1 мавзу: XIX аср охири – XX аср бошларида Ўзбекистон санъати.
Маъруза режаси:
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудларида тасвирий санъатга бўлган эътибор
2. Мустақил хонликлар саройида ижодий муҳит
3. Ўзбекистонда замонавий тасвирий санъатнинг кириб келиши
1880-йилларга келиб Ўрта Осиё ва Қозоқистон ерлари бутунлай рус қўшинлари томонидан босиб олинди. Маьлумки чор ҳукмати Ўрта Осиёга ҳужум қилганида бу ерда учта мустақил хонлик мавжуд бўлиб улар Марказий Осиё ҳудудининг катта қисми ташкил этар эди. Лекин бу хонликлар орасидаги доимий низолар мамлакатларни заифлаштириб қўйган эди. Бу хол рус қўшинларини тез ва осон хонлик ерларини босиб олиб ўз ҳукмини ўрнатишга имконият яратди. Юришдан сўнг Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Руссиянинг вассалига айлантирилди, Қўқон хонлиги йўқ қилиниб унинг ерлари Туркистон генерал губернаторлигига қўшиб юборди.
Туркистон генерал-губернаторлиги
1867 йили босиб олинган Марказий Осиё ерларининг катта қисмида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб маркази Тошкент шаҳри белгиланди.
Меъморчилик. Чор ҳукмати босиб олган ерлардаги ҳарбий қалъа ва кароргоҳларини мустахкамлаш ва кенгайтиришга эътибор берди. 1898 йили темир йўл қурилгандан сўнг русиядан кўчиб келувчилар сони янада ортди.
Русларнинг кириб келиши натижасипа шаҳар ва қишлокларининг турмуш тарзи ўзгарди. Қишлоқлар шаҳарларга айлана борди. Шаҳарлар эса катталашиб, эски ва янги шаҳар қисмига ажрала бошлади. Эски шаҳар асосан маҳаллий аҳоли истикомат қилдиган жой янги шаҳарлар эса боскинчилар томонидан барпо этилган маьмурий ва маданий бинолар ҳамда руслар яшайдиган кварталлардан ташкил топди. Янги шаҳарлар режа/план/ асосида қурила бошланади. Кенг кўчалар катта майдон ва ҳиёбонлар , кўп каватли турар-жойлар XIX аср охири XX аср бошларида Марказий Осиё шаҳарлари қиёфасини ўзгартириб юборди. Шу даврда Туркистон генера-губернаторлигини маркази бўлган Тошкент шаҳарининг қурилиши ҳам ўзгарди. "Кичик Петербург" деб ном олган ва рус давлатининг пойтахти Петербург шаҳрига ўхшатиб қурилган бу шаҳар кўчалари ва ҳиёбонлари ўз вақтида келган сайёхларни ҳам ҳайратга солди. Шаҳардаги амалдорларнинг уйлари , турлий маъмурий бинолар, фавворли истироҳат боғлари шаҳарга Европа тусини берди. Шаҳар кўчаларида, йўлларга тош, кўнка учун темир изларнинг ётқазилиши, файтунли от ва фонусларнинг пайдо бўлиши ҳам шаҳар қиёфасига янги давр рухини киритди.
Бу даврда қишлоқларнинг шаҳарларга айланиш жараёни тезлашди. Олмато, Бишкек, Ашхабод, Самарқанд,Фарғона каби қатор шаҳарлар ўзининг янги даврини бошлади. Уларнинг янги шаҳар қисми шаклланди. Марказий Осиё ерларида , айниқса унинг шаҳарларида русларнинг кўпайиши чор ҳукмати олдига қатор масалаларни кўндаланг кўйди. Бу ҳам бўлса кўчиб келган ва келаётган европаликлар учун иш жойни ташкил этиш , болаларни ўкитиш учун мактаблар очиш, касалхоналар қуриш, почта-телеграф ишларни йўлга куйиш ва бошқа қатор масалаларни тезлик билан халқ этиш эди. Булар ижтимоий ҳаётда катта жонланишга сабаб бўлди. Бу ишларни хал килиш учун эса маҳаллий аҳоли ҳам жалб этила бошланди. Натижада маҳаллий ишчилар сафи кенгая борди. Айни вақтда маҳаллий бойлар шаклланди, миллий буржуа катламининг сафи ортди.
Бу даврдан бошлаб Русия саноат корхоналарида ишлаб чиқилган буюмлар, масалан, лампа, самовар, мато ва европача кийим кечаклар маҳаллий аҳоли хонадонига кириб кела бошлади, мусулмон хонадонига картошка, помидор, баклажон ва бошқа янги сабзавотлар ҳам пайдо бўлди.
Марказий Осиё маданий ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Зиёлилар сафи кенгайди, бой ва эодагонларнинг болалари таьлим-тарбиясида ўзгаришлар юз берди. Улар эндиликда Европа мемлакатлари ҳаёти билан яқиндан таниша бордилар. Петербург, Москов,Истамбул, Берлин, Париж ва бошқа шаҳарлар ҳаётини ўз кўзлари билан кўрдилар. Капиталистик муносабатлари кенгайган сари зиёлилар ҳаракати ҳам кўчая борди. Эскича яшаш тарзини ўзгартириш, янги замонни хис этиш зарурлигини илғор эиёлилар дилдан сеза бордилар. Уларнинг бу ҳаракат ва инталишари зоя кетмади.
Шу даврдан газета ва журналлар тошбосма услубида нашр этиш кенгайиб борди, театрлар ташкил этилиб, достон ва афсонларни сахналаштариш орқали халқни маьрифатга чорлаш, уларда дунёга кизикишини ортиришга интилдилар. Натижада кенг халқ оммаси ижтимоий ҳаётга тортила бошланди. Муҳими шундаки, бу ишларда хотин-кизлар ҳам иштирок кила бошладилар. Бадиий адабиётда ҳам жонланиш бошланди, Аваз Ўтар, Фурқат, Абдулла Авлоний, Ахмад Дониш каби қатор ёзувчи ҳамда шоирлар ижод этдилар. Меъморлик, тасвирий ва амалий санъатда ҳам янги жараёнлар рўй берди. Босма китобларни пайдо бўлиши хаттотларга бўлган талабни камайтириб юборди,саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган майиший буюмлар кенг кўламда бу ерларга килиб келиши эса махалиий кустар ишлаб чиқаришини синдириб борди. Шарқ ва Ғарб санъати анъаналари симбиози юзага келди. Шу холни тасвирий санъатда ҳам кўрамиз. Ишланган тасвирий санъат асарларида миллий расм чизиш услуби Европа расм чизиш услуби билан уйғунлаштиришга интилиш пайдо бўлди. Бу хусусият бухоролик рассом Ахмад Дониш ишларида билинади. Унинг Алишер Навойининг Лайли ва Мажнун достонига ишлаган композицияларида шу холни кўриш мумкин.
Ахмад Дониш (І827-І887) ёзувчи, шоир, рассом, хаттот сифатида танилди. У Русия шаҳарларида бўлиб янги ҳаёт, вокеликка янгича караш туйғуси билан яшади ва меҳнат килди, унинг бу карашлари илмий рисолаларида, мўжаз расмларида ўз ифодасини топди. Донишнинг мужаз расмларида вокеликни ўзига айнан ухшатишга интилиб ишланганлиги расмда тасвирланган яқин ва узоқдаги буюмларнинг катта ва кичик тасвирланишида билинади. Дониш Илғор Европа санъатини кизикиб урганди. Унинг "Мажнун сахрода" "Рассом ва шоир" каби қатор миниатюраларида Европа реалистик санъати анъаналари таьсири ишланиш услубида мавзуни ечишда кўринади.
