Рухсат этилган босим бурчагини ҳисобга олиб коромисло-кулисали механизмни лойиҳалаш.
Босим бурчаги – бу 7.7а-расмда кўрсатилганидек куч вектори ва бу куч қўйилган нуқтанинг тезлик вектори орасидаги ўткир бурчак. Расмдан кўриниб турибди, энг яхши кучни узатиш шарти куч ҳаракати чизиғи ва тезликни устма-уст тушишида, яъни α=0. Босим бурчаги қанча катта бўлса, шунча кучни узатиш шарти ёмонлашади, унинг ташкил этувчиси звено ҳаракатига қаршилик кўрсатади. Бу ташкил этувчи ҳаракатга қаршилик кўрсатиб, А шарнирда ишқаланиш ҳосил қилади (7.7-расм). Агар α=900 ҳаракатланиш бўлмайди; А шарнирдаги ишқаланишни ҳисобга олмаганда. Агар уни ҳисобга олсак, у ҳолда кучни узатиш ва звено ҳаракати орасидаги босим бурчаги 90° минус ишқаланиш бурчаги бўлса, звено ҳаракатдан тўхтайди. (кўпинча ишқаланувчи материал ва мойланишига қараб ишқаланиш бурчаги φт=(3-5)° оралиғида бўлади.
Стерженли механизмларни ишлаш даврида босим бурчагининг қиймати кучни бир звенодан иккинчи звенога узатишда ўзгаради, механизмни лойиҳалашда берилган рухсат этилган босим бурчаги [α] ошмаслиги керак.
Cилкинувчи гидроцилиндрли механизмни лойиҳалашда бу бурчак қандай ҳисобга олинишини кўриб чиқамиз. 7.7б-расмда кўрсатилганидек бу механизм кузовни ағдариш механизми ҳисобланади (самолёт оёқларини олишни лойиҳалаш ҳам шунга ўхшашдир). Уни лойиҳалашда шток 2 дан гидроцилиндр 3 кузов 1 га кучни узатиш шартини ҳисобга олиш керак. Бу шартлар силкинувчи гидроцилиндр С нуқтасининг жойлашиш жойига қараб ўзгариши мумкин. Бу нуқтанинг ҳолатини аниқлаш методи 7.7в- расмда берилган. Берилган қийматлар қуйидагича:
- АВ звенонинг узунлиги;
- АВ звенонинг бурилиш бурчаги, яъни, унинг четки АВ’ ва АВ’’ ҳолатлари;
- гидроцилиндрнинг силкиниш нуқтаси ва В нуқта орасидаги минимал масофа, яъни ВСmin;
- В нуқтадаги рухсат этилган босим бурчаги [α].
Силкинувчи гидроцилиндр С нуқта ҳолатини аниқлаш талаб этилади.
Механизмни четки ҳолатларида кучни узатиш шарти энг мураккаб бўлганлиги учун, звенонинг АВ’ ва АВ’’ ҳолатларини кўрамиз. Гидроцилиндр штоки АВ звенога В нуқтада бўланганлиги сабабли, куч гидроцилиндрдан звенога бу нуқта орқали узатилади. Куч вектори тезлик вектори билан В нуқтада исталган бурчак ҳосил қилади, рухсат этилган босим бурчаги оралиғида. В’ нуқтадан тезлик таъсир чизигини звенога перпендикуляр қилиб ўтказамиз, ва бу чизиқдан соат стрелкаси йуналишида [α] бурчакни қўямиз. Бу иккиланган бурчакнинг ичида гидроцилиндрнинг куч вектори ётади, ёки В’С кесма, B’ нуқта билан гидроцилиндр силкиниш нуқтасининг учрашган нуқтасидир. B’’ нуқтада ўхшаш қурилишларни қилиб, B’ ва B’’ нуқтадан иккита иккиланган [α] бурчакни қўйиб, 7.7в – расмда штрихланган умумий зона чегараларини ҳосил қиламиз. Агар куч гидроцилиндрдан звенога В нуқта орқали бу зонанинг ичида жойлашиб ўтқазилса, бу кучни узатиш шарти звенонинг икки четки ҳолати учун яхши бўлади. Бу зонанинг ичида гидроцилиндрнинг силкиниш нуқтаси В’ нуқтадан ВСmin оралиғида жойлашади.
Аниқ С нуқтанинг ўрни ВСmin радиусида қўшимча конструктив шартларни бериб топилади, агарда улар йуқ бўлса, ихтиёрий танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |