Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Самарқанд бўлими
Я.Ғ. Ғуломов номидаги Археология институти
Қўлёзма хуқуқида
УДК: 902(575.1)
Мирсоатова Сайёра Турғуновна
ЎЗБЕКИСТОНДА ТОШ ДАВРИ
МАДАНИЯТЛАРИ МУАММОЛАРИ
07.00.06 – «Археология»
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Самарқанд – 2011
Иш Фарғона давлат университети «Тарих» кафедрасида бажарилган
|
Илмий рахбар
|
|
тарих фанлари доктори,
ЎзР ФА академиги,
Исламов Ўткур Исламович
|
|
|
|
Расмий оппонентлар:
|
|
тарих фанлари доктори,
Сулейманов Рустам Ҳамидович
|
|
|
|
|
|
тарих фанлари номзоди
Сайфуллаев Бахтиёр Қурбонович
|
|
|
|
Етакчи ташкилот
|
|
Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети
|
|
|
|
Диссертация ҳимояси 2011 йил, “24 феврал” соат 11-00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти ҳузуридаги Д.015.93.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш мажлисида ўтказилади. Манзил: 140151, Самарқанд ш., В. Абдуллаев кўчаси, 3. Археология институти, конференц-зал, 2-қават. Тел.: (8366) 232-15-13, факс: (8366) 232-12-90, e-mail: uzarchae@rol.uz
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти кутубхонасида танишиш мумкин.
|
|
|
|
Авторефереат 2011 йил «___» _____________ да тарқатилди.
|
|
Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
тарих фанлари номзоди
|
Мирзааҳмедов
Жамолиддин
Камолович
|
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. XX аср жахон археологияси фанида тош даври жамоалари моддий маданияти эволюцион назария асосида ўрганилган. Ҳозирги кунда жаҳон фанида одамзотнинг пайдо бўлиши ва унинг илк ватани хақида турли илмий қарашлар мавжуд. Улар жумласига моноцентризм ва полицентризм илмий назариялари асосий ғоялар сифатида киради.
Моноцентризм – энг қадимги гоминидлар, хомо хабилислар, эргастерлар Африка қитъасида пайдо бўлиб, вақт ўтиши билан ер шарининг бошқа ҳудудларига тарқалганлиги тўғрисидаги илмий қарашдир. Бу назария тарафдорлари архаик кўринишдаги замонавий одамлар, яъни хомо сапиенс архаиклар ҳам ушбу қитъада, аниқроғи, Саҳрои-Кабирда, бундан 200-150 минг йиллар муқаддам пайдо бўлиб, 100-80 минг йиллар аввал Яқин Шарқ ҳудудларига силжиб келишган деб ҳисоблайдилар. Лекин тадқиқотларда жисмоний жиҳатдан замонавий одамларга энг яқин тип ҳисобланган бу гоминидларнинг кейинги тараққиёт тақдири ҳанузгача маълум эмас. Негаки, ушбу назария тарафдорлари замонавий одамларнинг замондошлари ҳисобланган неандерталларни ҳеч қачон замонавий одамларга айланмаган ва улар ўзига хос хусусиятларга эга бўлган мустақил биологик тур деб, илмий талқин қилишади1.
Полицентризм – қадимги гоминидлар ер шарининг турли минтақаларида пайдо бўлган ва ўзининг мустақил тарақиётига эгалиги тўғрисидаги илмий қараш ҳисобланади. Полицентристлар ўз илмий қарашларини қўп маданий қатламли, эталон археологик ёдгорликларнинг мавжудлиги, сўнгги неандерталларнинг нисбатан замонавий одамларга кўпроқ ўхшашликлари фактлари билан асослайдилар.
Аммо, ҳали бирон бир назарий таълимот одамнинг пайдо бўлиши ва тараққий қилиши муаммоларига тўлиқ жавоб бера олмаган. Мазкур тадқиқотда археологик материалларни дунёнинг энг илғор палеонтологик мактаблари илмий йўналишининг асоси ҳисобланган моноцентризм илмий назарияси нуқтаи-назаридан тадбиқ этилади.
Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, мавжуд археологик материаллар ва улар ҳақидаги илмий фикрларни янгича услуб ва ёндошувлар асосида илмий таҳлил қилиш диссертация мавзусининг долзарблигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |