Yoshlarni jamiyat ва давлат bilan dialektik aloqadorligining
ҳуқуқий асослари.
“Ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади”.
Ш.Мирзиёев
Hozirgi globallshuv jarayoni jamiyatimizning eng asosiy мақсад ва вазифаsi шу jamiyatga mos шахсларни тарбиялашни taqozo etmoqda. Ўзбекистон Конституциясининг 43-моддасида "Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди"1, дейилган. Ушбу моддада инсон манфаатларига хизмат қилиш, эркинлик кафолати, давлатнинг ижтимоий мақсади ва асл ғояси акс этган. Ya`ni, dавлатimizning o`z фуқароlariнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, жамият учун хизмат қилишга бутун кучини сафарбар этиши лозимлиги ҳақидаги ғояларi ifodalangan. Шунингдек, давлат халқ манфаатларини кўзлаб, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўгрисида"ги қонунга асосланиб, республика ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқади ва уни амалга оширади.
Ёшларнинг жамият билан муносабатларини ҳуқуқий асослари иқтисодий, маънавий, сиёсий соҳаларда ўз аксини топади. Бунда жамиятнинг иқтисодий негизи, жамоат бирлашмалари, оила, оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта.
Давлат томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни мустахкамлаш борасида ўтган йиллар давомида ёшларга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бир катор меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
Ёшларнинг давлат ва жамият билан муносабатларини янада мустахкамлаш максадида 1991 йилнинг 20-ноябрида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги конуни кабул килинди. Унда ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устивор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлаш мухим вазифа килиб белгиланган эди.
Юртимизда баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ўғил-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллашиб бормоқда.
Бугун мамлакатимизда ёшлар томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида 90-йилларнинг бошидан то хозирги кунгача ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилгани мужассам. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Айниқса, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ёшларда меҳр ва мурувватлиликни мустаҳкамлаш масаласи ижтимоий тараққиётимизнинг жуда кўп йўналишларига боғлиқ ҳолда кечади. Чунки, бу туйғу янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлидаги мақсад ва интилишларимизни рўёбга чиқаришнинг муҳим омилларидан биридир.
Янги қонун орқали ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг мақоми, шунингдек, улар фаолиятининг давлат кафолатлари белгиланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқ ва манфатларини рўёбга чиқариш мақсадида тузилган ва фаолият олиб бораётган 600 дан ортиқ ННТлар мавжудлигини ҳисобга олсак, улар фаолиятининг асосий кафолатлари қонунда алоҳида ёритилгани эътиборга моликдир.
Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механизмлари янада кучайтирилди. Хусусан, қонун ҳужжатларида ёшлар учун мустаҳкамлаб қўйилган қўшимча кафолатлар: бепул умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олиш, таълим муассасаларида ўқишга имтиёзли кредитлар тақдим этиш, таълим муассасаларини битирганидан кейин ёшларнинг бандлигини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, ёшларнинг дам олиш ва соғломлаштириш ташкилотлари тизимини ривожлантириш ва бошқа шу каби муҳим масалалар алоҳида моддаларда кўрсатилди.
Шунингдек, мазкур қонун орқали мукофотлар, стипендиялар белгилаш, таълим грантларини тақдим этиш, фан, маданият ва санъат соҳасида ижодий устахоналар ва мактабларни ташкил этишга кўмаклашиш, спорт секциялари фаолиятини ташкил этиш орқали истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам тартибга солинади.
Ёшлар жамиятнинг бир бўлаги, унинг узлуксиз таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун ёшлар муаммоларига бутун жамият муаммолари сифатида қараш лозим. Шу боисдан, Ўзбекистонда ёшлар муаммолари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Аҳолининг ярмидан кўпроғини ташкил этадиган ёшлар миқдор жиҳатидан йирик қатлам, катта куч ҳисобланади. Ёшлар куч-қувватга тўла, ғайратли бўлгани учун улар бошқа гуруҳларга нисбатан фаолроқ ва мослашувчан бўлади, шунингдек, янгиликларга очиқ бўлганлиги боис, улар инноваторлиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб туради. Ёшлар меҳнатга лаёқатли аҳолининг салмоқли қисмини ташкил этади, улар ўз мақомини оширишдан, янги ижтимоий ролларни ўзлаштиришдан манфаатдор бўлади. Ёшларда ҳали қадриятлар тўла шаклланиб улгурмаган ва улар ҳаётда ўз ўрнини топиш иштиёқида ҳаракат қиладилар шу билан бирга ёшлар давлатнинг стратегик ресурси ҳисобланади, яъни эртанги ҳаётимиз бугун вояга етаётган ёшларга қанчалик эътибор бераётганимизга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
2020-йилнинг 29-декабрида Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халкка килган Мурожаатномасида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатнома матнида “ёшлар” атамаси энг кўп ишлатилганлиги ( 47 марта қўлланилган)дан ушбу масала ута долзарб эканлигига яна бир икрор булиш мумкин.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги олти вазифа ажратиб кўрсатилди. Булар қуйидагилар:
Боғча ёшидаги ҳар бир болани мактабгача таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароит яратиш;
Мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислоҳотларни жадал давом эттириш;
Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш;
Мамлакат тараққиётининг замини бўлган илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш;
Ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқ-манфаатларининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучаётганлигини англатиш баробарида эртанги кунда мамлакатимиз ёшларининг янги-янги марраларни забт этишига, уларнинг юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига замин яратади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қайд этганидек, “Мамлакатимизнинг келажаги, ўзбек миллатининг, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай жой олиши бугун ёшларга бераётган тарбиямиз, кўрсатаётган ғамхўрлигимизга боғлиқ”.
Иқтисодий ҳаётнинг негизини ташкил этувчи мулк ишлаб чиқариш воситаларини ва меҳнатнинг барча маҳсулотларини ўзлаштириш жиҳатидан кишилар ўртасидаги муносабатлардир. Бу муносабатлар синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқариш негизида тутган ўрнини, моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш усулини характерлайди. Мулкий муносабатлар ашёвий (мулкий) муно сабатлар тарзида юридик жиҳатдан бошқарилган ёки расмийлаштирилган ҳолатдан кейин улар мулк ҳуқуқи шаклини олади, бу эса мулк дорга ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ваколатини беради.
Ҳар бир ёш фукаро мулкдор бўлишга ҳақли. Мулк ҳуқуқининг эгаси (субъекти) - мулкдор ўзига тааллуқли мулкидан ўз ҳоҳишига кўра ўз ихтиёрича фойдаланади, уни эгаллайди ва тасарруф этади, мулкий ва мулкий характерга эга бўлмаган шахсий ҳуқуқларга эга бўлади. Ҳар бир мулкдор мазкур мол-мулкни мулк қилиб эгаллаб олганидан кейин, уни ўз ҳоҳишича тасарруф этишга сотишга, васият қилиб қолдиришга, ҳадя этишга, ижарага беришга ундан гаров сифатида фойдаланишга ва унга доир қонунларга зид бўлмаган битимларни тузишга ҳақлидир.
Мулкдан фойдаланиш - ундан мақсадга мувофиқ, мулкнинг тайинланишига қараб, қонун талабларига мувофиқ ўз устав (низом)ларида кўрсатилганидек, жамият ва давлат манфаатларига ҳамда юридик шасхларнинг мақсадларига хилоф равишда келишувларга йўл қўймаслик асосида амалга оширилиши лозим.
Mamlakatimizda barpo etilayotgan fуқаролик жамиятi – тенг ҳуқуқли инсонларнинг жамияти, якка шахслар ёки жамоалар манфаатларини амалга оширишга кўмаклашадиган жамоат институтларининг тизими bo`lib, unda shaxs manfaatlari har tomonlama o` ustunligiga erishmog`I lozim.
Жамият ва шахснинг ҳуқуқий муносабатлари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни руёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маърифий-маданий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш; халқлар ўртасида дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузиш, конституциявий тузумни ғайри қонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳудуди бирлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шавқатсизликни жамиятни парчаланиши, синфий, ирқий, диний, миллий адоватни авж олдириш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларини тузиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида қонунга мувофиқ рўйхатга олинган ва фаолияти қонуний бўлган жамоат бирлаш малари ҳуқуқларини ва манфаатларини мулкий зарарлардан, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилади.
Шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий муносабатларида 1991 йилнинг июнь ойи ва 1998 йил 1 майда (янги таҳрирдаги) «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилиниши муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон тарихида биринчи марта фуқароларнинг динга ўз муносабатларини, шунга мувофиқ равишда эътиқодини эркин белгилаш ва ифодалаш, динга ҳеч қандай тўсқинликсиз амал қилиш ва диний маросимларни бажариш ҳуқуқларини кафолатлайдиган қонун қабул қилинди. Қонун адолат ва тенглик фуқароларнинг қайси динга мансублигидан қатъий назар, унинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатидир, қонун диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартиб га солади. Қонунга мувофиқ фуқаролар динга ўз муносабатини белгилашида диний маросимларга амал қилиш ёки улардан бош тортишга, диний урф-одатлар ва маросимлар, динни ўргатишда иштирок этиши ёки этмаслигига ҳеч қандай мажбурлашга йўл қўйилмайди.
Ватанимизда демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланаётган ҳозирги шароитда кишилар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, саҳоватлилик, меҳр ва мурувватлилик каби ахлоқий мезонларни мустаҳкамланиши шахс ва жамият муносабатларининг ўзаро таъсири ва ривожланишига, янги жамият истиқбол режаларининг амалга ошишига кўмаклашади.
Ҳар бир шахс муайян жамиятнинг аъзоси сифатида ўз малакаси, қалбига жойлашган меҳр ва мурувватлилик даражасида жамият тараққиётига муайян ҳиссани қўшади, жамият эса ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари нуқтаи-назардан келиб чиқиб, шу йўналишга мос шахсларни тарбиялашни кўзда тутади.
Халқимиз олдида турган жуда катта вазифалар қатори фуқароларда меҳр ва мурувватлиликни мустаҳкамлаш масаласи ижтимоий тараққиётимизнинг жуда кўп йўналишларига боғлиқ ҳолда кечади. Чунки, бу туйғу янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлидаги мақсад ва интилишларимизни рўёбга чиқаришнинг муҳим омилларидан биридир.
Юқорида баён этилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
биринчидан, ХХ асрнинг охирги чораги ХХИ асрнинг ҳозирги шароитида жаҳон халқлари ҳаётида глобаллашув муаммолари юзага кела бошладики, бу жараённинг бир йўналиши миллатлараро ва динлараро муносабатларда бўлиб, кўпгина мамлакатларда диний бағрикенгликни таъминлаш орқали жамият тараққиётида ижтимоий-сиёсий барқарорликни шакллантириш зарурияти туғилди;
иккинчидан, диний бағрикенгликка асосланган онгни барча жаҳон халқларида, уларнинг миллати, ирқи, тили, дини, маданиятидан қатъий назар шакллантириш дин эркинлигини умумжаҳон миқёсида ҳал этиш билан боғлиқдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси», «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро факт», «Дин ёки эътиқодлар замиридаги муросасизлик ва камситишнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги декларация» ва бошқа бандларида ўз ифодасини топган. Масалан, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида «ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга» (18-модда). «Ҳар бир инсон жамият олдида бурчлидир, фақат шу ҳолатдагина унинг шахси эркин ва тўлиқ камол топиши мумкин» (22-модда);
учинчидан, Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлигининг тўлиқ таъминланиши ва унинг конституцион кафолатланиши мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашда мавжуд динларнинг ўрни ва ролини ошиб боришига маънавий замин яратади;
тўртинчидан, демократик, ҳуқуқий ва инсонпарварлик жамияти бунёд этиш жараёнида сиёсий барқарорликни таъминлаш шахс ва жамият муносабатларига оид муаммолар билан ҳам боғлиқ. Шундай муаммолардан бири шахсда ва умуман жамиятда диний ва сиёсий онг даражасини илмий асосда шакллантириб бориш муҳимдир;
бешинчидан, давлатимизнинг динга нисбатан сиёсатида диний қадриятлар барча миллий қадриятлар қаторида тенг ҳуқуқли деган тамойилларга асосланиб, шахс ва жамият тараққиётида барқарорлик диний ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлашда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир
Мазкур қонун тайёрланиш жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча фракциялар қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан ҳам кенг муҳокама қилинди ва партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларидан келиб чиқиб, илгари сурилган қатор таклифлар асосида маромига етказилди. Ушбу қонундаги асосий янги қоидалар ёшларни ҳар томонлама, айниқса, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида партиямиз томонидан илгари сурилган ғояларга мос эканлигини алоҳида қайд этиш ўринлидир.
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги янги қонун ўз моҳиятига кўра, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштиришни назарда тутади. Қонуннинг амалга татбиқ этилиши ижтимоий ҳимоянинг махсус чора-тадбирларига муҳтож бўлган ёшларга доир муносабатларни қўшимча иш жойлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, ташкилотлар томонидан уларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйишда ёрдам бериш йўли билан тартибга солиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |