Тишли илашма ва унинг параметрлари. Қоплашиш коэффициенти. Узатма турлари.
Маъруза режаси.
1. Эволвента тишли узатмани қуриш.
2. Амалий илашиш чизиғи ва тишнинг ишчи участкаси.
3. Тишли илашманинг геометрик ва кинематик параметрлари.
4. Тишли илашманинг сифат кўрсаткичлари –оҳиста ишлаши.
5. Қоплаш коэффициенти.
6. Бир вақтда бир жуфтли ва икки жуфтли илашма.
7. Ташқи ва ички узатмалар.
8. Cекинланувчан ва тезланувчан узатмалар.
Тишли илашма ва унинг параметрлари.
Машинасозликда ва самолётсозликда ҳам кенг қўлланиладиган нолинчи эвольвентали тишли илашмаларни ўрганамиз. Бундай илашмалар иккита нолинчи тиш ғилдиракдан ташкил топган (мусбат ва манфийдан фарқли ўлароқ), контактда бўлади ёки илашувчи ғилдираклар дейилади. Бу ғилдираклар битта m модулга ва z1 ва z2 тишлар сонига эга.
11.1-расмда бундай илашма кўрсатилган, чапдан биринчи ғилдирак – кичик, ўнгдан иккинчиси эса – катта. Кичик тишли ғилдиракни кўпинча шестерня дейилади. 11.1-расм бўйича ҳаракат шестернядан ғилдиракка узатилади. Олдинги маърузада келтирилган формулаларга асосан шестерня ва ғилдиракнинг геометрик параметрлари аниқланади. Илашган тишли ғилдиракларда шундай айланалар борки, улар бир-бирига тегиб туради ва иш процессида сирпанмасдан юмалайди. Бу ғилдираклар rw1 ва rw2 радиусларга эга ва бошланғич айланалар дейилади. Нолинчи узатма бўлган ҳолатда, тишли ғилдирак бошланғич айлана радиуслари бўлувчи айлана радиусларига тенг бўлади: rw1=r1 ва rw2=r2. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, ҳамма геометрик параметрлар w индексга эга. Бир ғилдирак бош айланаси ва иккинчи ғилдирак оёқ айланаси орасидаги масофа – c*m – радиал оралиқ дейилади, с* - эса радиал оралиқ коэффициенти; стандарт узатмаларда c*=0,25 га тенг.
Эвольвентали тишли ғилдирак контакт нуқтаси олий кинематик жуфт бўлади. Бу нуқтадан (11.1-расмда у марказий чизиқда ётади) эвольвента хоссасига асосан ва илашувчи тиш эволвентасига умумий нормаль ўтқазиш мумкин, бу тўғрисида олдинги маърузада айтилганидек, бу нормаль илашувчи тишли ғилдиракларнинг асосий айланаларга уринма бўлади.
Бу урунма ва марказий чизиққа ўтказилган перпендикуляр орасидаги бурчак αw ни илашиш бурчаги дейилади. Стандарт нолинчи узатмалар учун бу бурчак берилган контурнинг профил бурчагига тенг, яъни: αw=α=20˚. Илашувчи тишли ғилдирак айланиш маркази орасидаги aw масофани ўқлараро масофа дейилади.
Тишли узатмаларни ишлаш процессида, яъни, илашиш процессида, контакт нуқта ҳар хил ҳолатни эгалайди, бироқ исталган ҳолатда тиш ён юзасига ўтқазилган нормал эволвента хоссаларига асосан асосий айланага урунма бўлади. Илашиш процессида контакт нуқта асосий айланага ўтқазилган умумий урунма бўйича силжийди, шунинг учун бу урунма эволвентали узатманинг илашиш чизиғи ҳисобланади. Шундай қилиб, эволвентали узатманинг илашиш чизиғи марказий чизиққа илашиш бурчаги остида ўтқазилган оғма чизиқдир.
Илашиш чизиғи назарий ва амалийга бўлинади. Назарий илашиш чизиғи – бу асосий айланаларга ўтқазилган урунма чизиқнинг уруниш нуқталари орсидаги АВ кесма (11.1-расмда). Тиш эвольвентаси тишли ғилдирак бош айланалар билан чегараланганлиги сабабли, тишнинг ён юза контакти ab амалий илашиш чизиғи бўйича ўтади, у назарий чизиқни бош айланалар кесишган нуқтаси. Тишли узатмалар ишида, 11.1-расмда кўрсатилганидек, ғилдиракни айланиш йўналиши асосида контакт нуқта амалий илашиш чизиғи бўйича а нуқтадан b нуқтагача силжийди, яъни а нуқтада тишлар контактга киради, b нуқтада эса – контактдан чиқади. Бу ерда 11.1-расмда кўрсатилганидек, назарий илашиш зазорсиз ҳисобланади, яъни тишлар орасидаги ён зазор бўлмайди; бироқ реал узатмаларда ён зазор бўлади ва унинг қиймати ғилдирак тайёрлашнинг аниқлик даражасига боғлиқ бўлади.
Тишли узама иккита сифат кўрсаткичга бўлинади: геометрик ва кинематик. Геометрик кўрсаткич – бу марказлараро масофа:
;
Кинематик кўрсаткич – бу узатиш нисбати, кириш ва чиқиш ғилдиракларини ҳисобга олганда бурчак тезликлар нисбатига (ёки айланиш частотасига) тенг бўлади:
Илашманинг асосий қонунига асосан
Do'stlaringiz bilan baham: |