Мавзули монтаж



Download 17,53 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi17,53 Kb.
#736977
Bog'liq
2-мавзу. Мавзули монтаж


Мавзули монтаж
Адабиётда бундай термин йўқ. Лекин шунга ўхшаш усул мавжуд. Келинг, эски қизғин қўшиқни эслайлик.


Биз узоқ юртларга кетиб боряпмиз,
Қадрдон қўшнилар ва қувноқ дўстлар.
Яхши яшаяпмиз, қўшиқ куйлаймиз,
Қўшиқда хаётни жўшиб куйлаймиз.
Тра-та-та, тра-та-та, тра-та-та-та-та,
Тра-та-та, тра-та-та, тра-та-та-та-та.
Ўзимиз билан бизлар мушукни олдик,
Уришқоқ Петка-ю, маймун-у қушни,
Итни ҳам олволдик ва яна Саъва,
Шунақа ғаройиб бизнинг жамоа!
Тра-та-та, тра-та-та, тра-та-та-та-та,
Тра-та-та, тра-та-та, тра-та-та-та-та.
Биз олдимизда оддийгина шеърий матн бор ва унда қандайдир одамлар қўшиқ айтиб олтита ҳайвонни кўтариб қаёққадир кетаётганликлари баён этилган. Сафарга камида саккиз киши йўл олган, чунки “биз” – камида икки киши бўлади. Уларнинг барчаси бир мақсад билан – узоқ юртларга бориш учун йўлга отланишган. Қўшиқда дўстлик уларни битта жамоага бирлаштирганлиги, сўнгра бу гуруҳда бўлганлар бирма-бир санаб чиқилади.
Агар биз бу қўшиқ асосида фильм яратишга қарор қилсак, у ҳолда қўшиқнинг нақорат жойи мавзули монтаждан тузилган бўлар эди. Биз қахрамонлар сонига мос кадрларни тасвирга олган бўлар эдик. Экрандаги кадрларга қараб ва шу билан бирга, қахрамонларнинг бир хил тезликда ва битта автомобилда кетаётганликларини кўрган томошабин уларнинг бир ҳил йўналишда манзиллари томон кетаётганлигини фаҳмлашарди. Бу эса монтажнинг асосий объект ҳаракат йўналиши ва асосий объектнинг ҳаракат жадаллиги бўйича монтаж тамойиллари талабларининг бажарилганлигини англатарди. Айнан шу талабларнинг бажарилганлиги томошабинларни фильм қахрамонларининг барчаси биргаликда кетаётганликларига ишонтирган бўларди.
Мавзули монтаж услуби деганда 4 та ва ундан ортиқ кадрларни ягона бир мавзу доирасида бирлаштириш тушунилади. Кадрларнинг сони муаллифнинг қандай мавзуни танлаганига ва уни қай тартибда ёритиб беришни мақсад қилиб олганлигига боғлиқ бўлади. Уларнинг сони 5 та, 10 та, 15 та ёки ундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Шуниси диққатга сазоворки, мавзули монтаж услубида фильмлар яратишда кадрларнинг қандай вақтда тасвирга олинганлиги, ким томонидан ва қандай усуллардан фойдаланиб тасвирга олинганлигининг заррача аҳамияти йўқ. Режиссёр ҳудди турли рангли тошлардан мунчоқ ясовчи заргар каби турли усулларда тасвирга олинган лекин мазмун жихатдан ягона мавзуда оид кадрлардан бир бутун фильм яратади. Тўғри, олинган кадрларнинг сифати, уларнинг формати, техник кўрсаткичлари бир-бирига яқин бўлиши лозим, лекин баъзи фильмларда бу талабларнинг ҳам аҳамияти қолмайди.
Баъзан монтажнинг бу усулида бутун бошли фильмлар яратилади. Лекин, одатда бу усулда фильмлар яратишда фақатгина олинган кадрларнинг мавзу жиҳатдан бирлиги етарли эмас. Ҳар доим бир мавзудаги кадрлар кетма-кетлигига ўзгача кайфият берувчи, унга мазмундорлик баҳш этувчи қандайдир элементларга эҳтиёж туғилади. Хужжатли фильмларда, ижтимоий роликларда, киноэтюдларда кўпинча шу усулдан фойдаланилади.
Мисол учун, режиссёр завод қурилишида ишчилар қандай ғайрат билан ишлаётганликларини кўрсатишни мақсад қилиб олди. У аввало оператор билан “Иш авжида” деган ана шу мавзуга оид кадрларни тасвирга олишни бошлайди: ишчи тошли ерга киркани зарб билан урди, ғишт терувчи уста ғишт термоқда, дурадгор болта билан ёғочни чопяпти, ишчи ер қазимоқда, электромонтёр кабелларни симёғочга уламоқда, иш бошқарувчи ишчига чизмани тушунтирмоқда, самосвал кузовидан шағал тўкилмоқда, кран суюқ бетон солинган катта челакни шундоққина камера устига олиб келади, булдозер қумни юкламоқда, ҳамма ёққа чанг кўтарилган ва ҳоказо.
Оператор албатта кадрларни тасвирга олишда энг яхши нуқталардан, ракурслардан маълум ижодий ёндашув билан тасвирга туширади. Кадрлар асосан ўрта ва йирик планларда, иш қуроллари, инсон қўллари, гавдасининг ҳаракати иложи борича экраннинг катта майдонини эгаллайдиган қилиб тасвирга олинади. Режиссёр ҳам монтаж қилишда ҳаракатларнинг энг фаол ва ёрқин ифодаланган лаҳзаларни танлайди. Лекин бундай усулда монтаж қилишда одатда бир ҳил йўналишдаги ёки бир-бирига йўналиш жиҳатдан яқинроқ бўлган ҳаракатлар, ҳатто биринчи кадрдаги ҳаракатни иккинчиси давом эттираётгандек таассурот берувчи харакатлар акс этган кадрларни ўзаро монтаж қилиш яхши самара беради.
Буни сўзлар билан тушунтириш бир оз мушкул, яхшиси буни кўриш ва синаб кўриш керак.
Олинган кадрларни режиссёр динамик ва ғайратли мусиқа билан монтаж қилади ва натижада, томошабинда қурилишда ростдан ҳам “иш авжида” экан деган умумий тасаввур ҳосил бўлади.
Кинематографчилар жаргонида бу услубни баъзан кадрларнинг қисқа муддатларда тез-тез ўзгариб турганлиги учун “бобслей” деб ҳам аташади. Бобслей бу – бир неча ўринли бошқариладиган спорт чанасида ўтказиладиган спорт мусобақасидир. Бундай чаналар 2 ва 4 ўринли бўлиб, уларнинг тезлиги баъзида 135-150 км/соатгача етади. Бундай мусобақаларни телевидение орқали трансляция қилиш жараёнида чаналарнинг жуда тез ҳаракатланиши туфайли трансляция режиссёрлари эфирга узатилаётган кадрларни ҳар сонияда алмаштириб туришади. Бу жаргон сўз айнан шу мусобақаларни эфирга узатувчи режиссёрлар ва операторлар орасида биринчи бўлиб тарқалган бўлса ажаб эмас.
Мавзули монтажга яна бир мисол қилиб “санаш усули”ни келтиришимиз мумкин.
Мисол учун: “Бугун, Чукчалар ва Беларуссияликлар, Ҳитойликлар ва Австралия аборигенлари, америкаликлар ва араблар, яҳудийлар ва японияликлар аср учрашуви – жаҳон чемпионатининг финал баҳсини томоша қилмоқдалар”. Албатта бу матнга мос равишда телевизорлари олдида қизиқарли спорт ўйинини кузатиб ўтирган турли миллатга мансуб футбол мухлислари кетма-кетлик билан ҳар ҳил ракурсли кадрларда кўрсатилади. Бунда ҳар бир миллат вакилларининг ташқи кўринишлари, либослари, футбол кўраётган шароитлари бир-биридан тубдан фарқ қилиши керак. Худди шундай усулдан фильмларнинг трейлерларида1 ва телевизион анонсларда фойдаланилади.


Назорат саволлари:
1. Мавзули монтаж нима ва унинг имкониятлари қандай?
2. Мавзули монтаждан қандай фильмларда кўпроқ фойдаланилади?
3. Мавзули монтажга мисол айтиб беринг.



1 Трейлер – одатда фильмни реклама қилиш учун фойдаланиладиган, фильмнинг энг томошабоп жойларидан таркиб топган қисқа видеоролик.

Download 17,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish