7. Таянч сўзлар ва уларнинг изоҳлари (Глоссарий) 1. Стерженли механизмларни лойиҳалаш – бу берилган талабаларга кўра звено узунликларини ва кўзғалмас нуқтанинг жойлашиш ўрнини аниқлаш.
2. Ўртача тезликнинг ўзгариш коэффициенти – бу қайтма илариланма ёки силкинма ҳаракат қилувчи чиқиш звеносининг салт ва ишчи юришдаги ўртача тезлик нисбати.
3. Кривошипнинг мавжудлик шарти – бу звено узунликларининг шундай нисбатики, унда энг қисқа звено тўла айланма ҳаракат қилади.
4. Босим бурчаги – бу куч қўйилган нуқтанинг тезлик вектори билан куч вектори орсидаги ўткир бурчак.
Тeзлик, айланишлар сoни, синтeз қилиш, кинeматик анализ, узатиш функцияси, тeзлик ва тeзланиш аналoглари.
5. Кинематика – механизмларда мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганади
6. Абсолют тезлик – бу стойкага нисбатан нуқтанинг тезлиги.
7. Нисбий тезлик – бу звенодаги бир нуқтанинг бошқа нуқтасига нисбатан тезлиги (шатун учун).
8. Релятив тезлик – бу бир звенодаги нуқтанинг бошқа звенодаги мос равишда тушган нуқтасига нисбатан тезлиги (кулисали механизмлар учун).
9. Тезлик режаси – абсолют, нисбий ва релятив тезлик векторларидан қурилган кўпбурчак; абсолют тезлик векторлари тезликлар режасидан қутиб “p” дан чиқади, бу векторларнинг охирларини бирлаштирувчи векторлар нисбий ва релятив тезлик ҳисобланади. Масса – илгариланма ҳаракатланувчи жисм ўлчови.
10. Инерция моменти – айланма ёки силкинма ҳаракатланувчи жисм ўлчови.
11. Даламбер принципи: ҳаракатланувчи механик системага ташқи кучлар билан бирга, звенонинг инерция кучларини қўйсак, уни мувозанатда деб қараш мумкин.
12. Реакция – кинематик жуфтдаги икки звенонинг ўзаро таъсир кучи.
13. Мувозанатловчи куч – двигател кучи, шартли кривошипга қўйилиб, ташқи ва инерция кучини мувозанатлайди.
14. Илашиш бурчаги – бу илашиш чизиғи ва марказий чизиққа перпендикуляр орасидаги ўткир бурчак.
15. Амалий илашиш чизиғи назарий илашиш чизиғини бош айланишлар кесишган нуқтасида топилади.
16. Назарий илашиш чизиғи – бу илашувчи тишли ғилдиракларнинг асосий айланаларига уринмадир.
17. Тиш ишчи участкаси – тиш профилига амалий илашиш чизиғи четки нуқталардан ўтказилган ёй чегараси.
18. Илашувчи ғилдирак тишларининг қоплашуви – бу шарт бир жуфт тишлар илашмадан чиқмасдан иккинчи жуфт илашмага кириши керак.
19. Ташқи узатма – бу манфий узатиш нисбатига эга бўлган қарама-қарши йўналишда айланувчи ғилдираклар узатмаси.
20. Икки илашма – бу мусбат узатиш нисбатига эга бўлган бир хил йўналишда айланувчи ғилдираклар узатмаси.
21. Редуктор – бу секинланувчан узатма.
22. Мультипликатор – бу тезланувчан узатма.
23. Паразит ғилдирак – бу узатиш нисбати қийматига таъсир кўрсатмайдиган тишли ғилдирак.
24. Ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган мураккаб тишли механизм узатиш нисбати унга кирган узатмаларнинг узатиш нисбатлари кўпайтмасига тенг.
25. Сумматор – бу иккита кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм.
26. Дифференциал – бу битта кириш ва иккита чиқишга эга планетар механизм.
27. Планетар редуктор – бу битта қўзғалмас марказий ғилдиракка, битта кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм.
28. Джеймс редуктори – бу қўзғалмас тож ёки қуёшли ғилдиракка эга бўлган бир қаторли планетар редуктор.
29. Давид редуктори бу иккиланган қуёшли ёки иккиланган тож ғилдирака эга бўлган икки қаторли планетар редуктор.