Модул бўйича соатлар тақсимоти



Download 1,16 Mb.
bet1/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#46733
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Ijimoiy fanlar
2019 кыскы нефть газ ушын орг, xrpt ssigt82vke06vn7yj8y0x06azfm7e0oxrz4avux8zx4jaz8kvvkivfjjlxgpvvddj8d7r25fmxo, xrpt ssigt82vke06vn7yj8y0x06azfm7e0oxrz4avux8zx4jaz8kvvkivfjjlxgpvvddj8d7r25fmxo, O'z betinshe jumis, xrpt ssigt82vke06vn7yj8y0x06azfm7e0oxrz4avux8zx4jaz8kvvkivfjjlxgpvvddj8d7r25fmxo, xrpt ssigt82vke06vn7yj8y0x06azfm7e0oxrz4avux8zx4jaz8kvvkivfjjlxgpvvddj8d7r25fmxo, 1-guruh Orgkimyo (1), Investitsiyalarning iqtisodiy mohiyati va ahamiyati, week5 Leadership, 1-Laboratoriya, 2 5305685826460452257, 1-WPS Office, 8. Research issues answers, 9@-19 TJA Olimov Muhammad Ali Mustaqil ish

Модул бўйича соатлар тақсимоти
1.1. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг ислоҳ қилиниши.


НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Мавзу: Шавкат Мирзиёев асарлари ва маърузаларида жамият
тараққиётни янги босқичга кўтариш масаласи. (2 соат маъруза)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан демократик ислоҳотларни изчил давом эттирилиши. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши, унинг устувор йўналишлари. Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир.

Назарий машғулот материаллари




Мавзу: Шавкат Мирзиёев асарлари ва маърузаларида жамият тараққиётини янги босқичга кўтариш масаласи
Режа:
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан
демократик ислоҳотларни изчил давом эттирилиши.
1.2. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг моҳияти.
1.3. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари.
1.4. Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон
ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир.
Таянч иборалар: декмократик жамият, эркин бозор иқтисодиёти,
Халқ билан мулоқот, Ҳаракатлар Стратегияси, Ёшлар оид давлат сиёсати,
ислоҳат, модернизация, интеграция, конституция, тараққиёт кафолати.


1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан
демократик ислоҳотларнинг изчил давом эттирилиши

Бетакрор тарихга эга бўлган она Ватанимиз Ўзбекистон кейинги йилларда шиддатли ислоҳотлар даврини бошдан кечирмоқда. Барча жабхаларда ҳақиқий уйғониш ва тараққиёт даври бошланди . Бу даврни ҳақли равишда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи деб аташ мумкин. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаб берган Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи жахон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.


Ана шу шиддатли ислохотлар ва ўзгаришлар билан бир қаторда эл-юрт, халқнинг порлоқ келажаги кафолати бўлган баркамол авлод тарбиясига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда Ислом Каримов даврида бошланган ислохотларни қатъий давом эттиришга киришди. 2016 йил 8 сентабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” мавзусидаги нутқида бу ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар ва 6 та устувор вазифаларни белгилаб бердилар:

  • Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги иқтисодий ўсиш суратларни сақлаб қолиш, миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш , банк тизимини мустаҳкамлаш , бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда четдан қарз олиш бўйича консерватив ёндашув сиёсатини давом эттириш , давлатнинг ташқи қарзи ҳаддан зиёд ошиб кетишга йўл қўймаслик;

  • Нодир ва қимматбахо металларни чуқур қайта ишлаш, озиқ – овқат ва кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш ;

  • Ташқи бозорда рақобат ва беқарорлик кучайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида ҳам рақобатдош махсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш ;

  • Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари манфатларини мустахкам ҳимоя қилиш, турли бюрократик тўсиқлар ва асоссиз текширувларни бундан буён ҳам қатъият билан чеклаш;

  • Энг мухим ижтимоий – иқтисодий вазифа -Олий Мажлис палаталари, томонидан тасдиқланган ахолининг меҳнат билан бандлигини ошириш дастурини бажаришдан иборат ;

  • Халқаро коммуникация тармоқларига уланган замонавий йўл- транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий ахборот коммуникация тизимларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. 1 Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нутқи Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг изчил давом эттиришнинг ёрқин далили эди.

2016 йил 8 сентябрда Шавкат Мирзиёев вактинча Президентлик лавозимини бажаришга киришар экан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти бошлаб берган демократик ислоҳотлар йўлини қатьият билан давом эттиришга киришганлигини маълум қилди ва “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” -дея маълум қилди. 2030 йилга қадар Ўзбекистонда ялпи ички махсулотни икки баробардан ортиқ оширишдан иборат стратегик режани амалга оширишга киришилди.
Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришнинг яна бир ёрқин далили - 2016 йил 24 сентабрда Ўзбекистон ҳукумати порталида Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси очилиши бўлди. Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси очилиши мурожатлар билан ишлаш тизимини бугунги -шиддатли ХХI аср талабларига мос ҳолда такомиллаштириш имконини берди. Ҳукумат раҳбари билан оддий одамлар ўртасида ҳеч қандай воситачиларсиз тўғридан -тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Шу боис ҳам мазкур виртуал қабулхона ишга тушган куниёқ мамлакатимизнинг турли жойларидан мингга яқин ариза, шикоят ва таклифлар келиб тушди.
Кўп ўтмай, ушбу ноёб тузилма мамлакатимиз аҳолисининг эътирофига сазовор бўлди. Негаки, барчамиз гувоҳ бўлганимиздек, аксарият муаммоларни нисбатан қисқа вақт ичида самарали, энг муҳими, қонун доирасида ҳал қилса бўлар экан. Бунинг учун хоҳиш ва ирода, ҳаётдаги ўткир муаммоларга тик қарай олиш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан йўлларини топиш талаб қилинади.
Таъкидлаш лозимки, ҳар қандай давлат раҳбари ҳам адолатсизлик ҳолатлари, ҳалқни қийнаб келаётган оғир муаммоларни рўй-рост кун тартибига қўйиб, уларни бартараф этиш йўлларини қатъият билан кўрсатиб, бунда аввало ўзи ўрнак ва намуна бўлиб, жон жаҳди билан бу ишга киришавермайди.
Бунинг учун инсонда катта юрак, ўз ҳалқи, ўз ватани тақдири учун масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этиш туйғуси кучли бўлиши керак. Шавкат Мирзиёев эса ана шундай ноёб хислатларни дастлабки даврдан бошлаб намоён этдилар .
Виртуал қабулхона очилгунга қадар ҳам мамлакатимизда давлат органларининг “Ишонч телефони”, ягона интерактив давлат хизматлари портали мавжуд эди. Бу соҳада махсус “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилишган. Лекин, минг афсуски, бу қонун амалда тўла ишламаганини, унинг ижросини назорат қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганини, аниқроғи бу масалага иккинчи даражали бир иш сифатида қаралганини бугун очиқ тан олишга мажбурмиз.
“Ишонч телефони” ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборилган мурожаатлар аксарият ҳолларда яна келган жойига-қуйи бўғиндаги идора ва раҳбарларга қайтариб юбориларди, гапнинг қисқаси- халқ, жамият қандай нафас олаётганини яққол намоён этадиган қайсар индекатор бўлган халқ мурожаати, ариза ва шикоятлари жавобсиз қолиб кетаверарди.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 19 октябрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг VIII- съездидаги “Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даржасини яратиш-барқарор тараққиёт кафолатидир” номли маърузасида: “ Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари, халқимизга хизмат қиладиган вақт келди ... Бундан кейин жойлардаги рахбарлар фаолятига баҳо бериш биринчи навбатда ўз ҳудудидаги аҳоли мурожаатлари сонига қараб, уларнинг амалий ечимига қараб ва халқ ичида юришига қараб белгиланади. Қисқа қилиб айтганда, уларга халқнинг ўзи баҳо беради”2 –деб таъкидладилар.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 1 ноябрдан 24 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан сайловолди учрашувларини ўтказди. Сайловолди учрашувларида сўзлаган нутқлари “ Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобларига киритилган. (Тошкент, “Ўзбекистон” наширёти , 2017 йил, 488 бет )
Сайловолди учрашувлари Андижон вилоятидан бошланди. Бўз туманида ўтказилган сайловолди учрашувида “ Замон билан ҳамнафас диёр” мавзусида нутқ сўзладилар

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
davlat pedagogika
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
fanidan mustaqil
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti