сервис фаолиятининг у ёки бу туридаги абстракт, назарий моделдир.
Хизматнинг натижаси нима?
товарнинг истеъмол хусусиятларини қайта тиклаш (ўзгартириш, сақлаш), буюртмага биноан янги маҳсулот яратиш, истеъмол шароитларини яратиш, соғлиқни, шахснинг маънавий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар ҳисобланади.
Хизматнинг хаёт даври бир неча босқичларга бўлинади?
5
Реал хизмат-бу?
истеъмолчининг талабларини қондиришга йўналтирилган аниқ моддий ҳаракатлардир. Ушбу хизматлар бажарувчилар, истеъмолчилар, уларни кўрсатишнинг аниқ шароитларига қараб якка ҳолатда тартиблаштирилади.
Ҳозирги кунга келиб республикамизда кооперативларнинг энг қулай ва тўғри шакллар қайси?
инсон фаолиятининг алоҳида туридир.
Сервис тушунчасини аниқлашда учта муҳим тушунчаларни кўрсатинг!
фаолият, талаб, хизмат.
Сервис соҳасига қайси фаолият турларини киритиш мумкин?
маиший хизматлар, йўловчи ва юк транспорти хизматлари, алоқа хизматлари, турар жой-коммунал хизматлари, таълим тизими, маданият хизматлари, туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт хизматлари, санатория-соғломлаштириш хизматлари, хуқуқий хизматлар.
Коммуникациянинг нечта асосий тури мавжуд?
3
Англияда ҳукумат томонидан кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг нечта даражаси мавжуд?
3
Хизматлар манфаатдорлик нуқтаи назаридан қандай кўринишларда бўлиши мумкин?
пуллик, бепул ва аралаш.
Хизматларнинг системалироқ таснифи уларни буюмлаштирилган принципи бўйича нечта классларга бўлади?
3
Истеъмолчиларнинг якка тартибдаги буюртмаларини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, тайёрлаш бўйича хизматлар ўз ичига қуйидагиларни олади:
кийим-кечак ва оёқ кийимини таъмирлаш ва тайёрлаш, метал ва заргарлик маҳсулотларини таъмирлаш ва тайёрлаш, мебелни таъмирлаш ва рестоврация қилиш, техника, бино ва қурилмаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
Ишлаб чиқариш- технологик жараён таъминланади:
барча жавоблар тўғри.
Экскурсия-бу?
фуқороларнинг ўзларининг доимий яшаш жойларидан, соғломлаштириш, ўрганиш, касбий иш юзасидан, спорт ёки бошқа мақсадларда, вақтинчалик ташриф буюриладиган давлатда (жойда) 24 соатдан кам ва тунашсиз давр моьайнида вақтинчалик чиқишлари (сайёҳатлари).
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг катта шаҳарларида қандай сервис юқори потенциалга эга?
Диллерлик
Сервис корхоналари ва истеъмолчи ўртасидаги шартномалар қайси хужжатда расмийлаштирилади?
квитанция
Истеъмолчи сервис хизматларидан қайси ҳолатларда бош тортиши мумкин?
Барча жавоблар тўғри
Сервис хизмат кўрсатиш бўйича фаолият мазмунига кўра қайси турдаги сервис кенг тарқалмоқда?
Интелектуал
Сервис тизимининг функционал белгиланишидан келиб чиққан холда нечта вазифани ўз ичига олади?
13
Тармоқларнинг халқаро таснифида уч секторни ажратиш қабул қилинган уларни кўрсатинг!
бирламчи (қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш саноати), иккиламчи (қайта ишлаш саноати), ва учламчи (хизмат кўрсатиш соҳаси ёки ижтимоий соҳа)
Сервис фаолиятининг ўзига хос тавсифдаги иқтисодий ҳолатлигини белгиловчи хизматлар аломатлари нечта?
7
Самара – бу?
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир.
Самарадорлик – бу?
аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир.
Ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллар нечти?
3
Фойданинг умумий ўзгариши қайси формула билан топилади?
DФх = Фх1 - Фх0
Хизмат кўрсатишдан олинган фойда қайси формула билан топилади?
Фх=Туш х - Тан х
Кўрсатилаётган хизматлар бахолари ўзгаришининг фойдага таъсири ҳисоб- китоблари қайси формула билан топилади?
DФхб =å ( Б1 ´ Кх1 ) - å ( Б0 ´ Кх1 )
Кўрсатилаётган хизматлар ҳажмидаги ўзгаришнинг фойдага таъсири ҳисоб- китоблари қайси формула билан топилади?
DФх к=Фх0 х К1-Фх0=Фх0 (К1-1)
Рентабеллик кўрсаткичлари бир неча гуруҳлар бўйича ҳисобланади, улар нечта?
3
Маҳсулот турини кўпайтириш нима дейилади?
Диверсификация
Лекин Т. Адамс деган инсон нечинчи йилда резинкали сақични ишлаб чиқарувчи машинани патентлаштирди?
1871
Замонавий иқтисодиётнинг иқтисодий парадигмаси нечта гуруҳдан иборат?
3
Бугунги кун маълумотларига кўра АҚШда сервис хизматларини кўрсатувчи кичик тадбиркорлик корхоналари сони?
«бренд» (инглиз тилидан « brend»-тамға)
“... биз фaқaт фaол тaдбиpкоpлик, тинимсиз меҳнaт вa интилиш оpқaли тapaққиётгa, фapовон ҳaётгa эpишa олaмиз” ушбу сўзларни ким айтган?
Ш.Мирзиёев
“Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир” ушбу модда қайси қонунга таълуқли?
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2017 йили 2015 йилга нисбатан нечи фоизга кўпайган?
0,4
“Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши” номли асар ким томонидан ёзилган?
Ф.Энгельс
“Analyzing organizational performance of family and non-family businesses using the HPO framework” номли тадқиқот иши қайси фаолиятга бағишланган?
оилавий ва нооилавий
Асосий фондлар– бу?
корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг натурал-моддий ҳолатини йўқотмайди ҳамда ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради.
Тикланиш қиймати бўйича бу?
асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш.
Ўртача таъмирлаш бу?
техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади.
Амортизация нима?
Эскириш
Қолдиқ қиймат бу?
асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган ҳолда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқ кўринишидаги баҳолашдир.
Ишлаб чиқариш қувватибу?
маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражасидир.
Корхона ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилаб берувчи кўрсаткичлар нечта?
5
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг турли хил кўрсаткичлари мавжуд, уларни шартли равишда нечта гуруҳга бўлиш мумкин?
2
Корхона ишлаб чиқариш қувватининг нечта тури мавжуд?
ускуналардан вақт бўйича фойдаланишни тавсифлайди
Айланма маблағларга кирмайдиган қаторни топинг!
бинолар
Айланма ишлаб чиқариш фондлари–бу?
Корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади.
Муомала фондлари?
Корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади.
Хусусий айланма маблағлар?
доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, асосан фойда ҳисобига шаклланади. Корхонанинг хусусий айланма маблағлари қаторига иш ҳақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки ҳамкорлар қарзлари, буюртмачиларнинг тайёрланган маҳсулот учун тўлаган пуллари кабиларни киритиш мумкин.
Айланма маблағларни нормалаштириш
корхонанинг узлуксиз ишлаши таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал, лекин етарли заҳираларини шакллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади.
Айланма маблағларни нормалаштириш ва айниқса, моддий ресурсларни сарфлаш нормаларини белгилашда нечта тамойилга амал қилиш лозим?
5
Моддий ва бошқа ресурсларни нормалаштиришда амалийётда нечта усул қўлланилади?
3
Жорий заҳира - бу,
материаллар етказиб бериш оралиғида ишлаб чиқаришни моддий ресурслар билан таъминлаш учун зарур бўлган заҳирадир.
Корхона айланма маблағларидан самарали фойдаланиш нечта кўрсаткични тавсифлайди?
3
Айланиш коэффициенти?
корхона айланма маблағларининг маълум бир вақт (йил, чорак) давомида амалга оширувчи айланишини тавсифлайди ёки айланма маблағларнинг ҳар 1 сўмига тўғри келувчи сотилган маҳсулотларни кўрсатади.
Башарот – бу?
корхона, объект ёки ҳодисанинг келажакдаги аҳволи ва уларни амалга ошириш вариантлари ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳазадир.
Режалаштириш бу?
қарор қабул қилишнинг узлуксиз бир жараёни бўлиб, бу жараён давомида корхона фаолияти ва ривожланишининг мақсад ва вазифалари атрофда рўй бераётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда вақт бўйича аниқланади ва белгиланади ҳамда уларни амалга ошириш учун ресурслар аниқланади.
Техник-иқтисодий режалаштириш бу?
корхона фаолиятининг барча (иқтисодий, техник, ижтимоий ва ҳоказо) жиҳатларини қамраб олувчи режалаштириш тури бўлиб, асосан бир йилга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаси шаклида амалга оширилади.
Стратегик режалаштириш муддатларини кўрсатинг!
10-15 йил
Миқдор кўрсаткичлари- бу?
корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятини ҳажм ўлчамида изоҳлайди.
Режалаштиришнинг узлуксизлиги
ишлаб чиқаришни ва умуман, корхона фаолиятини ташкил этишнинг муҳим тамойили ҳисобланади.
Оптималлик бу?
ҳам режалаштириш тамойиллари қаторига киради. Режалар барча ишлаб чиқариш ресурсларидан чиқитлар ва йўлдош маҳсулотлардан кенг фойдаланишни инобатга олган ҳолда иложи борича рационал ва унумли фойдаланишни таъминлаши ҳамда юқори натижаларга эришиш учун энг самарали йўлларни танлаши керак.
Бизнес режа тузишда нечта бўлимларни тузиш таклиф этилади?
10
Маркетинг режасининг асосий вазифаси?
корхонанинг бозордаги имкониятларига баҳо беришдадир.
“Бозор тадқиқоти ва таҳлили”
бўлимида танланган бозор асослаб берилади, харидорларни корхона маҳсулотларига жалб этувчи рақобатчилик усуллари ҳамда бозорда баҳони шакллантириш ва ҳоказолар кўриб чиқилади.
Иш ҳақи тўғри тавсифланган жавобни топинг!
ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир. Иш ҳақи-бу меҳнат учун мукофотдир.
Иш ҳақи турлари нечта?
2
Номинал иш ҳақи бу?
ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун ҳисобланган ва тўланган иш ҳақидир.
Реал иш ҳақи–бу?
номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори; реал иш ҳақи – бу, номинал иш ҳақининг “истеъмол қобилияти ”дир.
Меҳнатга ҳақ тўлаш усуллари нечта?
2
Кадрлар потенциали – бу?
меҳнат заҳираси ёки имкониятидир. У жамият меҳнат потенциалининг таркибий қисми ҳисобланади.
Кадрлар (ходимлар) – бу?
бу муайян касбни эгаллаш бўйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга, ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир.
Сервис хизмат кўрсатиш, хўжалик фаолиятида қатнашишига қараб саноат тармоғида банд бўлган барча кадрлар нечта гуруҳга бўлинади?
2
Саноат ишлаб чиқариши ходимлари, ўз навбатида, бажарадиган функциясининг тавсифига қараб нечта категорияда бўлади?
5
Мутахассислик — бу?
маълум бир ёки бир неча турдаги ишларни амалга ошириш учун инсонга зарур бўлган билимлар ва малакалар йиғиндиси.
Инвестициялар–бу?
корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида янги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир.
Реал инвестициялар–бу?
пул маблағларини капитал қурилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни ифодалайди.
Инвестиция лойиҳаси–бу?
капитални корхонани унинг ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа сифат кўрсаткичларини кучайтириш мақсадида ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни режалаштириш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир.
Лизинг бу?
молиявий-кредит муносабатларининг шаклларидан бири бўлиб, корхоналарнинг қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан узоқ муддатга ижарага олишини англатади.
Инвестициялардан (капитал қўйилмалардан) фойдаланишнинг асосий йўналишлари нечта?
4
Капитал қўйилмалар...
инвестицияларнинг бир қисми ҳисобланади
Инвестиция қайси тилдан олинган?
“Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир”
Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида ким муҳим инвестиция институти ҳисобланади.
тижорат банклари
... Бундай ёндашув сўнгги 27 йил давомида давлат корхоналарини қандай аҳволга олиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Авиасозлик саноати каби бутун бир соҳа йўқ бўлиб кетди” ушбу жумлани ким айтган?
Ш.Мирзиёев
Моддий харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг энг катта қисми бўлиб, умумий харажатларнинг нечи фоизини ташкил этади?
60-80
Тикланиш қиймати бўйича... жумланинг давоми тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг!
асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш.
Қолдиқ қиймати бўйича... жумланинг давоми тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг!
асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган ҳолда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқ кўринишидаги баҳолашдир.
Ўртача таъмирлаш...
техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади.
Корхона ишлаб чиқариш қувватининг нечта тури мавжуд?
4
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи –
маҳсулотни ишлаб чиқариш, яъни ишлаб чиқариш технологияси билан боғлик бўлган харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Сервис олдида турган асосий вазифалардан бири –
кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтиришдир.
Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра, нечта элементлар билан гуруҳларга ажратилади?
5
Хом ашё бу?
Ярим тайёр маҳсулот
Ресурс бу?
Инсон томонидан аниқланган табиий бойлик
Даромад нима?
барча жавоблар тўғри
«Маҳсулот (иш хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш татиби тўғрисида Низом» қачон қабул қилинган?
5 феврал 1999 йил
Ялпи фойданинг таркибий элементлари нечта?
3
Рентабеллик нимани ифодалайди?
Барча жавоблар тўғри
Рентабеллик кўрсаткичи нечи сонлар оралиғида бўлади?
-1...+1
Фойда бозор муносабатларининг муҳим категорияси сифатида иқтисодиётда маълум функция (вазифа)ларни бажаради улар нечта бўлиши мумкин?
4
ЯФ = ССТ – МИТ қуйидаги формула нимани изоҳлайди?
маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (ЯФ), бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади
АФФ=ЯФ-ДХ +БД + БЗ қуйидаги формула нимани изоҳлайди?
асосий фаолиятдан кўрилган фойда — бу, маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва қўшимча асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади
УФ = АФФ + МД- МХ қуйидаги формула нимани изоҳлайди?
хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар) — бу, асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади
Рентабаллик назариясида унинг қанча турлари мавжуд?