Қопланиш коэффициенти.
Тишли узатманинг асосий сифат кўрсаткичларидан танаффузсиз ва униннг силлиқ ишлаши тушунилади. 11.1-расмда бир жуфт тиш b нуқтада илашмадан чиққач иккинчи жуфт тиш а нуқтада илашмага киради, сўнг иккинчи жуфт тиш илашмадан чиқади, илашмага эса учинчи жуфт киради ва ҳ.к. Ҳаракатни бундай узатишда танаффус ва тишлар орасидаги зарб, агарда реал тишли механизмда ён зазорни ҳисобга олганда ҳосил бўлади. Зарбдан қочиш мақсадида ва ҳаракатни танаффуссиз ва силлиқ узатишда қуйидаги шарт бажарилиши керак, бунда иккинчи жуфт илашмага кирмагунча, биринчи жуфт илашмадан чиқмаслиги керак. Бу шартни қоплашиш дейилади. Тушунарли, қанча кўп бир жуфт тиш бошқаси билан амалий илашиш чизиғида юмаланса, шунча узатманинг иши танаффуссиз ва силлиқ бўлади.
Қоплаш ҳодисаси қоплаш коэффициенти билан баҳоланади. 11.2-расмда g – тишнинг бурчак қадами, l – амалий илашиш чизиғи узунлиги. Эвольвента хоссасига асосан, илашиш чизиғида кесма узунлиги асосий айланадаги ёйга тенг, бу ёйлар эса марказий бурчакка пропорционал, тақсимлаш мумкин, d – амалий илашиш чизиғида контакт нуқтанинг силжишига мос келган ғилдиракнинг бурилиш бурчаги, pb эса – асосий айланада тиш қадами. Қоплашиш коэффициенти – бу d бурчакни g тишнинг бурчак қадамига нисбати ёки амалий илашиш чизиғи узунлигини асосий айлана бўйича олинган тиш қадамига нисбати:
Ҳисобга олиб,
, оламиз: (14.1)
Амалий илашиш чизиғи узунлигини аналитик ифодасидан фойдаланиб
[14], нолинчи тишли узатмалар учун қоплашиш коэффициентини ҳисоблаш формуласини оламиз:
(11.2)
Назарий қоплашиш коэффициенти қиймати бир ва икки оралиғида ётади, амалда эса:
Юқоридаги кузатишлардан, илашиш процессида танаффуссиз икки жуфтли илашмалар кетма-кетлиги мавжуд бўлади, яъни вақтнинг бир қисмида икки жуфт тишлар илашмада, вақтнинг бир қисмида эса бир жуфт. Натижада, икки жуфтли илашмада тишли узатма орқали узатилган ҳамма юклар икки жуфт тиш орасида бўлинади, бир жуфт тишли илашмада эса ҳамма юклар бир жуфт тишга тушади. Шундай қилиб, кинематик нисбатга қараганда узатма қоплашиш натижасига қараб силлиқ ҳисобланади, тишли узатмалар юк остида ишласа танаффусли бўлади, хусусий ҳолда, тишли узатмадан ҳосил бўлган шовқин бу танаффуснинг натижасидир. Силлиқ илашишни ошириш учун ва шовқинни камайтириш мақсадида қия тишли узатмалардан фойдаланилади, бунда қоплашиш коэффициенти тўғри тишли узатмага нисбатан катта бўлиши мумкин. Икки жуфтли ва бир жуфтли илашманинг ишлаш вақти фоизини аниқлаш методикаси қуйидагини беради, масалан: e=1,25, 40% вақт оралиғида икки жуфт илашиш ўрин эгаллайди, 60% да эса бир жуфтли ; агар e=1,7 да икки жутли – 82%, бир жуфтли – 18%.
Do'stlaringiz bilan baham: |