Х1Х аср ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиёда бирин кетин босмахоналар ташкил этила бошлаган. Рус ва маҳаллий тилларда турли газета, журнал ва китоблар нашр этилиши санъат ривожига таьсир эта бориб рассомлар сафини кенгайтирди. Бу дастлабки китобот санъати билан боғлиқ расмлар ўзига хос, содда ва кўп холларда ҳарф ва геометрик шакллар комбинацияси, миллий нақшларнинг янги даврга мослаб ишланган вариантлари тарзида кўринади. Аста китобларга иллюстрациялар киритиш ривожланаборди. Биринчи маҳаллий рассомлар шу санъатда ўз ижодларини бошладилар. 1908 йили Тошкентда нашр килинган "Шоҳнома", "Фарход ва Ширин" каби қатор китоблар иллюстрацияларини Факир ал-ҳақир Рахматулла ва Рахматилла бен Мулла Абдушукур, Саадийнинг Гулистон ҳамда "Гурўғли достонига Сирожиддин Махсум Сиддикий иллюстрациялар ишлади. Бу иллюстрацияларда рассомлар маҳаллий миниатюра санъати апьаналаридан ҳам фойдаланишга интилганлиги сезлиб туради. Жумладан "Гўрўғли" достонига ишланган миниатюраларда Сиддикий ўз қаҳрамонлари кайфиятини реалистик талкин этишга ҳаракат қилганлиги кўринади. Рассомлар баьзи китоблар учун эса хорижий мамлакатларда чиккан китоб иллюстрацияларидан нусха олиб иллюстрация ишлашлари, шу даврда нашр килинган "Минг бир кеча" "Ажойиб-ғаройиблар, "Фарход ва Ширин" учун ишланган иллюстрацияларда кўринади. Шу билан бирга бу даврда рус ва Европа китоб сангьати анъаналари ҳам кенг ёйила бошлади. Нашр этилган китобларнинг айримлари иллюстрациялар билан безатилган. Расмларнинг катта қисми реалистик ҳарактерда гравюра услубида бажарилган. Бу суратларда Туркистон ўлкасидаги қушлар, ҳайвон, жониворлар тасвири, одамлар кўриниши акс эттирилган. Мачит, мадраса, Туркистон табиати кўринишлари ҳам нашр этилган китобларда учрайди. ХІХ аср охири ХХ аср бошлари китоб графикаси ўзининг услуб рангбаранглиги билан ҳам ҳарактерли. Нашр этилган китоб безаги ва иллюстрацияларда миллий санъат ва анъаналарни кулланганлиги сезилса, бошқа бирларида миллий анъана ва Европа китоб безак ва иллюстрация ишлаш санъатининг анъаналари уйғунлиги кўринади, бошқа бирида Европа реалистик китоб безаги ва иллюстрациялари ўзининг соф кўринишини намоён этади. Бу бежиз эмас. Руссияниг бадиий ҳаёти орасидаги муносабатларни мавжудлиги, маҳаллий зиёлиларнинг илғор маданиятлардан орқада колмасликка интилишлари, энг янги санъат ўзгаришларидан ҳам ҳабардор бўлиб туриш ва замон руҳига мос асардар яратишга ҳаракатлари натижаси эди.
Шуиинг учун ҳам XX аср бошларида рус бадиий маданиятидаги мавжуд бўлган ижодий изланишлар, китоб графикасида ҳам янгича шакллар топишга бўлган ҳаракат "Модерн" услуби пайдо бўлганлигини куриш мумкин."Ўрта Осиё" альманахи (1895) шундай нашрлардандир. Геометрик шакл ва чизиклар комбинацияси, мураккаб элементлари ҳамда реал буюм ва предметларни соддалаштириб геометрик шаклларга яи;инлаштириб композиция яратишга ҳаракат к;илиш шу китоблар умумий безатилиш структурасини ташкил этди.
Марказий Осиёда XIX аср охири XX аср бошларида графика санъати рангбаранг, китобот санъатининг ривожидаги янги боскич нафақат китоб чиқариш балки унинг технологиясида ҳам содир бўлди. Хатто миниатюра ишлаш ва кучириш билан бирга кўп нусхада нашр этиш, шу максадда босма ҳарф ва расм шакллари (клеше)дан фойдаланиш техникасининг кенг куламда ҳаётга кириб келиши китобот санъатининг янги томонларини белгилади.
Х1Х аср охиридан графика санъати кенг кўламда ҳаётга кириб келган ва маьлум миадорда ўз ўрнини эгаллаган бўлса, аксинча рангтасвир, ҳайкалтарошлик санъати давр миллий бадиий зиёлиларининг шахсий ташаббуси сифатида мавжуд бўлди ва деярли ривож топади. Масалан, І886 йили Тошкентда бўлиб утган кўргазмада уста Тўхта Содик Хужаев алебастердан ясаган от ва кийик ҳайкалчасини намоиш этганлиги маьлум.
Ҳайкалтарош Микешин Марказий Осиега рассомлардан ташқари ҳайкалтарошлар ҳам ташриф буюришган. Улар рус жангчиларининг жасоратини ўз кўзлари билан куриш ва уларга атаб ҳайкаллар ишлашга интилганлар. Шундай ҳайкалтарошлардани бири Микешин Михаил Осипович (1835-1898) бўлиб, Рус бадиий академиясида таьлим олган Новгороддаги "Россиянинг минг йиллиги (1862), Петербургдаги Екатирина 11 (1873), Киевдаги "Богдан Хмельницкий (1870-88) ёдгорлиги муаллифи. Унинг ижоди І9 аср иккикчи ярмидаги академизмига яқин. 19 аср охирларида Ўзбекистонда бўлиб шу ерда рус жангчилари хотирасига атаб ёдгорлик ишланган Бу ёдгорлик ҳозирги Амир Темур ҳиёбони яқинидаги болалар боғида ўртанилган. Бу ёдгорлик чоризм ағдарилгандан кейин олиб ташланган.
Хива хони Муҳаммад Рахимхон П 1863-1910, ва унинг угли Асфандиёрхон 1910-1918 й) даврида қурилиш ишлари олиб борилди, шаҳар кўчаларида фойтунли аравалар пайдо бўлиб, бой ва зодагонлар жонига оро кира бошлади. Хива бозорларида Русияда ишланган буюмларнинг кўпайиши ҳам, мол айирбошлаш ишларининг кенг кулоч ёйиши ҳам Хива хонлигида янги ҳаёт бошланаётганлиги шу даврда қурилган Исломхужа минораси шаҳарнинг ажойиб меъморчилик ёдгорлиги бўлиб колди,)Бу даврда янги услубдаги бинолар қурилиши, мактабларда дунёвий фанларни укитиш кўчайди Бу йилларда адабиёт соҳасида шоирлар ўз асарларида озодлик ва биродарлик ғояларини куйладилар, халқни маърифатли бўлишга чакирдилар. Шундай маърифатпарвар шоирлардан бири Аваз Утар ' І884--1919 ) ўз ижоди билан халқка танилди.) Маданият борасида Марказий Осиё минтакасидаги катта янгиликлардан бири кино санъатининг кириб келиши бўлди Бу саънат соҳасида илк бор йжод қилган кинооператор Худойберган Девонов ( 1877-1940 )нинг кичик ҳажмдаги фильмлари бугун ҳам кизикиш уйготмай колмайди. Унинг "Ўрта Осиё меъморлик бойликлари" (1913), "Туркисток кўринишлари" (1916), "Хива ва хиваликлар" (1916) фильмлари ва 1000 дан ортиқ фотосуратлари даврнинг бебаҳо хужжати сифатида сакланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |