Мужизакор бола


БИРИНЧИ ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛДИ



Download 0,63 Mb.
bet4/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

БИРИНЧИ ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛДИ

Бола туғилгунига қадар аёл шифокор назоратида бўла-ди. Бу жуда ҳам яхши. Ҳар соҳанинг ўз мутахассиси бор. Мен эса сизга педагог-психолог сифатида тавсия бераман.


Мана 9 ой вужудингизда авайлаб-асраганингиз, тарбия-лаганингиз, фарзандингиз дунёга келди. Қандай бахт. Ана бу юқорига отилган дўппи дадасиники бўлса керак ҳойна-ҳой. Ҳа, дадасиники. Пастда иккита дўмбоқ хотин бир-бирини қутлаяпти. Буларнинг бириси онангиз, иккинчиси қайнонангиз. Ҳамма хурсанд. Улардан ҳам дояларнинг хурсандлигини айтмайсизми.
Энди биз сиз билан чақалоқни тарбиялашни бошлаймиз. Урф-одатларимизни ота-оналар, бувилар, амма-холалар қо-йиллатишади. Айниқса, “Бешик тўйи”даги сарпо-суруқлар, саватлар, совға-саломлар… Бунга улар устаси фаранг. Бу тўғрида каминаи камтарин ожизман. Лекин мен улар билмаган нарсаларни биламан. Ишончим комил, буни билувчилар саноқли. Лекин бу асосларни кўпчилик били-шини хоҳлайман. Агар кўпчилик билса, бахтли болалар туғилади. Болалар улғайиб, омадли инсонларга айланади. Омадли инсонлар кўпайса Ватанимиз, Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнайди. Ер юзида тинчлик, яхшилик ҳукмрон бўлади.
ХАВОТИР ОЛИШ ВА ҚЎРҚУВ БОЛАНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ.
Оилангиз яна бир инсонга кўпайди. Энди она ҳам болага қараши, ҳам эрига қараши, қайнона-қайнотанинг хизматини қилиши, уй юмушларини бажаришга улгуриши лозим. Айниқса, энг ёмони, бу боланинг касал бўлишидан қўрқиш-дир. Деярли 90% аёллар болаларига нимадир бўлиб қоли-шидан, касал бўлишидан қўрқади. Бу эса энг катта душман. Нимадан қўрқсангиз, шу нарса содир бўлади. Ишонаверинг. Эмизишда ҳам, унга сут етяптими, йўқми, деб хавотир олаверсангиз боланинг соғлигига салбий таъсир қилади. Сизга мана шундай неъматни, фарзандни берган Яратган унинг ризқини ҳам Ўзи етказади. Ёки еган таомингизни сутга айлантирадиган аппаратни чет элдан олиб келиб ўрнатганмисиз? Бас шундай экан, боламнинг ризқини Худо беради деб ўйланг. Болага сиздан-да кўпроқ Яратган Зот меҳрибондир. Шунинг учун ховотир олиш, қўрқиш яхши эмас.
Сиз ташқарида иш қилиб юрибсиз, бола эса ичкарида ухлаяпти. Тинмай ичингизда хавотир олаверасиз. “Ишқи-либ ухлаяптимикин? Йиғламаяптимикин? Бирор нарса чақиб олмадимикин?” Бу хавотирлар ўз-ўзидан болага касалликлар чақириб беради. Қарабсизки, болангиз касал. Бундай вазиятларда хавотир олмасликнинг чорасини топинг.

  • Боланинг олдига кимнидир масъул қилиб қўйинг.

  • Боладан тез-тез хабар олинг.

  • Бола уйғонса, овози эшитиладиган жойга яқинроқ жойлаштиринг.

