Мужизакор бола



Download 0,63 Mb.
bet13/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ

Мен буюк аждодларимиз Амир Темур, Имом ал-Бухорий Ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фаробий, Луқмони Ҳаким, Беруний – буларни яна анча давом эттириш мумкин – пойига бош эгиб таъзим қиламан. Қолаверса, шундай инсонларни тарбиялаб, вояга етказган ота-онасига ҳам. Факат маънавиятли инсон-ларгина шундай фарзандларни улғайтириб, вояга етказиши мумкин. Феъл-атвори, хулқи ёмон кимсалар бунга қодир эмаслар. Инсон қанчалар билимли, маънавиятли бўлса у шунчалар комиллик даражасига эришадики, натижада уларнинг номи абадий яшайди. Аксинча, улар билимсиз бўлса-чи, шунчалар манман, кибрли бўлиб бораверади. Улар-ку ўтган асрларда яшаган эканлар. Ҳозирги дав-римизда ҳам етук инсонлар бисёр. Буларнинг қаторига халқ тан олган шоир-ёзувчиларни киритиш мумкин. Бундай инсонлар ўз ҳаётларини юртига, халқига, уларнинг фаровон ҳаётларига бахшида этадилар.


ИНСОН ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ?

Биринчи президентимиз айтганларидек, қачон инсон бахтли бўлади? Қачонки, фарзандларимиз бахтли бўлсаги-на. Қанчалар доно гап. Бойлик, машина, данғиллама уйинг бўлсаю фарзандинг ўғри, қиморбоз, хотинбоз бўлса ёки касалманд заиф ногирон бўлса ёки қандайдир сабаб билан бебахт бўлса ота-она бахтлиман дея оладими? Йўқ. Ҳеч қачон. Ҳар бир ота-она фарзандлар камолотини кўрар экан, уларнинг ютуқларидан қувонар экан, ана шунда улардан бахтлироқ инсон йўқ дунёда. Биринчи президен-тимиз қанчалар донолик билан айтган экан-а. Самарқанд шаҳрига зиёрат учун борганимизда у инсонни болаликдаги яшаган уйларига ташриф буюриб, Қуръони Карим тиловат қилдик. Сўнг мақбараларига бордик. Қанчалар буюк инсон. Имом Ал Бухорий ҳазратларининг мақбараларини тиклаб, чиройли, қулай зиёратгоҳга айлантирганликлари минг таҳсинга сазовор. Сўнгра Бобомиз Амир Темур 13-14-асрда қурдирган биноларни кўрдик. Ҳозир ҳам ҳайратдаман. У даврларда, техника ривожланмаган пайтда, қандай килиб шундай баланд, нақшинкор, гумбазли иншоотлар қурилган экан. Шунинг учун ҳам айтган эканлар-да, куч-қудра-тимизга ишонмасангиз биз қурган биноларга боқинг, деб. Регистонни айланиб чиқдик. Бу ер чет эл зиёратчилари билан ҳам гавжум. Бу шаҳарга келиб зиёрат қилмаган инсон бу дунёда яшаяпман, мен ҳам инсонман ўзбекман, демасин деб ҳайқиргим келди. Имконият ҳаммада бор, излаган имкон топади. Албатта, Самарқандни, буюк аждодлар яшаган юртни зиёрат қилинг. Шу буюк инсонларни ҳам она туққан. Тилагим: шундай фарзандларни тарбияланг. Мен сизларга ишонаман. Қулоғимга чалиниб қолди. «Бу китобни ҳамма ўкиб чиқса, ҳамманинг фарзанди буюк инсон бўлаверадими?» - дедингизми. Тўғри айтасиз, бу китобни фақат онгли, ақлли инсонларгина ўқиб чиқади ва тушунади. Амал қилади. Ҳар бир гапимнинг асл маъносини англаш ҳам керак. Сиз ўқияпсизми, демак, уддалайсиз. Балки улар мени қўллаётгани учун бу гапларни қўрқмай ёзаётган-дирман. Чунки улар ўз Ватанини, ўз халқини севади. Бахтли бўлишини хоҳлайди. Яратган Эгам эса барча халқларни бирдек, оқми, сариқми, қизилми, фарқи йўқ, яхши кўради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз унинг учун севимлимиз. У бизнинг соғлом, бахтли бўлиб яшашимизни хоҳлайди. Шунинг учун ҳам Илоҳий китобларни ерга туширган. Ва ҳаёт ҳақиқатларини ошкор қилган. Албатта, ҳикмат излаганлар бу китобларни ўқиб, ҳаётни теранроқ англайди. Сиз ҳам ҳикмат излаб ўқияпсиз-ку. Яшанг, баракалла. Қани олға, кетдикми.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish