БОЛАНИНГ ЁМОНИ БЎЛМАЙДИ
Эътибор берайлиг-а. Ҳамма болалар ҳам бир хил ту-ғилади. Бир парча этдан катта бўлади. Фақатгина жинсида фарқи бор – ўғил ёки қиз. Уни худди оппоқ қоғозга ўхшатиш мумкин. Унга нималарни ёзиш сиз ота оналарнинг ихтиёрида. Ҳар бир бола 23 та қобилият билан туғилар экан. Уларга эътибор берилса, шуғулланса, шу қобилиятлар юзага чиқади ва равнақ топади. Эътибор берилмаса, йўқ. Менга кўпчилик айтади:
- Сизнинг фарзандларингиз бари иқтидорли.
Мен бундан фахрланаман. Мен доим уларга меҳрибон ва жонкуярман. Уларнинг истиқболи учун жон куйдираман. Сиз ҳам шундай қилинг. Бу, албатта, ўз мевасини беради. Боланинг қорнини тўқлаб, янги кийимлар кийдириб қўй-сангизу уларга илм-ҳунар ўргатмасангиз, мутахассисларга бериб, шуғуллантирмасангиз, мусиқа ёки санъатга, спортга ошно қилмасангиз, сизни қандай ота-она дейиш мумкин. Ундан кўра мушук боқинг уйда. Гўзалликни, санъатни севган инсонлардан ёмонлик чиқмайди. Чунки уларнинг қалби санъатга, спортга ошно, муҳаббатга лиммо-лим. Му-ҳаббатга тўла қалбдан ёмонлик кутиб бўлмайди.
АЛЛОҲ СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ
Аллоҳ сўзининг маъносини биласизми? Аллоҳ гўзаллик, ростгўйлик, муҳаббат, демакдир. Болангизда шундай хислатларни шакллантирингки, уларда ҳаётга, одамларга, табиатга, Ватанга, қариндош-уруғларга муҳаббат уйғонсин. Бу болангизнинг келажаги учун муҳим. Агар фарзандингиз маънавиятли, ҳалол, виждонли инсон бўлиб улғайса, унинг ҳаёти, келажаги порлоқдир. Мансаб пиллапояларидан уни ҳаётнинг ўзи кўтариб бораверади. Аллоҳнинг 99 исми бор. Маъноларини уқиб кўринг-а, барча ижобий фазилатлар мажмуасидир. Донишмандлик, сахийлик, тўғрилик, қодирлик, мурувватлилик, кечирувчанлик, раҳм қилувчи, яратувчанлик ва ҳоказо. Сиз ҳам шу хислатларни фарзан-дингизга жо қилсангиз икки дунё савобига эришасиз. У, албатта, буюк инсон бўлиб етишади. Сабаби: Яратган бундай инсонларни Ўзи қўллайди ва кўкларга кўтаради. Бир китобда ўқиган эдим, инсонга берилган энг қимматбаҳо бойлик данғиллама уй-жой, сўнгги русумдаги машина, тилла тақинчоқлар эмас, балки гўзал хулқ-атвордир. Гўзал одоб-ахлоққа эга инсоннинг ҳар икки дунёси обод, жаннат мисолидир. Жаннат у дунёда эмас, балки шу дунёда ҳам мавжуддир. Қалбингиз хотиржам ва ёруғ. Оилангиз тинч ва обод. Фарзандлар муваффақияти, молиявий барқарорлик бу дунёдаги жаннатдир. Фарзандингизни бу дунёдаги жаннат учун тайёрланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |