“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
11-умумтаълим мактаби директори М. Санаев
Бахмал туман 11-умумий ўрта таълим мактабида “Менинг мактабим-менинг уйим” шиори остида ўтказилган тадбир
Б А Ё Н И
2021 йил 25 май 11-умумтаълим мактаби
Раислик қилди:
Таклиф қилинди:
|
|
|
М. Санаев
туман халқ таълими бўлимидан Х. Бошманов Ж.Ботирбеков, “Мўғол”ҚФЙ раиси О. Каттабеков, профилактика инспектори Ғ. Абдусатторов, 4 нафар фахрий устоз
|
|
|
|
|
Қатнашдилар:
|
|
|
41 нафар педагогик ходимлар, 3 нафар собиқ битирувчилар, 152 нафар 4-9-11 синф ўқувчилари
|
К У Н Т А Р Т И Б И
1. “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида барча умумтаълим мактабларида ўтказилаётган “Сўнги қўнғироқ” тадбири.
Сўзга чиқдилар:
Тадбирни М. Санаев очиб берди ва тадбир иштирокчилари ва битирувчиларни ушбу кун билан муборакбод этди. Табриклаш жараёнида юртимизда сўнгги йилларда эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим тизимида олиб борилаётган ислохотлар юзасидан тўхталиб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бугунги кунда ёшларимизга бераётган ғамхўрликлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис Президентимиз томонидан ижтимоий, маънивий-маърифий сохалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ушбу муҳим 5 та ташаббус ёшларимиз таълим тарбиясида катта ахамият касб этади. Бу борада ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабимизда ва махаллаларда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнг мактабнинг ЎИБДЎ: Б.Холматова йил давомида аъло баҳоларга ўқиган, юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчиларни хусусан, «Энг аълочи ўқувчи», «Энг ибратли ўқувчи», «Энг фаол ўқувчи», «Ижодкор ўқувчи», «Инглиз тили билимдони», «Ёш ихтирочи», «Мактабимиз фаҳри», «Спорт устаси», «Компьютер билимдони», «Энг ораста қиз» каби номинациялар билан битирувчиларни такдирлаган ўқувчиларни исми фамилиясинииўқиб ўтди.
Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-аҳлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини мактаб мамурмяти номидан ташаккурнома билдирилди. Ушбу шарафга муносиб ота-оналар рўйхати синф раҳбарлари ва ММИБДЎ: С.Мамадияров тавсияси асосида шакллантирилди.
Шундан сўнг сўзга Бахмал тумани халқ таълими иқтисодчиси Х. Бошманов чиқиб, бугунги кунда 11-умумтаълим мактаби тумандаги мактаблар ичида олдинги ўринларда туриши, албатта бундай ютуқларда мактабдаги устозларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, битирувчиларни бугунги байрам билан табриклаб келгуси ишларида омадлар тилади.
Тадбирнинг бадиий қисмини 10 дақиқали ватанпарварликка йўғрилган, миллий куй-қўшиқларлан иборат мактаб аъзоларининг чиқишлари ташкил этилди. Бадиий қисмдан сўнг, мактаб раҳбари ўқувчиларга синфдан-синфга кўчириш босқичли назорат имтиҳонларига ва 11-синф битирувчиларига якуний давлат имтихонларини мувафаққиятли топширишга омадлар тилаб, расмий тадбирни якунлади.
Баённома тузувчи С.Мамадияров
Do'stlaringiz bilan baham: |