Лаборатория иши



Download 73,5 Kb.
bet1/4
Sana19.04.2022
Hajmi73,5 Kb.
#564225
  1   2   3   4
Bog'liq
ЛАБОРАТОРИЯ сарф улчагич


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


Ишнинг номи: САРФ ЎЛЧАГИЧНИНГ РОТАМЕТРИК ДАТЧИГИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ.
САРФ ЎЛЧАГИЧНИНГ РОТАМЕТРИК ДАТЧИГИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Ишнинг максади: Турли хилдаги сарф улчагичларнинг конструктив тузилиши, уларнинг ишлаш принципи билан танишиш, РС типидаги ротаметр шкаласини даражалашни урганиш.
Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар.
Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар—ротаметрлар лабораторияларда ва саноатда кенг ишлатилиб, тоза ҳамда бироз ифлосланган бир жинсли суюқлик ва газларнинг сарфини ўлчашга мўлжалланган.
А сбобнинг ишлаш принципи ўлчанаётган муҳит оқимининг пастдан юқорига ўтишида конуссимон найча ичига жойлашган қалқовичнинг вертикал силжишига асосланган. Қалқовичнинг ҳолати ўзгариши билан қалқович ва конуссимон найчанинг ички деворлари орасидаги ўтиш кесими ўзгаради, натижада ўтиш кесимидаги оқимнинг тезлиги ҳам ўзгаради. Босимлар фарқи қалқович кўндаланг кесими юзининг бирлигидаги массага тенглашгунча у ҳаракатда бўладн. Берилган муҳитнннг ҳар бир сарф катталигига қалоқовичнинг муайян ҳолати мос келади. Ротаметрлар босим фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга; ротаметрларнинг шкалалари тенг бўлинмали бўлиб, унча катта бўлмаган сарфларни ўлчашга имкон беради; босимнинг йўқолиши кичик ва у сарф катталигига боғлиқ эмас;
7.6-расм. Қалқович схемаси
Асбобнинг ўлчаш қисми (7.6-расм) вертикал жойлашган конуссимон найча 1 ва қалқович 2 дан иборат.
Қонуссимон найчадаги ҳалқанинг кесим юзи баландликка мутаносиб ўзгаради.
П астдан юқорига ўтадиган суюқлик ёки газ оқими томонидан қалқовичга кўрсатиладиган кучлар мувозанатлашгунча уни юқорига кўтаради. Кучлар мувозанатлашганда қалқовичли ротаметр маълум баландликда тўхтайди, бу эса сарф миқдорини кўрсатади. .
Ротаметрларнинг сарф коэффициенти а ни аниқлаш аналитик усулда топиш қийин бўлган бир қатор катталикларга боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир ротаметр тажриба йўли билан даражаланади.
Лаборатория ва саноатда шиша (сарфни жойида ўлчайдиган) ва металл корпусли (кўрсатишларни масофага узатадиган) ротаметрлар чиқарилади.
7.7-расмда шиша найчали ротаметрнинг тузилиш схемаси кўсатилган. Бу асбоб корпус 5 га устунлар 7 ёрдамида ўрнатилган конуссимон найча 2 дан иборат. Найча ичида пастдан юқорига оқадиган суюқлик ёки газ окими таъсирида вертикал ҳаракат қилувчи қалкович 1 бор. Асбобнинг шкаласи 3 бевосита найча устида (чизиш йўли билан) даражаланади. Ҳисоблашлар қалқовичнинг устки горизонтал текислиги бўйича олиб борилади.
Конуссимон найчали шиша ротатаметрлар сув бўйича 3000 л/соат ва ҳаво бўйича 70 м3/соат ўлчов чегарасига эга.

7.7-расм Шиша найчали ротаметр





Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish