Лойиҳалаш кетма-кетлиги.
Кулачокли механизмларни лойиҳалаш кетма-кетлиги лойиҳалаш топшириғига боғлиқ. Бунда иккита вариант бўлиши мумкин.
1. Толкател ҳаракатининг характери берилган. Бу ҳолат кулачокли машина – автоматларнинг кулачокли механизмларини лойиҳалашда рўй бериши мумкин.
Машинанинг ишчи органларини кулачокли механизм ҳаракатга келтиради. Масалан, бўйлама - фасонли силлиқлаш токар автоматларида резец суппортнинг текис ҳаракатини таъминлашда, самолёт бошқарув системаси механизмларини лойиҳалашда, трубопровод системасида заслонканинг бурилиши ҳаво кондензацияси тезликнинг берилган қонуният бўйича ўтади.
2. Толкателнинг ҳаракат характери берилмаган. Бу ҳолат ишчи ёки ёрдамчи машина органларининг ҳаракат характерини толкател орқали узатиб кулачокли механизмларни лойиҳалашда кўриш мумкин. Масалан, ички ёниш двигателларида компрессор клапанларининг очилиши, зубодолбеж станокларда долбякни заготовкадан узоқлашуви, электротехник қурилмаларда контактларни бир бирига тегиб, тегмасдан туриши.
Берилганларни ва лойиҳалаш йўлларни кўриб чиқамиз.
Толкателнинг ҳаракат характери берилган.
Бошланғич берилганлар:
- кулачокли механизм типи;
- кулачокнинг айланиш частотаси айл/мин;
- кулачокли механизмнинг фаза бурчаклари градусда;
- толкателнинг юрган йўли ММ да (максимал силжиш) толкатели илгариланма ҳаракатланувчида ёки градусда тебранма толкателлида;
- толкателнинг ҳаракат характери, математик боғланишлар кўринишида аналитик усулда берилган ёки график усулда кинематик диаграммалар кўринишида.
Лойиҳалаш йўли.
1. Турткичнинг силжиш диаграммасини қуриш.
2. Толкателни тезлик аналоги диаграммасини силжиш графигини график дифференциаллаш методи бўйича қуриш (бунда масштаблар тенг бўлиши керак).
3. Тезлик йўқотиш бўйича қуриш.аналоги графигини толкателни контакт нуқтасида силжиш функциясида тезлик аналоги ва силжиш диаграммаларидан бурчак параметрини график йўқотиш бўйича қуриш.
4. Кулачокнинг минимал радиусини топиш ва унинг марказини жойлашиш зонасини аниқлаш учун, ҳосил қилинган графикка ҳаракатни узатиш бурчагининг рухсат этилган минимал қиймати бўйича абсцисса ўқига оғма иккита урунма ўтқазиш керак.
5. Кулачокни лойиҳалаш.
Турткичнинг ҳаракат характери берилмаган.
Бу ҳолатда конструктор ўзи толкател ҳаракатининг характерини динамик ҳолатларга қараб танлайди;
Тезланишнинг ўзгариш қонуниятида, қаттиқ ва юмшоқ зарбларни бўлиш, бўлмаслигига қараб. Шунинг учун, бошланғич берилганларда толкател ҳаракатининг характери берилмасдан, иш процессида тезланишнинг ўзгариши берилади. Қолган бошланғич берилганлар олдинги ҳолатдагидек бўлади.
Лойиҳалаш йўли.
1. Турткични тезланиш аналоги диаграммасини қуриш.
2. Турткичнинг тезлик аналоги диаграммасини тезланиш аналоги графигини график интеграллаш методи бўйича қуриш.
3. Турткични силжиш диаграммасини тезлик аналоги графигини график интеграллаш методи бўйича қуриш.
Қолган пунктлар, олдинги ҳолатдагидек бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |