Модулли ўкитиш технологияларида ўкув жараёнини ташкил этиш



Download 120 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi120 Kb.
#297576
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўқув жараёнини ташкил қилиш


Модулли ўкитиш технологияларида ўкув жараёнини ташкил этиш

Режа:
1. Модулли ўкитиш технологияларининг асосий максадлари.


2. Модулли таълим технологияси мохиятини ёритувчи тушунчалар.


Таянч тушунча ва иборалар: ўкув максадлар, модулли ўкитишнинг бош максади, модулли таълим технологияларининг назарий асослари, модулли дастур, комплекс дидактик максад, ўкув элементи ва б.к.

Ўкитишнинг истикболли тизимларидан бири сифатида модулли таълим технологияларида асосий ўкув максадлар жумласига куйидагиларни киритиш мумкин:


- таълим олувчининг ўзига мос суръатда ишлаши;
- уларга ўз имкониятларини аниклаш;
- таълим мазмунини ўзгарувчан тарзда куриш;
- унинг турли турлари ва шаклларини интеграциялаш;
- ўкувчиларда мустакил равишда таълим олиш кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг юкори даражадаги натижаларга эриштириш. Ўз-ўзидан кўринадики, юкоридаги баён килинган максадларнинг охиргиси модулли ўкитишнинг бош, етакчи максади хисобланади.
Модулли ўкитишнинг мазкур максадларини самарали амалга ошириш факат уни концептуал гоялар, педагогик-психологик назариялар асосида кургандагина содир бўлиши мумкин.
Рус олимлари Л.В. Загрекова, В.В. Николинада «Таълим назариси ва технологияси» китоби модулли таълим технологиясининг назарий асосларини куйидагилар ташкил килади деб ёзадилар:
1. Аклий фаолиятни боскичма-боскич шакллантириш назарияси.
2. Дастурлашган таълим назарияси (ўкувчини фаоллаштириш гояси, унинг фаолиятини аниклиги ва изчиллиги, ўзини-ўзи назорат килиш, кувватлаб бориш, ўкув-билув фаолиятни индивидуал тарзда куриш).
3. Ўкувчилар ўкув фаолиятини бошкаришга кибернетик ёндашув.
4. Таълимни табакалаштириш, оптималлаштириш хамда муаммоли, таълимнинг назарий гояларини модулли ўкитиш асосларида, уни куришнинг принцип ва коидаларида, таълим методлари ва шаклларини танлашда интеграциялашув.
Модулли таълим технологияси мохиятини ўритувчи тушунчаларга куйидагилар киради:
- модулли дастур;
- комплекс дидактик максад;
- интеграллашган дидактик максад;
- хусусий дидактик максад;
- ўкув элементи;
- кириш назорати;
- жорий назорат;
- оралик назорат;
- умумлашган (чикиш) назорат.
Модулли таълимнинг мохияти шундан иборатки, бунда ўкувчи модул билан ишлашда ўкув-билув фаолиятининг аник максадларига мустакил равишда (ёки ўкитувчининг баъзи бир ёрдамида) эришилади.
Модул харакат режаси максадини, ахборотлар банкини; кўйилган дидактик максадларга эришиш бўйича методик рахбарликни ўз таркибига олади.
Шу боисдан хам модул ўкув-педагогик адабиётларда модулли ўкитишнинг воситаси сифатида каралади.
Энди кимё фани бўйича ишлаб чикилган модул дастурини карашга ўтамиз.
«Углеводлар»нинг модулли дастури (МД):
- углеводородлар молекулаларининг кимёвий тузилиши хакида;
- уларнинг хусусиятлари: олиш ва ишлатиш хакида;
- юкори молекулалар бирикмаси (полимерпар) хакида билимларни эгаллаш.
Бунда ўкувчилар ўзлаштириб олиши шарт бўлган билимларга куйидагиларни киритиш мумкин: тенгламаларни ёзишни ва айрим реакцияларни ўтказишни, хозирги замон коменклатураси асосида айрим моддаларнинг номларини аташни, зарур хисоблашларни ўтказишни.
Мазкур МД таркига 7 та модул киради:
МО – комплекс дидактик максад.
М.1. этилен: тузилиши, изомерияси, гомологик катор, хусусияти, олиниши, кўлланилиши.
М.2. – каучук – табиий полимер.
М.3. – ацитилен – тузилиши, хусусияти, олиниши, кўлланилиши. Ацетилен ва этиленни киёсий ўрганиш.
М.4. - лаборатория иши: этиленни олиш ва у билан тажрибалар ўтказиш.
М.5. – умумлаштириш (хулоса).
М.6. – чикиш назорати.
Куйидаги М.1. модули билан боглик материални келтирамиз:
1- жадвал
М.1. – этилен: тузилиши, изомерияси, гомологик катори, хусусиятлари, олиниши ва кўлланилиши


Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish