БОЛАНИ ОНА ҚОРНИДАЛИГАДАЁҚ
ТАРБИЯЛАШ КЕРАК
Бу гапни мен китобларда кўп ўқигандим. Лекин у пайт-лар бунинг маъносини тушунмаганман. Чунки китобларда қандай қилиб тарбиялаш ҳақида айтилмаганди. Мен эса сизларга содда тил билан, ҳижжалаб тушунтираман. Ахир мен бошланғич синф ўқитувчисиман-ку. Ҳечам эринмай-ман. Сиз ҳам боладайсиз-да. Фақат кўринишингиз катта. Хафа бўлдингизми? Мен ҳам шундайман. Шеър сўрасангиз, «Оққуёним аломат»ни айтаман. Қўшиқ сўрасангиз ёмғир ёғалоқни айтишим мумкин. Хўш, давом этамизми?! Сиз, аввало, она бўлишга тайёрмисиз? Сизга фарзанд нима учун керак?
* Ҳамманинг боласи борлиги учун.
* Одамлар гапирмаслиги учун.
* Наслимизни давом эттириш учун.
* Қайнонам ҳайдаб юбормаслиги учун.
* Эрим ажрашиб кетмаслиги учун.
*Одамлар “Боласиз” деб таъна қилмасликлари учун.
* Қариган чоғимда мени боқиши учун.
* Мен қила олмаган ишларни у қилиши учун.
Бу сабабларни давом эттиришимиз мумкин. Танланг, сизга қайси бири маъқул? Қай бирини танлаган бўлсангиз ҳам адашдингиз. Булар «Фарзанд» аталмиш Яратганнинг мўъжизакор туҳфасини олишингиз учун сабаб бўла олмайди. Фарзандни 18 минг оламни мукаммал қилиб яратган Тангри яратади. Сиз ҳам, бошқаси ҳам эмас. Хўш, бола сизга нима учун керак? Қайнонангиз ҳайдаб юбор-маслиги учун бўлса бола билан ҳам ҳайдаб юбориши мумкин. Эрингиз ташлаб кетмаслиги учун бўлса, болага ҳам карамай ташлаб кетаверади. Қариганда боқади, дейсизми? Буни ҳам ҳаёт кўрсатади. Сиз фақат бир нарсани тушуниб етинг. Бола – бу мўъжиза. Усиз ҳаётингиз ўз маъносини йўқотади. Бола бизга оила деб аталмиш Ватанимиз учун керак. Халқсиз Ватан бўлмаганидек, боласиз оила ҳам бўлмайди. Оила нега керак? Оила меҳр-муҳаббатни ҳис қилиш учун керак. Эру хотин бир-бир-ларига меҳр-муҳаббатларини изҳор этадилар. Ана шу муҳаббатдан фарзанд яралади.
Яратган зот биз инсонларнинг бахтли бўлишимизни хоҳлайди. Биз кулсак, кулади, йиғласак, эзилади. Ота-онамиз бизни қанчалик яхши кўрса, Яратган минг марта, балки ундан ҳам кўпроқ яхши кўради. У сизни ва бизни оиламиз, фарзандларимиз билан бахтли, хурсандчиликда яшашимизни хоҳлайди. Бу китоб ҳам шунинг учун ёзилган.
Боя айтганимдек, фарзанд бизга илоҳий туҳфа. Уни яхши тарбиялаб, едириб-ичириб, ўқитиб, жамиятга керакли инсон қилиб етиштириш бизнинг бурчимиздир. Ҳаётнинг ҳар қандай синовларига, ташвишли кунларига карамай, уларни асло хор килманг. Биз ҳар бир қилаётган ишимиз, ҳатти-ҳаракатларимиз учун, вақти келганда, жавоб берамиз. Бола йиғласа, дунё йиғлайди. Бу илоҳий неъматларни кўча-кўйга ташлаб кетишга, уриб-сўкишга, қулдай муносабатда бўлишга, ўз аламини боладан олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Аввало, бола нима учун кераклигини ўйлаб кўринг. Аёл ҳомиладор бўлди. Лекин бу мавриди эмас. У режалаш-тирмаган ёки шароити йўқ. Унга ўйлаб кўриш учун бир ой муддат берилган. Бу муддат унга етарли, менимча. Асло 3 ойга тўлиб эмас. Ҳомила уч ойга тўлганда унинг бутун вужуди яралиб бўлади. Ана шу уч ойда болангизнинг қандай бўлишини хоҳлайсиз? Ниятларингизни айтинг Яратганга. Ундан сўранг: менга тўрт мучаси соғлом, ақлли-хушли, зийрак, омадли, келажакда жамиятга фойдаси тегадиган, ота-онаси, опа-укалари, қариндошларига меҳри-бон солиҳ-солиҳа фарзанд ато эт, Тангрим. Ёки ўзингиз хоҳлагандек сўранг.
Одамзотнинг олдида қандай масала бўлса, уни ечишнинг бир нечта варианти туради. Ҳаммага имконият берилган. Масалан, аёл ҳомиладор.
вариант: уни дунёга келтириб, яхши тарбия бериш керак.
вариант: уни ҳозир хоҳламайман, шароит йўқ.
вариант: уни дунёга келтираману меҳрибонлик уйига топшираман ёки бирор бойроқ одамга пуллайман.
3 та вариантдан бирортасини танлаш имкониятингиз бор. Бу сизнинг танловингиз. Бекорга сизга ақл-идрок берилмаган. Инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқи ҳам ақлининг борлигида. Сиз қайси вариантни танламанг, жавобини ҳам ўзингиз берасиз. Айниқса, 3-вариантни танласангиз борми, Худо Ўзи асрасин бундай даҳшатли қийноқдан. Тасаввур қилишга ҳам қўрқаман.
Хўш, сиз биринчи вариантни танлаб бўлдингиз. Қарорингиз катъий. Яхши. Табриклайман мустақил қарор қабул қилганингиз билан. Ҳали айтганимдек, энди яхшилаб ният қилиб, сизга қандай фарзанд кераклигини сўранг. Чиройли, ёқимтой бола суратларини уйингиз деворига осиб қўйинг. Ширин эҳтиросларга берилинг. Вужудингизда фарзанд ўсяпти. У, албатта, сиз хоҳлагандек бўлади. Фақат яхши ниятлар қилинг.
Бир аёл узоқ йиллар фарзандли бўлмабди. Шунда у: «Эй, Яратган Эгам, менга ит бўлса ҳам фарзанд бер, бешикка солиб эмизай», - деб ёлворибди. Аёл кетма-кет уч ўғил туғибди. Бешикка солиб эмизибди ҳам. Лекин ўғиллар одам қиёфасидаги ит феълли инсонлар бўлишибди. Ҳа, бу узоқ ўтмиш ривояти эмас. Шу замонда бўлган воқеа.
Яна бир Г. исмли келинчак ҳам бесабрлик билан (тўйига энди олти ой бўлганди) фарзанд сўрабди. Нимагадир у, мен болали бўлмайман, деб ўйлар экан. “Менга чиройли, соғлом фарзанд бер. Майли, у қандай бўлса ҳам, - дебди. - Агар менга қиз фарзанд берсанг, қўй сўйиб эҳсон қилардим”.
Орадан тўққиз ой ўтиб, келинчак соғлом, чиройли қизли бўлди. Бутун оила қувончга тўлди. Лекин негадир чақалоқ йиғлоқи экан. Йиғиси ҳам қолиб, улғайиб, 6-7 ёшга тўлганда ҳам қизча кечаси кўрпани ҳўллаб қўяверибди. Она қизчани олиб у докторга югурибди, бу докторга югурибди. Даволатибди. Лекин тўққиз ёшга тўлибди ҳамки, бу қилиғи қолмабди. Ахийри дўхтирлари: “Қизингиз соғлом, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди”, - дейишибди. Она фолбинларга қатнабди. Улар ҳам ёрдам беролмабди.
Шу пайтларда бир муйсафид мулла: «Сиз қизингиз туғилганда қўй сўяман деган экансиз-ку», -дебди. Онанинг хотирасига ўша кунлар келибди. Ҳа, ҳа! Шундай деган эдим.
Энди бир қўй сотиб олинг, уни сўйиб, эҳсон қилинг, Қизингизни дуо қилишсин.
Эру хотин бозордан қўй сотиб олишди. Уни сўйиб, дошқозонга жойлашди. Эҳсон қилиб, дастурхон солишди. Келганлар дуога қўл очиб, қизчани дуо қилишди. Шундан сўнг, қарангки, қизча бутунлай соғайиб кетди. Сўз – қудратли куч. Шунинг учун яхши ният қилиб, сўраш керак. Бу ҳақда кейинги бобларда батафсил сўзлайман.
Сиз ҳомиладорсиз. Вужудингизда бир парча этдан фарзанд яралмоқда. Унинг қандай бўлиши сизни ё кўкларга кўтаради ёки ер қаърига киргизади. Шунинг учун яхши ниятлар қилиб, Яратгандан дуо қилиб сўранг. Бошқо-ронғилик бошландими, ниманидир егингиз келяптими, ҳатто, қишда қулупнай егингиз келса ҳам, топиб енг. Танангиз энди сиз ва болангиз учун ғамхўрлик қилади. Болага ёки сизга қайси модда, оқсил, углевод керак, у билади. У шу модда қайси мевада ёки озиқ-овқатларда бўлишини ҳам билади. Балки қишда егингиз келган қулупнайда муҳим витаминлар бордир. Шунинг учун шу витаминларни сўраётгандир, менга қулупнай бер, деб. Буни халқимиз жуда яхши билади. Агар қиммат нарса егингиз келсаю пулингиз етмаса ҳам сотувчидан пулингизга яраша сотишини илтимос қилинг. Улар жуда зийрак, буни фаҳмлашади. Муҳими, сиз уялманг. Турмуш ўртоғингиз-гами, қайнона-кайнотангизгами, айтинг. Вақтида овқат-ланиб, вақтида дам олинг. Вақтида ҳаракат қилинг.
Энди болани тарбиялаш ҳақида.
Сиз ўзингизни хотиржам сезишингиз, бўлар-бўлмас нарсага асабийлашмаслигингиз лозим. Болага асабий-лигингиз ўтади.
Ўғри томоқ бўлманг. Бировнинг, қўшнингизнинг нарсасини сўрамай олманг, еманг. Арзимас нарса бўлса ҳам ўғирлаб олманг. Болада ўғирликка мойиллик бўлиб қолади. Сўраб олинг ёки кейин айтиб қўйинг.
Кимни ёмон кўрсангиз сиз ёмон кўрган хислатлар болага ўтиб қолади. Кимни яхши кўрсангиз ўша инсондаги яхши хислатлар ҳам болага ўтади. Шунинг учун барчани яхши кўришга ҳаракат қилинг.
Фақат гўзал манзаралар ва расмларга қаранг.
Диққатингизни яхшиликка, эзгуликка қаратинг. Бола ҳам шундай бўлади.
Китоб ўқинг. Болангиз маънавиятли, ўқимишли, олим бўлади.
Телевидиниеда бериладиган уруш-жанжалли сериал-ларни, ёқимсиз янгиликларни кўрманг, эшитманг. Вужу-дингиздаги “дўмбоқвой” ҳам уларни кўриб, эшитади ва онг остига ёзилиб қолади.
Ғийбатчи, шикоятчи бўлманг. Шундай фарзанд бунёд бўлади.
Маҳалла-кўйда ким нима қилади – юриб кетдими, ўтириб қолдими, югуриб кетдими – ишингиз бўлмасин, яъни ғийбат қилманг, эътибор берманг.
Мазмунли, ўйноқи, ёқимли қўшиқлар тингланг. Дўмбоқча ҳам эшитади. Санъатга ошно бўлади.
Ҳомиладор аёлга ўзини қандай ҳис қилиши жуда ҳам муҳим. Барча оила аъзоларининг муносабати ҳам таъсир қилади. Бу эса она қорнидаги боланинг келажагига ҳам таъсири бор.
Дўмбоқча билан суҳбатлашинг, ҳеч ким йўғида алоҳида уйингизга ёнбошлаб олиб: “Асалим менинг, мен сени бирам яхши кўраманки, сен биз учун жуда кераксан. Сен дунёга келгач, митти қўлларингдан ўпиб, сени бағримга босаман. Биз, ота-онанг, бобо-бувинг, ҳамма сени яхши кўради. Сени ўз вақтида туғилишингни кутяпмиз. Сенга алла айтиб бераман. Болалар боғчасига даданг иккаламиз қўлчаларингдан ушлаб, олиб борамиз. Сен, албатта, яхши инсон бўласан. Барчага фойданг тегувчи, яхшилик улашувчи инсон бўласан, Худо хоҳласа. Мен бунга ишонаман», - деб айтинг. Ёки суҳбатингиз ўзингиз хоҳлагандек бўлиши мумкин. У қорнингизда ётволиб, ширин жилмайиб қўяди. Меҳрни ҳис қилган боладан ёмонлик чиқмайди. Меҳр беринг, меҳр кўрасиз.
Японияда ҳам келин-куёв ота-она бўлиш учун махсус тайёрланишар экан. Ўзларидаги ёмон одатларни ташлашга ҳаракат қилишаркан.
Ҳасадгуй бўлманг. Ҳавас қилинг. Агар овсинингиз ёки қайнсингилларингиз янги кўйлак кийиб олса ичингизда ҳасад лов этиб ёнади. Шунда сиз Ҳасадга қараб: «Сен жим тур, ловиллама. Нима бўлибди янги кўйлак кийса. Кийса кийибди-да, менинг ҳали кийимларим янгидек турибди, мен Ҳавасни чақираман», - денг. Ҳавас дейди: «Вой бунчалар кийимлари ярашибди-я, жудаям гўзал, жудаям гўзал. Худо хоҳласа менга ҳам шундай чиройли кийимлар келади. Ҳозир кийимларим яп-янги». Ишонинг, сиз ундан ҳам чиройлигига муносибсиз. Ҳавас қилсангиз, сизга ҳам ундан-да чиройли либослар келади.
Ростгўй бўлинг, ёлғончилик, чақимчилик ёмон иллат. Шундай қилаверсангиз бу иллатлар болажонга ҳам ёпишиб олади. Ёлғонни фақат яхшилик учун қўллаш мумкин.
* Дўстларни яраштириш учун.
* Эр-хотинни яраштириш учун.
* Давлатларни яраштириш учун.
14. Ўй-хаёлларингизга эҳтиёт бўлинг. Улар катта, жудаям катта кучга эга. Инсон бошининг тепа қисмида очиқ жой бор. Биз нимани ўйласак, шу ўйларимиз, фикрларимиз шу очиқ жойдан чиқиб коинотга йўл олади. Коинотдагилар эса шу фикрларимизни ушлаб оладилар ва ўқийдилар. Коинотда икки фаришта суҳбат қуриб ўтирган экан. Шунда ердан тўлқин-тўлқин бўлиб, сигнал келиб қолибди.
1-фаришта:
2-фаришта:
- Шу кунларда бирам қайнонамни ёмон кўриб кетяп-манки, нақд жодугарнинг ўзи-я, ярамас. Ҳеч ким йўғида ёстиқни босиб, бўғиб қўйсамми, - деяпти.
Буни эшитган иккинчи фаришта қўрққанидан думалоқ ошиб, йиқилиб тушибди.
1-фаришта:
- Худо сақласин бундай ёмон фикрлардан. Одам боласи шундай фикрлайдими ахир. Худои Таоло инсонни яратганида: “Мен буюк инсонни яратдим, ҳаммангиз тиз чўкиб, таъзим бажо айланг”, - деб буюрган эди. Ҳатто, шайтон кибрлилик қилиб: “Мен оловдан яралганман, тупроқдан яралган инсонга эгилмайман”, - деганида уни лаънатлаб, қувиб юборган эди-ку. Шайтони лаин деган тавқи лаънат шундан колган-ку. Инсон яралгунига қадар у ҳам Аллоҳга итоатгўй фаришталардан эди.
2-фаришта :
Нимасини айтасан баъзи инсонларнинг қилаётган ишларини кўриб, гапираётган гапларини эшитиб, ўйлаган фикрларини ўқиб, даҳшатга тушиб кетаман. Буюк инсон шуми, деб.
Шу пайт 3-фаришта пайдо бўлибди-да, ҳалиги Офат-хоннинг фикрларини ўқиб, сенга ҳам, дебди.
Алқисса, самога берилган яхши ва ёмон фикрлар борки, унинг эгасига, сенга ҳам, дейишади. Бу фикрларни эшитиб қолган ёвузлик салтанати аскарлари эса сизга ёрдамга отланишади. Келиб олиб, сизни гиж-гижлашда давом этишади.
Ҳа яшавор, шу қайнонангми сенинг. Бошқаларники зўр, сеники-чи. Овқатига заҳар солиб бер ер ютгурнинг. Келин олгандан сўнг кетавермайдими у дунёга. Сизлар мазза қилиб яшайвермайсизми. Ўғли-ку яхши, ойлиги кўп. Онаси ёмон.
Шунинг учун, азизларим, ўй-фикрларингизга эҳтиёт бўлинг. Самода яхшилик элчилари ҳам, ёмонлик элчилари ҳам бор. Яхши ният қилсангиз сиз томонга яхшилик элчилари ёрдамга шошади. Аксинча бўлса.....
Мен сизларга содда тил билан тушунтирдим. Илмий асоси эса қуйидагича.
Do'stlaringiz bilan baham: |