Ким билан бамаслахат иш тутишимиз керак-аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади.
Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади.
Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”.4 Мамлакатимиз раҳбари Конститутциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили” деб эълон қилар экан: “...Давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларни жорий этишимиз даркор”,5 деб уқтириб ўтди. Мана кўп ўтмай, халқимиз бу ғоя ва ташаббусларнинг амалий натижаларини ўз ҳаётида кўрмоқда, сезмоқда: Давлатимиз раҳбарининг ўзи барчага ўрнак кўрсатиб, ҳудудларга сафарлари давомида чекка қишлоқ ва овулларга кириб бориб, ижтимоий соҳа объектлари, оддий одамлар хонадонларида бўлиб, юзага келган реал вазият, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан таниша бошладилар. Муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар .
Бугунга келиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенаторлар, давлат органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳам жойларга чиқиб, асл ҳолатни ўрганмоқда, мавжуд хато ва камчиликлардан келиб чиқиб, ўз фаолятини таҳлилий–танқидий кўриб чиқишга урунмоқда. Барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг халқ олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилди.
Бу учрашувлардан дастлабки хулосалар нима? Тингловчилар тушиниб етишлари керакки,аввало, одамлар онгида мудраб ётган тафаккур уйғонмоқда, тадбиркорлик ва бунёдкорлик иштиёқи янада кучаймоқда. Улар ўз фикр-мулоҳазалари, ўйлари, дарду –ташвишлари, орзу – армонлари ҳатто Президент даражасида муҳим ва аҳамиятли эканлигини англаб етмоқдалар. Ҳаммамиз англаб етдикки, энди бир идорада раҳбар бўлишнинг моҳият-мақсади масалаларни қоғозда ҳал этиш ёки фақат рақамлардан иборат ҳисоботлар тўлдириш эмас, балки ҳаётнинг мавжуд аччиқ ҳақиқатларига юзма –юз келиб, реал воқейликнинг шиддатли тўлқинида ёниб –куйиб ишлаш эканини барча тўла тушиниб олиши керак. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2017 йилнинг юртимизда ”Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши бу борадаги салмоқли қадам бўлди. Халқ билан мулоқот қилиш, унинг турмуш шароитлари билан танишиш ҳамда мавжуд муаммолар ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш, бир сўз билан айтганда, халқнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш ҳамиша устувор вазифага айланди.
Ҳақиқатда ҳам раҳбар, аввало халқ билан мулоқот қилса, одамларнинг қалбига йўл топиб, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билса, жамиятда адолат муҳити қарор топади. Бу борада мамлакатимизда кўзга кўринарли янгиликлар юзага келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрда имзолаган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприк вазифасини бажарувчи “Халқ қабулхоналари” ишини ташкил этиш ва янада такомиллаштиришга кенг имкониятлар очиб берди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ қабулхоналари” ташкил этиш ҳақидаги ташаббуси бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтарди . “Халқ қабулхоналари” халқ билан давлат ўртасидаги ҳақиқий кўприкка айланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари вилоятлар, Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси фаолият кўрсатиши “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” – деган тамойилларининг амалда қарор топганини кўрсатиб берди.
Халқ қабулхоналари халқимизга қуйидаги имкониятларни яратиб берди:
Мавжуд камчилик ва муаммоларни далил кўтариб чиқиш;
Фуқароларнинг ўз муаммоларини билдиришгина эмас, балки муаммоларнинг ечими ҳақидаги турли таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдириш;
Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўла қонли ҳимоя қилишга эришиш;
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
Фуқаролардан тушган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қатъий амал қилган ҳолда тезкор, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда ечимини топиш;
Фуқароларнинг тўғридан-тўғри мурожаат қила олиш имкониятлари ўз навбтида маҳаллий давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ортиқча қоғозбозликсиз, диққат билан ёндашган ҳолда қуйида ҳал этилишини таъминлайди;
Халқ фуқаролардан тушган мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши ва ечимини топилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширишга эришилади.. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида жисмоний ва юридик шасларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг ҳиссаси катта бўлади;
Фуқароларнинг Халқ қабулхоналарига ҳар қандай мурожаатини пайсалга солмай, ўз вақтида кўриб чиқишнинг қатъий назоратга олиниши, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузарликларга йўл қўймаслик, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини, шу жумладан жойларга сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар кўриш орқали назорат қилиш йўлга қўйилди.
Шулар орқали Халқ қабулхонасига тушган мурожаатлар билан ишлаш янада такомиллаштирилади, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар кенгайтирилади, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланиши ҳам мамлакатимизда Халқ қабулхоналарининг давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприк сифатидаги аҳамиятини кўрсатиб турибди.
Ҳақиқатда ҳам Халқ қабулхоналари халқнинг давлатга ишончини оширмоқда. Мансабдор шахсларнинг масъулияти қай даражада эканлигини кўрсатиб бермоқда ва эндиликда турли бўғиндаги раҳбарларнинг ўз ишига замон талаблари асосида ёндашишини талаб этмоқда.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев мамлаккатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб, юртимизда халқимиз учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришишини муҳим вазифа қилиб қўймоқдалар: “Жадал ва барқарор ривожланишига қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади” ,-дея таъкидлади Президентимиз. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг –бу Бош вазир ёки унинг ўринбосари бўладими, ҳукумат аъзосими ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак”.6
Ҳар бир раҳбар, давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатлари, талаб ва эҳтиёжлари мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етса ва уларни бажариш бўйича тезкор фаолият кўрсатиш амалиётига эга бўлса, бу бораддаги ўз фаолиятини танқидий таҳлил қила олса, қатъий тартиб-интизом ҳамда шахсий жавобгарликни юрагидан ўтказиб ишласа халқнинг давлат ва ҳаётдан розилигини таъминлаш мумкин.
Халқ қабулхоналари эса халқ ичига кириб бориш, халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини тўла таъминлашда халқнинг давлат идораларига ишончини оширишда мустаҳкам омил бўлиб хизмат қилаверади.
2019 йил февраль ойидан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма уй –юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди . Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришнинг ҳақиқий ташаббускорига айланди .
Do'stlaringiz bilan baham: |