“Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув курси
тингловчиси
Қўзиева Шоира Рахматуллаевнанинг
стажировка ўташ натижалари бўйича
Ҳ И С О Б О Т И
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки
Стажировка ўташ жойидан бириктирилган раҳбар
|
Академиядан бириктирилган стажировка раҳбари
|
Г.Рашидова
|
Д.Рахимова
|
I. Кириш.
Стажировканинг мақсади ва вазифалари, амалиёт объекти
Стажировкадан мақсад “Раҳбар аёллар мактаби” махсус курсида бошқарув фаолияти соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан (апробациядан) ўтказиш, таҳлилий, тадқиқот олиб бориш, ижодий маҳоратни, илмий-техникавий жараённинг энг янги ютуқлари билан, бошқарув фаолиятидаги илғор тажриба ва методологияни ўрганиш, дублёрликка бириктирилган рахбардан рахбарлик услубларини қўллаш маҳоратини, йиғилишлар ўтказиш, чиқарилган қонун, фармон, қарорларни хаётга тадбиқ қилиш, ходимлар орасида тўғри талқин қилиниши, хужжатлар алмашиниши, аҳоли билан ишлаш, мулоқот маданиятини ўрганиш ўз фаолиятида қўллашга доир кўникмаларга эга бўлиш.
Ўзбекистон Республикасида банк сохасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, лойиҳалар билан яқиндан танишиш, соҳа мутахассислари билан фикр алмашиш мақсадида жорий йилнинг 3 октябр санасидан 15 октябр санасигача Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқарувида стажировка олиб бордим.
Стажировка жараёнида Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқарув Раисининг ўринбосари Рашидова Гулзода Атахановна билан учрашиб банк соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бажарилаётган лойиҳалар, мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик дастури асосида ажратиладиган имтиёзли кредитлар ва “Аёллар дафтарида рўйхатга киритилган тадбиркорлик қилиш истаги бор аёлларга” ажратиладиган кредитларнинг ривожлантириш истиқболлари ҳақида, шу билан бирга раҳбарлик фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган вазиятлар борасида суҳбат олиб бориш вазифасини белгилаб олдим.
Умумий маълумот
Ўзбекистонда биринчи банк муассасаси 1875-йил Тошкентда очилган Россия империяси давлат банкнинг филиали бўлган. 19-асрнинг охирида Туркистонда рус капитали иштирокидаги Ўрта Осиё аксиядорлик банки (1881), Волгакама банки (1893), Рус-Хитой (Рус-Осиё) банки (1903), Aзов-Дон савдо банки (1910), Нижний Новгород-Самара банки (1899), Полтава Йер банки (1901)нинг филиал, бўлим ва агентликлари фаолият олиб борди.
1995 — 96-йилларда „Aсака“ ихтисослаштирилган давлат-аксиядорлик тижорат банки, „Aлоқабанк“ аксиядорлик тижорат банки, „Тошкентижтимоиюйжой-банк“ аксиядорлик тижорат банки, „Узсаёҳатинвестбанк“ Ўзбекистон аксиядорлик тижорат инвестиция банки ва „Замин“ ихтисослаштирилган давлат-аксиядорлик ипотека банклари ташкил етилди. „Ўздеҳқонсаноатбанк“ аксиядорлик тижорат банки „Пахтабанк“ ихтисослаштирилган аксиядорлик тижорат банкига, „Ўзжамғармабанк“ Халқ банкига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 24-апрелдаги “Aксиядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан банк номи “Aксиядорлик тижорат Халқ банки” номига ўзгартирилди
Қуйидаги ҳисобот айнан AТ Халқ банкида ўталган танишув-малакавий амалиёти натижасида олинган маълумотлар асосида ёзилган…
Do'stlaringiz bilan baham: |