Модул бўйича соатлар тақсимоти


Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устивор йўналишлари



Download 1,16 Mb.
bet8/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#46733
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
Ijimoiy fanlar

1.3. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устивор йўналишлари
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари ҳақида 2017 йил 30 июнда “ Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги “ Жисмоний ва маънавий баркамол ёшлар - бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир” номли нутқларида атрофлича таҳлил қилиб бердилар “.... Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган . Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт- мамот масаласига айланиб бормоқда. Барчамизга аён, ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби хавф -хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эьтиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда”,9 -деб таъкидладилар Шавкат Мирзиёев “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурилтойида сўзлаган нутқида.
Шу билан бирга 2001 йилда ташкил этилган “ Камолот” ташкилоти ёшлар ўртасида айрим ишларни амалга оширган бўлсада, ёшларнинг бугунги талаб ва эҳтиёжларини қондира олмаганлиги, етилган муаммоларни еча олмаганлиги танқид қилинди. 2016 йилда ёшлар иштирокида 1 миллион 740 мингга яқин ҳуқуқбузарлик , 23 минг 440та жиноят содир этилгани, ёш оилалар ўртасида 8 мингдан ортиқ ажралиш ҳолати қайд этилгани “Камолот” ташкилотининг ёшлар билан олиб борган ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатди
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “ Камолот” ёшлар ташкилоти ўрнига ёшлар билан ҳозирги замон талаблари асосида иш олиб борадиган, мамлакатимизда ёшларнинг чинаккам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот- Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этишни таклиф этдилар.
Шунингдек, 30 июнь -мамлакатимизда “ Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрлар таёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “ Социал лифт” вазифасини бажариши, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар заҳирасини яратишга қаратилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларда китобхонликка қизиқиш уйғотиш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар “ Энг китобхон мактаб” , “Энг китобхон маҳалла”, "Энг китобхон оила” танловлар ўтказиш таклиф этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни китобхонликка ўргатиш ва уларда китоб ўқишга қизиқиш уйғотишга алоҳида эътобор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз аҳолиси ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга, айниқса ёш авлодни бу нодир хазинага ошно этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Негаки, қалби ва шуурига китоб нури сингган, маънан етук, мустақил фикрлай оладиган, миллий ғурури юксак авлод билангина ёрқин келажакни барпо этиш мумкин.
Дунёдаги машҳур Гарвард университети кутубхонаси пештоқига бутун инсониятга эсдалик сифатида “Тушлик вақтини ўтказиб юборганингга ачинма, лекин китоб ўқиш учун ўтказиб юборилган вақт бу катта йўқотишдир” деган ибратли жумла битиб қўйилган. Дарҳақиқат, китоб ўқишни кейинги кунга қолдираверсак, инсоният ўзи билмаган ҳолда маънавий қашшоқликка юз тутаверади. Ҳозир бутун инсоният глобаллашув ва ахборот маконида яшамоқда. Шахснинг ахборот олиш манбаи беҳисоб. Интернет ва ахборот маконидан турли маълумотларни олиш мумкин. Ахборот манбаларининг кучли таъсиридан инсонни китобхонликка қайтариш осон иш эмас. Бунинг учун умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, ота – оналар ва маҳалла - куй, кенг жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги самарали ҳаракати талаб этилмоқда.
Ўқувчиларни китобхонликка ўргатиш ва китоб ўқишга қизиқишини ошириш учун яна нима ишлар қилишимиз керак? Илм- фанда улкан кашфиётлар қилган, назм ва насрда ўзидан кейинги авлодларга улкан маънавий мерос қолдирган ота – боболаримизнинг гени жаннатмакон юртимиз фарзандларининг ҳар бирида яшаб келаётган бўлса, ўз даврида бутун дунёда уйғониш даврини бошлаб берган аждодларимиз амалга оширган буюк ишларни бугунги авлод вакиллари нега такрорлай олмаяпти?


– деган яна бир савол туғилади. Бунинг учун биз, тиббиёт тили билан айтганда, яшириниб ётган генларни ҳаракатга ундашимиз, юзага чиқишга мажбур қилишимиз керак. Китоб мутолаа қилиш орқали бунга эришиш мумкин.


Ижтимоий сўровлар шуни кўрсатадиги, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 43 фоизи, юқори синф ўқувчиларнинг 17 фоизигина китоб мутолаа қилишни ёқтирар экан.
“Нима учун боланинг ёши улғайгани сайин мутолаага қизиқиши сўниб боради?” деган ҳақли савол туғилади. Бунга жавоб қуйидагича бўлади: Беғубор қалбли болакай мактаб остонасига илк қадам қўйган кундан бошлаб узтоз унинг қалбига китобга меҳр уйғотади. Натижада бола китобни севиб қолади. Ана шу меҳр оилада китобхонлик муҳитининг йўқлиги, эътиборнинг сустлиги сабабли йилдан-йилга сусайиб боради.
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман,”- деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов. Қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон йўли, энг арзон, энг самарали йўли, усули шундоқ ёнингизда турибди – ку: болангизни китоб ўқитишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, уч – тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг фарзандларинингизга! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ – ку! Одамни одам қиладиган жамики куч – қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана ман” деб турибди – ку! Наҳотки бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин, деб ўйласангиз?! Хато қиласиз, биродарлар, китобсиз, бадиий адабиётсиз бирор одамнинг дурустроқ инсон бўлганини, бирор миллатнинг ўсиб – унганини шахсан мен билмайман…”
Кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий – иқтисодий ҳаёти, илм – фан, таълим ва маданият соҳасида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан барча соҳаларда ҳамкорлигининг кучайиши, айниқса илм – фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка кенг йўл очилиши, илм – фаннинг ишлаб чиқариш билан боғлиқлигини таьминлаш ва унинг натижадорлигини оширишга алохида эътибор қаратилмоқда. Хорижий тажриба ва инновацияларни қўллаш, улардан самарали фойдаланиш мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг янада такомиллашувига кўмаклашмоқда.
Бу жараёнлар эса, аввало ўзимизнинг мамлакатимизда аждодларимиз яратган бой маънавий меросни пухта ўрганиш, сўнгра хорижда, ривожланган мамлакатларда ҳаётнинг барча соҳаларда эришилган ютуқларни таҳлил қилиш ва ҳаётга тадбиқ этиш учун илмли, хорижий тилларни пухта биладиган, мустақил фикрлайдиган, таффакури кенг, инновацияларни ўрганишга иштиёқи баланд баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишни талаб қилади. Бундай ҳаётий ва долзарб масалаларни ҳал этишда китобхон ёш авлоднинг ҳиссаси катта бўлади.
Ёшларни китобхонликка ўргатиш ниҳоятда долзарб масала эканлигини инобатга олиб муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятининг сарчашмаларидаёқ бу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилар вакиллари билан учрашувда мамлакатимизда ечимини кутаётган муҳим масалалар қаторида ёшларни китобхонликка ўргатиш, китобхонликка қизиқишни ёш авлод онги ва қалбига сингдириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтдилар. Мутаффакир шоиримиз Алишер Навоий номи билан аталган вилоятда буюк аждодимиз Алишер Навоий бобомиз хотирасига ҳурмат – эҳтиром кўрсатиш, ул зотнинг табаррук меросини ўрганиш, ёш авлодимизга безавол етказиш борасида ибратли, ишлар қилинаётганига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Бундай эзгу ишлар қаторида улуғ шоирнинг энг машҳур асарлари тўрт китоб шаклида юксак полиграфик сифат билан нашр этилганини қайд қилиб ўтдилар. Шунингдек, инсон маънавий оламини бойитишга хизмат қиладиган китоб ҳақида ўз фикрларини баён қилдилар: “Инсон маънавий оламини бойитишда улкан таъсирга эга бўлган китоб ҳақида сўз очилган экан, шу билан боғлиқ муҳим бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Яъни бугунги кунда жамиятимизда китобхонлик даражаси қандай? У бизни қониқтирадими? Ким кейинги пайтда қайси китобни ўқиди, фарзандимизга қандай китоб олиб бердик? Афсуски, кўп ҳолларда бу саволларга ижобий жавоб беришимиз қийин.”
Бу фикрлар нафақат залда ўтирган сайловчилар, балки бутун мамлакатимиз аҳолиси учун бонг садоси бўлиб янгради. Инсонлар ҳаётда ўзлари кўриб турган, ҳаётий ва ўта долзарб масаланинг ҳал этилиши талаб этилаётганидан мамнун бўлдилар.
Шунингдек, Президентимиз одамлар онгу тафаккури, маънавий савиясини юксалтиришда китобнинг ўрнига алоҳида баҳо бердилар.
Одамларнинг онгу тафаккури, дунёқарашини ўзгартириш, маънавий савиясини юксалтириш ҳақида кўп гапирамиз. Лекин бу борада энг оддий ва айни пайтда энг таъсирчан восита – бу китоб эмасми? Мен шунга аминман – китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ.”10
Кейинги йилларда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аҳоли ўртасида ҳам китобхонликдан бир қадар четлашиш юзага келган бир вақтда ҳаётий ҳақиқатнинг очиқчасига таҳлил этилиши мамлакатимиз жамоатчилигининг эътирофига сазовор бўлди. Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳозирги вақтда ахборот – комуникация соҳаси, интернет ва бошқа алоқа воситалари кундалик ҳаётда кенг қўлланилаётгани китоб ўқишга ҳалақит беради ва китоб ўқишга эҳтиёжини пасайтиради қабилидаги қарашларда юрганларнинг сабоқ чиқара олишлари учун концептуал кўрсатмалар берилди.
Яъни ахборат майдонида қўлланилаётган воситаларнинг имкониятларини ҳам ёшларда, аҳолининг кенг қатламларида китобхонликка қизиқиш уйғотишга сарфлаш ҳақида зарур кўрсатмалар берилди.
Албатта, ҳозирги вақтда ахборот – коммуникация соҳаси шиддат билан ривожланмоқда, телевидение, радио, интернет, компьютер, мобил телефон кундалик ҳаётимиздан чуқур жой олмоқда. Биз ана шу имкониятлардан самарали фаойдаланиб, мамлакатимизда ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.”11
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, бунинг учун мамлакатимизда китоб нашри, китоб савдоси, кутубхоналар ишини ташкил этиш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонликни ташвиқот қилишнинг намунали шаклларини ташкил этиш бўйича берган кўрсатмалари ҳам концептуаллиги ва конструктивлиги билан ажралиб туради.
Бунинг учун китоб нашри, китоб савдоси билан боғлиқ ишларимизни танқидий кўриб чиқишимиз керак. Таълим - тарбия муассасалари, идора ва ташкилотлар, меҳнат жамоаларида шу масала бўйича турли танлов, фестивал ва акциялар, китоб байрамларини ташкил этишимиз керак. Мавжуд ахборот – ресурс марказларини бойитиш, кутубхоналар йўқ жойларда уларни ташкил этишимиз лозим. Ота – боболаримиздан қолган яхши анъаналарни давом эттириб, навоийхонлик, бобурхонлик, машрабхонлик кечалари ўтказсак, керак бўлса, бадиий асарларни телевидение орқали ўқитишни йўлга қўйсак, нима дейсизлар?12
Бу долзарб масалада Президентимиз буюк шоиримиз Алишер Навоий номи билан аталадиган вилоятни бошқаларга ўрнак бўлишга чақирдилар.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нафақат “Мамлакатимизнинг жавоҳир хазинаси” (Навоий вилояти сайловчилар вакиллари билан учрашув 2016 йил 4 ноябрь)даги нутқида, балки бошқа кўплаб маъруза ва нутқларида ҳам ёшларда китобхонликка қизиқиш уйғотиш масалаларига тўхталиб ўтилган. Айниқса, мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси (2017 йил 14 январь)даги маърузалари ҳам китобхонликни ёшлар онги ва қалбига янада кенгроқ сингдириш масаласидаги концептуал ғоялар билан ажралиб туради. Ушбу маъруза Юртбошимиз таълим, илм–фан ва давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги замонавий усулларини, жумладан ахборот- коммуникация технологияларни жорий этиш соҳасидаги ишлар аҳволини танқидий таҳлил қилар эканлар, бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш ёшларимиз, жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келажаги учун стратегик аҳамиятга эга эканлига сабабли бу борада бешта устувор вазифани илгари сурдилар. Булар орасида бешинчи устувор вазифа – китобларни чоп этиш ва тарқатишдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратишдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган эди.
”…Энг аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, жаҳон илм- фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун зарур муҳит ва шарт – шароит яратиш”13 зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Бунга эришиш учун китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларда китобхонликка қизиқиш уйғотишдек долзарб вазифани ҳал этиш устувор вазифа эканлиги ҳам муҳим аҳамият касб этиши яққол кўриниб турибди.
Мамлакатимиз Президенти ўз маъруза ва нутқларида турли дарсликларни яратиш, уларни чоп этиш ва молиялаштириш масалаларида турли идоралар ўртасидаги келишмовчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бердилар. Айниқса, дарсликлар махсус ва бадиий адабиётга бўлган реал эҳтиёжни, уларни бошқа тилларга таржима қилиш, улар билан ўқув юртлари, кутубхона ва ахборот – ресурс марказларини таъминлаш бўйича чора – тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги кўрсатмалари ҳам ёшлар ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган эди.
“Бунда ёшлар ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида китобхоликни тарғиб қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Китобларнинг ҳақиқий нархи шаклланишини жуда ҳам пухта ўрганиш зарур. Ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди. ”14
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев китобсиз келажак йўқлигини, раҳбардан тортиб оддий аҳолигача китобга меҳр қўйиши – нурли келажагимизнинг, баркамол авлодларни вояга етказишимизнинг муҳим пойдевори эканлигини таъкидлаб ўтдилар ва бу борада амалий кўрсатмалар бердилар.
Республикамиз Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 2017 йил 13 сетябрдаги ПҚ – 3271- сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора – тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш учун ҳам китобхонлик маданиятини ошириш ва ёшларни, мамлакатимизнинг барча аҳолисини китобхонликка ундаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарлари, маъруза ва нутқларида китобхонликни ёшлар ва кенг жамоатчилик онги ва қалбига сингдириш бўйича илгари сурилган концептуал ғоялар ва конструктив кўрсатмаларни амалга ошириш ва бу борада чиқарилган Президент Қарор ва Фармойишлари ижросини таъминлаш барчамизнинг, энг аввало биз ўқитувчи ва педагогларнинг долзарб вазифамиздир.
Олимларнинг фикрича, ҳар бир одам миясида тахминан 14 миллиарддан ошиқ нейрон мавжуд бўлиб, улар инсонниг фикрлаши, дунёқараши ва ақлий салоҳиятининг ошиб боришида муҳим аҳамият касб этади. Лекин энг қизиқ томони, нейронларнинг фойдали иш коэффициенти ҳаммада ҳар ҳил бўлар экан. Инсон ақлий меҳнат билан машғул бўлганида, айниқса китоб ўқилаётганида уларнинг фойдалилик коэффициенти ошиб борар экан. Чунки мутолаа нейронлардаги ҳужайраларни ишлашга мажбур этар экан. Ана шу нейронларнинг қанча кўп қисми ҳаракатга тушса инсоннинг фикрлаши, дунёқараши ҳам шунча кенгайиб борар экан.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида китобхонлик бир қадар ўсди. Атрофимизга назар ташласак, китобхон, китобсевар, китобйиғар ва китобпарвар шахсларни кўрамиз. Китобсевар ва китобйиғар деб, ўқийдими – йўқми, бир дунё китобга эгалик қилишни хуш кўрувчиларга айтилади. Китобпарвар шахслар ўзиникими – йўқми, ўқиса – ўқимаса китобни авайлайдиган, эскиларни таъмирлаб завқланадиган инсонлардир. Китобхон эса ўзиники бўлса – бўлмаса, китобдан фақат ўқиб, ҳикмат топадиган чин мутолаа мухлисларига тушунилади. Кузатишлар кўрсатадики, кутубхона ходимлари китобпарвар бўлишади, кекса авлод вакиллари китобпарвар ва китобхон, ўрта ёшли қатлам эса фақат китобхон бўлишади.
Афсуски ёшлардан айримлари қалин муқовали, катта китобларни кўтариб юриш ва жавонга оҳорини тўкмай териб кўйишнинг ўзи кишининг ақлига ақл қўшади, деб хато ўйлашади. Улар китобсевар ёки китобйиғар бўлишнинг ўзи етарли эмаслигини, китобхонликка қизиқганида кўп китоб мутолаа қилганларидагина комилликка эришишларини тушуниб етишларида ўқитувчиларнинг кўмаклари даркор бўлади.
Ёшларни китобхонликка ўргатишда Республика миқиёсида ўтказилган “Ёш китобхон ” кўрик – танлови ҳақида маълумот бериш керак. 2017 -2018 йиллар мамлакатимизда китобхонлик тарихида алоҳида ўрин тутади. 2018 йил бошларида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хушхабар ҳамманинг эътиборини тортди. Унда китоб ўқиб, машина “Спарк” ютиш мумкинлиги айтилган эди. Бунинг учун кўп китоб ўқиб, шоиру – ёзувчиларнинг таржимаи ҳолини, асарларини муфассал ўрганиш зарурлиги айтилган эди. Бу хушхабардан мамлакатимиз ёшларини китобхонликка даъват этишда муҳим аҳамият касб этди. Уларни кўрик – танловнинг моддий томони эмас, кўпроқ маънавий томони қизиқтирар эди.
Ёшлар орасида мутолаа муҳитини яратиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал билимларини ва маънавий савиясини ошириш, адабиётнинг мўьжаз оламига олиб кириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ёш китобхон” танлови республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.Самарқандлик Моҳинисо Шомуродова 252,25 балл билан 1-ўринни, хоразмлик Умиджон Қутлимуродов 245 балл билан 2 – ўринни, бухоролик Нодира Муродуллаева 221,75 балл билан 3 ўринни қўлга киритди. “Ёш китобхон” танловининг иккинчи турида эса фарғоналик Шарофатхон Исмоилова 270,05 билан 1- ўринни, қашқадарёлик Абдулазиз Қурбонов 217,75 балл билан 2 – ўринни, Тошкент шаҳрида Сарвиноз Саксонова 200 балл билан 3 – ўринни қўлга киритди. Биринчи ўринга энг олий соврин “Спарк” автомашинаси, иккинчи ўринга компьютер жамланмаси, учинчи ўринга эса 200 дона китоб берилди.
Ёш китобхон” кўрик – танловини оммавий ахбарот воситалари орқали кўриб томоша қилган ёшларга бу маълумотлар дарсларда ўқитувчининг китоб ўқишга даъваткорона маслаҳатлари билан етказилса янада таъсирлироқ бўлади.
Ўн етти ёшига кириб – кирмай Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ёш китобхон” танловига юздан зиёд китобни ўқиб, пухта тайёрланиб, асарларнинг суратию – сийратини обдон ўрганиб келган Моҳинисо сабаб Нарпай туманида “Китоб ўқиган машина ютаркан” деган гап кенг тарқалгани, унинг синфдош ва дугоналари кутубхонаю китоб дўконларига ошиққанликлари ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлди-ку?! Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида бу ҳаракат кенг ёйилишига туртки бўлди.
“Ёш китобхон” кўрик – танловида 1 – ўринни олиб “Спарк” автомабилини ютиб олган, Моҳинисодан “Маърифат” газетаси мухбири Чарос Низомиддинова китоб ўқишнинг фойдаси не эканини сўраганларида у шундай жавоб қайтарган: “Китоб ўқиб, фахр ва маънавият нима эканини англадим…” Моҳинисо яна ўз жавобини қуйидаги фикрлар билан тўлдирган: “Бугунгача ўқиган китобларим орасида икки китобни – Ойбекнинг “Навоий”, Жюл Верннинг “Ўн беш ёшли капитан ” романларини алоҳида қадрлайман”, - дейди Моҳинисо Шомуродова .“Ўн беш ёшли капитан”да ҳар бир инсон озод ва эркин яшашга ҳақли экани, ҳеч ким бировга қарам бўлмай умр кечиришига урғу берилган бўлса, “Навоий” романида буюк бобомизнинг Мовароуннаҳр узра қуёшдек порлаб тургани айтилади. Иккиси ҳам ўқувчини тўлқинлантирмай қўймайди. Мустақил мутолаагина ён–атрофдаги ҳодисаларни теран кузатишни ўргатаркан”.15
Юртимизнинг барча ҳудудларидан “Спарк ” миниб уйимга қайтаман, деб келган йигит – қизлар қаторида туриб, ота – онасининг, устозларининг ишончини оқлагани, энг яхши ёш китобхон номига мушарраф бўлгани билан фахрланган Меҳринисо, “Ёш китобхон” кўрик танлови якунларига тўхталиб: ”Бу танлов йирик ютуқ, моддий туҳфалардан кўра, бизга китобни қандай ўқиш кераклигини, ўзаро ҳамкорлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик нелигини ўргатгани билан ҳам янада қадрли”, - деб таъкидлайди.
17 ёшга кирган Ўзбекистон қизининг бу эътирофлари ўз тенгқурларини китобхонликка даъват этиши, шубҳасиз унинг мутолаадан узилмай, муттасил ўқиб – ўрганиши, қизиқишлари сероблиги бошқа тенгдошларига ҳам, албатта “юқади”, деб ўйлаймиз.
Бугун мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаа, ёшларимизни китоб ўқишга қайтариш, мутолаа ва китобхонликнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани сабабларини ҳар бир ўқувчи англаб етишга интилмоқда. Негаки, ёшларимиз қалбида миллатни севиш, Ватанни ардоқлаш, миллий қадриятларимизни асраб – авайлаш, бир гап билан айтганда, руҳан тетик, қалбан юксак ва баркамол бўлиб вояга етиш учун бирдан – бир йўл мутолаа эканлигини ўқувчилар онги ва қалбига сингдириб борилмоқда. Мамлакатимизда халқимизнинг китобга ва мутолаага бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, ҳар бир фуқаро ўзи истаган билимга эга бўлиши, қидирган китобини топа олиши учун кенг имконият яратиб берилган. Албатта, ҳар бир халқнинг қиёфаси унинг нечоғлик маърифатпарвар, маънавиятли эканлигида кўринади. Бугун бутунжаҳон гувоҳи бўлиб турибдики, китоб ўқимаган, маънавиятдан, маърифатдан юз ўгирган давлат, халқ, миллатнинг аҳволи қай даражада бўлади?
Биз ўзбекларга эса китобхонлик қон билан кирган. Илмга бўлган иштиёқ асрлар давомида қандай вужудимизда кезиб юради. Зеро, китоб башариятнинг жаҳолатга қарши курашувидаги энг катта ва қудратли қуролдир. Ҳар қандай, моддий ва маънавий таҳдидларга дош берадиган қалъа китобдир. Китоб ўқиган бола, ўқиган ўғил – қиз ҳеч қачон ёвузликка юз бурмайди. Ҳар қандай ёвуз тўдаларга қўшилиб қолмайди. Ўз Ватани, халқини сотмайди. Китоб бу инсонийлик ва иймонлиликнинг ядроси, ўқ илдизи, ўзагидир. Қуръони Каримдан тортиб барча улуғ китобларнинг тенгсиз ва беқиёс хизмати шуки, улар одамларда иймон туйғусини мустаҳкамлайди. Шундай экан, яхши ва ёруғ китоблар инсоният қалбини нурлантириб туради.
Ўқувчилар онги ва қалбига миллатни миллат, давлатни давлат, халқни халқ қилувчи ягона куч ҳам китоб эканлиги хақидаги фикрларни, китоб- мозийнинг кўзгуси, китобсиз келажак йўқлигини нафақат ўқув машғулотлари вақтида, турли хил тарбиявий тадбирларда ҳам сингдириб бориш зарур. Ўқувчиларни китобхонликка янада қизиқтиришда уларга янги нашр этилган китоблар ҳақида маълумотлар бериб бориш зарур.
2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор - зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳаётнинг барча жабҳаларида фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларимизнинг бадиий мукаммал образлари яратилишига ҳисса қўшиши, бугунги улуғвор бунёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш мақсадида асарлар яратиш юзасидан, Ўзбекистон матбуот ва ахбарот агентлиги “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзусида эълон қилган лойиҳаси асосида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа – ижодий уйи нашр этган янги китобларни ўқишга тавсия этиш мумкин. Булар ёзувчи Қўчқор Норқобиловнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача” , Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан” Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ” , Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” номли асарларини ўқишга тавсия этиш яхши самара беради.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish