Тасвирий санъат
Х1Х аср иккинчи ярмидан бошлаб бу ерда тошбосма услубида китоблар нашр этилиши аста графика санъатида асарлар пайдо бўлишига олиб келди Шу давр китоблари учун ишланган расм ва график композициялар шу жонланиш натижаси эди. Шунингдек хива хонларидан Феруз ҳам тасвирий санъат билан шуғулланганлиги ҳақида маьлумотлар бор.
Хива хонлиги маҳобатли рассомлик кўпрок кошин санъати билан бажарилган. Бу даврда ҳам халқ санъати, амалий безак санъати юқори бўлган. Шулардан Хива ёғоч ўймакорлик мактаби билан машҳур бўлган. Бу санъат ўзининг ниҳоятда жимжимадорлиги ва ўйноқилиги , нақш чизиқларининг мўллиги ва замин камлиги билан ажралиб туради.Айни шу хусусиятлар Хива маҳобатли безак санъатининг ўзига хослигини белгилайди. Бу хусусиятлар хивалик машҳур уста Ота Полвонов ижодида ўз ифодасини топган. Бу ернинг ёғоч ўймакорларининг донги узоқларда ҳам машҳур бўлган. Хоразм кулолчилиги ҳам ўз хусусиятига эга бўлган.Кулолчилик ва айниқа сопол кошинлар хоразм маданиятининг муҳим ютуги бўлиб унинг усталари кейинги ўзбек маҳобатли кошинкорлик санъати ривожида муҳим аҳамият кашф этган. Ўз вақтида Амир Темур хоразмлик усталарнинг ишларидан маҳлиё бўлиб уларнинг жаҳоннинг марказига айлантиришга орзу қилган шаҳри самарқандга келтирган эди. Айни хоразимлик усталар нозик самарқанд кошинкорлиги ривожига таьсир этиб чин манодаги аристократик санъат шакллнишида рол ўйнаган эдилар. Шу саьат Хива хонлиги даврида яна ривожланди. Бу даврдан бошлаб қурила бошлаган меьморий обидалар безагини белгиловчи омилга айланди.
Худоёрхон даври (І845-І875) нотинчлик даври сифатида мавжуд бўлса ҳам, лекин ўзининг мавкени эгаллаб бошқариш ишларини бирмунча йўлга куйган йилларида (І862-І875) мамлакатда осойишталик бўлишига, ўзбек, тожик, кипчоклар орасида тотувлик бўлишига эришди. Шу йилларда кўпгина қурилишлар амалга оширилди. Фарғона водийсининг шаҳарларида ҳам қурилиш ишлари олиб борилди. Қўқон хонлиги тугатилиб 1876 йиллар ўртасида Фарғона вилояти ташкил этилгандан кейин Қўқон шаҳри янги вилоят марказига айлантирилди. Фарғона шаҳрига асос солинди. Бу ерда шу шаҳарсозлик асосида тўғри ва текис кўчали маьмурий жамоат бино лойихалаштирилди. Бу бинолар учун шу даврда мавжуд услублар ва уларнинг элементлари ишлатилди. Наманган, Андижон, Қўқон шаҳри таъмирланиб янги тарх асосида бинолар барпо этилди. Қурилиш санъатида асосан рус меъморчилиги орқили кириб келган европача услублар кенг ишлатилди. Шу даврда қурилган уй ва саройлар, собор ва черковлар, почта,телераф, касалхона, темир йўл бекатларида европача меъморчилик анъаналари маҳаллий шароитда ўзига зос кўриниш кашф этди.
Тасвирий ва амалий санъат. Х1Х аср ўрталаридан тасвирий ва амалий санъатда янги мавзу ва технологиялар ҳаётга кириб келабошлади, дастгоҳ санъанинг дастлабки намуналари яратилди. Бу санъатнинг муаллифлари четдан келган рассом ва ҳайкалтарошлар эди. Булар ичида рус рассом лари В.В.Верешчагин, ёзувчи ва рассом Н.Н.Каразин, олим ва рассомлар Дмитирий Кавказский, О.Федченко, украиналик рассом рассом С.Светославский, грузиялик рассом Г.Габашвили, ҳайкалтарош Микешин ва бошқалар бор. Улар қаламда, тушда, акварель ва гуашда, мойбўёқ ва темперада мавзули суратлар, манзара, портретлар яратдилар. Айниқса Марказий Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Тошкент каби кадимий шаҳарларга, уларнинг обидаларига атаб кўплаб асарлар ишладилар. Бу расмлар Европа кўргазма залларида намойиш этилди, газета ва журналларда, илмий китоб ва рисолаларда чоп этилди. Ишланган расмларнинг катта қисми этнографик ҳарактерда бўлиб рассомлар янги ўлка, одамлариникг этник кўринишлари, кийиниши, яшаш шароити ва тарзи, уларни ўраб турган муҳит тасвирини аниқ ўзига ўхшатиб ишлашга ҳаракат қилганликлари сезилади. Уларни меьморчилик обидалари, халқ санъати ва хунармандчилик намуналари қизиқтиради. Натурадан(борлиқдан) ўзига қараб расм ишлаш услуби бу рассомларнинг кўпчилигининг асосий услуби бўлди. Шу жаҳатидан уларнинг чизган расмлари даврнинг аниқ хужжати сифатида бугунги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган.
Ўзбекистон табиати, меъморчилик обидалари, кундалик турмушни тасвирлашга киришган рассом Д.В.Вележев(1841-1897) бўлиб унинг графика асарларида Тошкентдаги масчит ва мадрасалар, қўрғон, шаҳар чеккаси ўз аксини топган. Рассомнинг асарлари ўзининг композицион ечими, нур соянинг нозик тусланиши ҳамда ҳаётий лавҳаларни ўринли композицияга киритилиши билан эсда колади. “Эски Тошкент кўчаси”, “Эски Тошкентдаги ҳовли” кўринишлари ўтмиш ҳаётини шоирона акс эттиради. Экспедиция билан келган бу рассом асарлари китоб иллюстрациялар учун хизмат қилган.
Ўрта Осиёга, хусусан Ўзбекистонда бўлган ёзувчи, рассом, сайёх Н.Н.Каразин ижоди ҳам сермахсул. У Марказий Осиё ҳаёти ҳақида китоблар ёзди, бўлиб ўтган жангларга бағишлаб композициялар, катта полотноларни мойбўёқда ишлади, табиати, меьморлиги ҳақида гравюра асарлар колдирди. Унинг “Бибихоним кўриниши», "Сахрони ўзлаштириш", "Поезд билан мусобақа" каби асарлари академик йуналишида ишланган.
В.В.Верешчагин(1842-1904) Марказий Осиёга рус ҳарбий қўшинлари билан бирга келиб, ҳарбий жангларда катнашади. Бўш вақтларида мойбўёқ ва қаламда расмлар ишлаган. Унинг "Туркистон" деб номланган асарлар туркуми Париж ва Петербургда кўргазмада намойиш этилган. Рассомнинг "Кўкнорихўрлар", "Зиндонда", “Қул савдоси” каби асарларида Марказий Осиёдаги ҳаётнинг айрим салбий томонлари кўрсатилса, “Амир Темур дарвозаси олдида” композициясида халқнинг бой амалий санъати намоён бўлади.
І9-аср охирида Туркистонда бўлган рассомлардан Тбилиси Бадиий Академиясининг ташкилотчиси ва профессорларидан Габашвили Георгий (Гиго) Иванович (І862-1936) эслаш мумкин. Реалист санъаткор портрет, манзара, натюрмортлар устаси. Самарқанд ва Бухорода бўлиб қатор қаламсуратлар ишлаган, Ўрта Осиёнинг маҳобатли меъморчилик ёдгорликлари , одамлар типининг ўзига хос кўринишларини яратган. Унинг 1897 йили яратган “Самарқанддаги бозор “ ва бошқа асарлари журналларда чоп этилган. Украинанинг машҳур рассомларидан ҳисобланган С.И. Светославскийнинг 1910 йилларда яратган «Бибихоним олдидаги бозор» эътиборли. Унда ўтмиши улуғ, лекин кейинчалик таназзулга учраган, қашшоқ ўлканинг кўринишини рассом улкан Биби хоним масжитининг вайронаси ва унинг олдидаги бозор кўриниши орқали ишонарли тасвирлайди. Ночор кулба, лой сўқмоқ йўллар булутли кунда янада аянчли кўринади. Биринчи қаторда тасвирланган нозик дарахт, унда сақланиб қолган сўнги япроғи бу туйғуни янада кучайтиради.Асарнинг бўғиқ кулранг оқиш колорити эса шу ғамгинлик, ачиниш туйғуларига ҳам оханг жўр бўлган.
Ўрта Осиёга келувчи рассом ва ҳайкалтарошлар 20 аср бошларида янада кўпайди. Булар ичида машҳур рус рассомлари Павел Кузнецов, К.С.Петров-Водкин, Франс Рубо, ҳайкалтарош О.Микешинларни кўрамиз. Шу билан бирга бу даврдан бошлаб ўз ижодини бутунлай Ўзбекистон ҳаётига бағишлаган ва ўзлари учун Ватан топган рассомлар, шунингдек шу ерда туғилиб ижод йўлига кирган санъаткорлар сафининг кенгайиши санъат рангбаранглигининг ортишида муҳим ўринни эгаллади. Шу даврдан бошлаб
Ўрта Осиё анъанавий мумтоз мероси билан бирга, янги жаҳон маданияти турлари шакллана борди. Айниқса Европа санъати таьсири бу ривож ва шаклланишда кучли бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |