаларни кўрамиз. Узоқлашиш ва қайтиш фазасининг боғланишида ва уларнинг ўртасида тезланишнинг охирги қиймати сакрашга эга. Бу сакрашларга тезлик грфигида узилиш мос келади, толкателнинг силжиш графиги эса яссилигича қолади.Тезланишнинг сакраши охирги қийматда юмшоқ зарба олиб келади. Бу унчалик хавфли эмас, қаттиқ зарбга нисбатан. Кулачокли механизмларда толкатели юмшоқ зарбада ишловчи механизмлар техникада кенг қўлланилади. Бу механизмларда кулачок профили содда лойиҳаланади ва тайёрланади, масалан улар айлана ёйларининг туташидан тузилиши мумкин. Профил участкаларининг текис туташишига қарамасдан туташиш нуқтасида юмшоқ зарб бўлиши мумкин, бу инерцион юкламаларни сакрашга олиб келади, буни кучга ҳисоблашда ва кейин ўхшаш механизм звеноларини мустаҳкамликка ҳисоблашда ҳисобга олиш керак.
Толкател ҳаракатининг кинематик диаграммалари умумий ҳолат учун, яъни ўзгарувчан тезланишли ҳаракат ҳолати 14.3 в-расмда келтирилган. Тезланиш диаграммасининг формаси ҳар хил бўлиши мумкин, характерли нуқталарда тезланиш сакраши мумкин, инерцион юкламалар нуқтаи назардан энг яхшиси сакрамайдиган тезланиш диаграммасидир; бунда графикни узилиши мумкин (бундай тезланиш графикларидан бири 14.3в-расмда кўрсатилган).
Толкател ҳаракатини узулишсиз тезланишда таъминловчи кулачокка зарбсиз дейилади. Бундай кулачокларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жуда мураккаб, қаттиқ ва юмшоқ зарбга учрайдиган кулачокка қараганда, лекин улар яхши динамик сифатга эгалиги учун кенг қўлланилади. Аммо жуда содда кулачок лойиҳалашда ва тайёрлашда бўлиши мумкин – бу эксцентрик (14.4-расм). Унинг профили айланадан иборат бўлиб, маркази кулачок марказига нисбатан силжитилган. Шундай қилиб кулачок профили ўзгармас эгриликка эга бўлиб, унда ҳеч қандай сакраш ва ўзгаришлар бўлмайди. Бундай кулачоклар фақат иккита профил бурчакка эга – узоқлашиш ва қайтиш.
Кулачоги эксцентрикдан иборат бўлган кулачокли механизмлар ўзининг содда констркцияси бўйича техникада кенг қўлланилади.
Хулосада қуйидагини кўрсатамиз. Толкател тезланишининг кинематик диаграммасини қуришда, узоқлашиш ва қайтиш участкаларида бу диаграмма баландлиги мос равишда фаза бурчакларига тескари пропорционаллигини ҳисобга олиш керак.
бу ерда – узоқлашиш фазасида тезланиш графигининг баландлиги (ёки тезланиш аналоги).
– қайтиш фазасида тезланиш графигининг баландлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |