Алишер Навоий ижоди ва унинг интернет тармоққа жойлаштириш масалалари;
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. У хакида маълумотлар турли тилларга огирилиб,нафакат Шарк оламида балки Гарбда хам кенг органилмокда. Давр талабидан келиб чикиб органиш ишларида моддий-техника базасидан иложи борича кенг коллашга талаб ва таклифлар ортмокда. Шу оринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон қарорига биноан Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформасини яратилди.
Ушбу сайт Алишер Навоий асарлари ва навоийшуносликка оид барча манбалар жамланган интернетнинг ўзбек сегментидаги илк платформадир. navoiyfond.uz деб номланган ушбу интернет сайтида Навоий фондининг ташкил топган вақти, вазифа ва мақсадлари ҳақида баён қилиниб, Алишер Навоий асарларининг барча жилдлари электрон китоб шаклида жойлаштирилган. Шунингдек, Алишер Навоий ва навоийшуносликка доир китоблар, илмий тадқиқотлар, аудио китоблар ҳамда Навоий ҳақида ишланган спектакллар ва кинофильмлар ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган. Навоий ижоди бўйича илмий иш қилган барча навоийшуносларнинг таржимайи ҳоли, қилган ишлари ва асарларидан парчалар ҳам сайтдан ўрин олган.
Бундай ташаббуслар оз орнида Алишер Навоийнинг меросини органишга болган кизикишларни оширмай колмади.
Аммо,кузатишларим натижасида шуни айта оламанки хозирги кундаги маълумотларга караганда интернет,мессенжер ва ижтимоий тармоклардан фойдаланиш хамда оммабоплиги жихатидан Узбекистон етакчи оринларда туради. Лекин Навоийни органиш учун катта кулайлик ярата оладиган мессенжерларда бирорта хакикий виртуал канал топиш кийин. Шу билар бир каторда Навоий коллаган кенг маънога эга болган сузларнинг аксарият кисмини таржимаси факатгина китобларда сакланиб колган холос. Ойлашимча, Навоий лугатини бирон бир сайт ёки электрон китоблардан ташкари мобил илова тарзида ишлаб чикиш коплаб Навоийшунослар учун,шу каторда ёш авлод учун хам катта имконият бола олади. Маълумки, китобларни кидириб топиш уни варроклаб кидириш анча вакт талаб этади. Тогри,унинг озгача гашти бор,аммо хозирги техника заморида яшар эканмиз фан сохасидаги хар кандан техник енгиллик факат яхшилик учун хизмат кила олади. Бундан ташкари хозирги кунда талайгина маълумотлар интернет тармокларига факат рус инглиз ва катор бошка тилларда жойлашган холос. Шу каторда Навоий ижоди ва унинг хозирги кунда органилиши хакида хам аслсан чет тилларда маълумот топиш мумкун. Оддийгина «Навоий»номидага давлат театри курилишидаги японларнинг алокаси борлиги хакида маълумотларни факат япон манбалардан топиш мумкун.
Bino qurilishi 1939 yilda boshlangan, ammo 1942 yilda urush davri qiyinchiliklari tufayli to‘xtatib qo‘yilgan. 1944 yilga kelib esa qurilish ishlari qayta tiklangan. 1945 yilning noyabrida Kvantun armiyasining yapon asirlari Toshkentga jo‘natilgan va ular binoning qurilishini tamomlashgan.
Бу маълумотлар билан шуни айтмокчиманки, биз оз авлодларимиз хакидаги маълумотларни кенг органилишига оз хиссамизни кошишга масъулмиз. Яъни бундай маълумотларни озбек тилига огириб интернет тармокларига жойлашимиз ёшларнинг авлодларимизни органишларига кизикишларини оширишга уларга хос авлод болишларига, улардан фахр туйгуларини ошишига туртки болса ажабмас. Юкоридаги фикрларни оддий бир лойиха мисолида кориб чикиб кутиладиган натижани тасаввур килишга уриниб корамиз. Дейлик, «Навоий лугати»номли мобил иловани амалда тузиб корамиз. Бунинг учун ишчи гурух тузилади. Гурухга Тошкент Давлат Шаркшунослик Университети Шарк мумтоз тиллар кафедрасидан тажрибали мутахассислар хамда инглиз,рус ва бир катор бошка тилларни биладиган талабалардан гурух тузилади.Гурухдагилар тавсиясига биноан Алишер Навоийнинг бой меросина оид болган, у коллаган созларни таржима килишда энг коп колланадиган лугат китоблар,мерос асарларнинг электрон китоблари,окув колланмалари егилади. Ва дастурлаш ишларида пухта болган инсон билан биргаликда «Алишер Навоий лугати» номли мобиль илова ишлаб чикилади. Ва бу илова бир ёки бир неча кишилар томонидан ривожлантириб,янгиланиб борилади. Лойихадан кутиладиган натижа: -Лойиханинг амалиётга татбик этилиши эски озбек тили ва адабиёти тарихини органишга енгиллик яратишга; -Республиканинг турли худудларидан илмий ишлар олиб бораётган ходимларнинг узогини якин килишга; -Ёшларни Навоийни бой меросини органишга кизикишларини оширишга; -Навоий ижодини органишни истаган хорижликларга хам имконият колами доирасида комак берилишига имкон яратамиз. Колаверса лойиханинг жорий этилиши йошларда Навоий ижодини кулай йосинда органишга,эски озбек тилига нисбатан хурмат туйгуси юксалишида,ватанпарварлик рухида камол топишига замин болади. Зеро аждодларимизнинг буюк меросларини органиш биз ёш авлоднинг бурчимиз эканлиги айни хакикатдир.