Қандай қилиб бўлса ҳам хавотирни ҳосил қилманг. Қўрқув ҳам худди шундай. “Ҳозир шу нарса содир бўлади-да”, десангиз, албатта, содир бўлади. Яна кўнглим сезув-ди-я, ўйлаганим бўлди, дейсиз. Мен, учта қиздан сўнг, ўғлимга ҳомиладор пайтимда, нуқул, болага бир нарса бў-либ қолса-я, деб қўрқаверардим. 35 ёшимда бу табиий ҳолдек эди. Нуқул уни эрта туғилишидан қўрқардим. У вақтларда бу асосларни билмасдим. Қачонки, бир куни тушимда бир донишманд йигит, ҳадеб қўрқаверманг, бола ўз вақт-соатида туғилади, деганидан сўнг анча тинчлан-гандим. Лекин шу қўрқув болага сингиб қолган. Боламнинг ҳар нарсадан қўрқавериши ҳар лаҳзада кўриняпти.
Бир қўшнимнинг уч нафар ўғли бор. Улар қишин-ёзин юпун кийиниб юраверишади. Гавдалари ҳам яхши, ўзлари соғлом. Бир куни, қиш фасли эди, ишга кетаётсам, улар сувга тушиб олиб (7-10 ёш) балиқ тутишяпти денг. Мен этикда, пальтода. Ер музлаган, совуқ. Аниқ эртага исит-малаб ётади, деб ўйладим ичимда. Болаларга, уйларингга киринглар тез, дедим. Улар, «хўп», деб яна бемалол олтин балиқ тутишарди. Ҳар куни ишга кетаётиб кўраман, болалар соғлом ўйнаб юришади. Бу жумбоқнинг тагига ҳеч ета олмасдим. Энди эса буни биламан. Ҳамма гап онасида экан. Она шунчалар хотиржамки, унинг онгида, болам касал бўлади, деган фикрнинг ўзи йўқ. Ҳеч нарса қилмайди, дейди доим. Болалар эса аста-секин чиниқиб борган.
Бундан ташқари, онага яхши кўрган таомини, болага ёқмайди, деб ман қилинса, у асабийлашади, шу бола бор-лиги учун маза қилиб ея олмаяпман дегандек. Бу норозилик энергияси ҳам тўғри болангиз томон йўналади. Энг яхшиси, мана бу сўзни миянгизга жойлаб олинг.
Менинг фарзандим Аллоҳ паноҳида ва марҳаматида-дир.
Доим шу сўзни такрорлаб юринг. Мен бу асосларни билиб олгандан кейин Тошкентга қизим билан боришга тўғри келди. У 15 ёшда эди. Биз академик М. Норбековнинг соғломлаштириш машғулотларига қатнашиш учун бордик. Мен ўша куниёқ ортимга қайтишим керак эди. Машғулот ўтказувчининг олдига бориб:

  • Биз Намангандан келдик. Қизимнинг шу машғулот-ларга қатнашишини истайман. Кимга ишониб топширсам бўлади. Бу ерда ҳеч қандай танишимиз ҳам йўқ. Аксига олиб машғулот ҳам 2100 гача экан. Қоронғу тушиб қолади-ку, - дедим.

  • Мен билмасам, биз ҳеч кимга жавобгар бўла олмай-миз. Ўзингиз ҳал қилинг, - деди у.

Менинг ўйланишга вақтим йўқ, уйга қайтишим керак эди. Ахир мен ва фарзандларим Яратганнинг паноҳидамиз-ку, деб ўйладим. Ижарага хонадон гаплашдим. У ҳам маш-ғулот ўтадиган жойдан 4-5 км. узоқликда эди. Уй эгасига ижара ҳақини тўлаб, қизим билан хайрлашиб, уйга қайтдим. Мен хотиржам эдим.
Эртасига соат 2100 дан кейин қизимга қўнғироқ қилдим. Унинг овозидан хурсандчилиги сезилиб турарди. Машғу-лотлар қизиқарли бўлганлигини, ижарадаги хонадонни адашмай топиб келганлигини айтди. Хайрият, дедим. У ҳар куни соат 2100 дан кейин қўнғироқ қилиб, она, мен етиб келдим, дер эди. Бир куни иккита холам бизникига кириб келишди. Қилган ишимни эшитиб, думалаб тушай де-йишди.

  • Нима, 15 ёшли қиз Тошкентнинг қоқ марказида ке-часи 2100 да уйга келяптими?! Сенинг эсинг жойидами ўзи?!

Бу гаплардан менга ҳам хавотир оралади. Қизимга қўнғироқ қилдим.

  • Қизим, ёлғиз ўзингни ташлаб келиб, хато қилдим, шекилли, билмадим. Холаларим келиб, танбеҳ беришяпти.

Қизим хотиржам жавоб берди (у ҳам асосларни би-ларди)

  • Она, сиз улар билмаган нарсаларни биласиз-ку. Улар буни билишмайди. Бундай хавотир олиш сизга ярашмайди.

Айтган гапимдан ўзим уялиб кетдим, Яратганнинг қудратига ишонмаганим учун. Унинг паноҳида экан-лигимизни айтганда ишониш ҳам керак-да. Шундай экан, болангиз доим унинг паноҳида. Хавотир ва қўрқувга имкон берманг.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish