Мирсоатова Сайёра Турғуновна Ўзбекистонда тош даври маданиятлари муаммолари



Download 217,5 Kb.
bet7/18
Sana24.02.2022
Hajmi217,5 Kb.
#206591
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
14 Avtoreferat (Mirsoatova Sayyora 24-02-2011) Kand dis

Сўнгги палеолит. Ўзбекистонда яқин кунларгача сўнгги палеолит даврига оид топиб ўрганилган ёдгорликлар саноқлигина эди. Бироқ кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар улар сонининг анчайин салмоқли эканлигини кўрсатмоқда. Сўнгги палеолит даври ёдгорликлари асосан Тошкент воҳаси ҳамда Зарафшон дарёси водийсида жойлашган.
Тошкент воҳасидаги сўнгги палеолитга оид энг муҳим ёдгорлик бу Кўлбулоқнинг юқори (I-III) қатламларидир. Ёдгорлик очилишидан то 1990 йилгача М.Р. Қосимов томонидан ўрганилган бўлиб, натижалар қатор илмий мақолалар ва докторлик диссертациясида ўз ифодасини топган.
Сўнгги палеолит даврига оид яна бир ажойиб ёдгорлик Чирчиқ дарёси ирмоғидаги Додекадим топилмажойидир. Бу ердан 2005 йили Ўзбек-Россия қўшма экспедицияси томонидан сўнгги палеолитнинг ўрталарига оид тош қуроллари топилди11.
Юртимизда сўнгги палеолит ёдгорликларига сероб ҳудуд Зарафшон дарёси водийси ҳисобланади. Ҳудуднинг асосий ёдгорликларидан бири Самар­қанд маконидир. Ёдгорлик 1939-йили Н.Г. Харламов томонидан топилиб ва қазишма ишлари бошланган. Маконнинг ўрганилиши иккинчи босқичи Д.Н. Лев номи билан боғлиқ. Д.Н. Лев раҳбарлигида қазиш ишлари 1958-1967-йилларда олиб борилган. 1970-1973 - йиллардан бошлаб эса Самарқанд маконини ўрганиш ишлари М.Ж. Жўрақулов ва Е.Н. Амарцевалар томонидан давом эттирилди.
Сўнгги палеолит даври ёдгорликларига Сиёбча, Зирабулоқ, Самарқанд­дан 70 км жануби-шарқий томонида, Туркистон тоғ тизмаси этакларида жойлашган Хўжамазгилларни киритиш мумкин. Ушбу топилмажойларнинг материаллари Самарқанд маконига жуда ўхшаш бўлганлиги учун бу ерда мустақил Самарқанд сўнгги палеолит даври маданияти ҳукм сурганлиги ҳақида гапириш мумкин12.
Сўнгги палеолитга оид яна бир ёдгорлик Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги тоғли ҳудуддан топилган Ангиллак ғори материалларини ҳам киритиш мумкин. Ғор сўнгги палеолит даври овчилари учун вақтинчалик бошпана вазифасини ўтаган бўлиб, бу ердан мингга яқин тош буюмлар билан биргаликда, асосан, тошбақанинг суяк қолдиқлари кўплаб учрайди13.
Юртимиз палеолит даврининг турли-туман ва бир-биридан қизиқарли археологик ёдгорликларига жуда бой бўлиши билан бирга, бу давр тарихи, ёдгорликларнинг талқини борасида анчайин мунозарали муаммолари ҳам мавжуд.
Илк палеолит даври санаси бўйича: Ўрта Осиёда энг қадимги, қизиқарли ва муҳим аҳамиятга молик ёдгорликларидан бири Фарғона водийсидаги Селунгур маконидир. У техник-типологик, палеонтологик, химик (уран-ион услуби асосида саналаш), палинологик, геологик, палеоантрапологик ва бошқа услублар билан яхши ўрганилган. Ёдгорлик буйича тадқиқот олиб борган Ў.И. Исломов манзилгоҳнинг санасини уран – ион услуби берган ёшига асосланиб, 1,5 миллион йиллар билан белгиламоқда, яъни ёдгорлик қатлам­лари­нинг геологик ёши илк эоплейстоцен даврига мансубдир-деган хулосага келган. Юқорида таъкидлаганимиздек, В. Ранов, А. Додонов ва бошқа чет эл олимлари Селунгур тош индустриясини қуйи палеолитнинг финал босқичига оид қайроқтошли маданиятига тегишли деб хисоблайдилар, А.В. Величко, Г.Г. Арслонов ва бошқалар эса палинологик ва фаунистик материалларига асосланиб, унинг ёшини ўрта плейстоцен билан белгилайдилар. Ўзбекистон­даги илк палеолитга доир иккинчи ёдгорлик Кўлбулоқнинг илк қатламлари ҳисобланади. Бу ерда археологик материалларни аралашиб кетган, деган фикрлар фанда мавжуд бўлиб, унинг тарафдорлари фикрлари асосида нималар ётишини таҳлил этиш керак14.
Уларнинг фикрича, Кўлбулоқдан топилган материаллар ёдгорликнинг яқинида ва юқорироқда жойлашган Жарсойдан ва бошқа сойлардан сел оқимлари ёрдамида оқизиб келтирилган. Шунингдек, М.Р. Қосимов ва у билан бирга иш олиб борган мутахассислар ҳам Кўлбулоқнинг юқори қатламлари сел оқизиқлари туфайли қисман аралашиб кетганлигини тан оладилар15. Бизнингча, бундай фикрларга аниқлик киритувчи илк палеолит даврига оид топилмажойлари Қизилолмасой 2, Жарсой 2 ёдгорликлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва шу туфайли улар ҳақида тўлиқ аниқ маълумотлар йўқ.
Ўрта палеолит санаси бўйича: Аввало, палеолитнинг бошқа босқич­ларида бўлгани каби бу даврнинг хронологик шкаласи муаммоси қўшимча тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади. Ҳатто дунёга машҳур Тешик-тош ғорининг санаси масаласида ҳам мунозарали фикрлар мавжуд. Шу боис, француз археологи Ж. Жобер Ўрта Осиё ҳудудлари неандертал одами томонидан бундан 50-60 минг йиллар муқаддам забт этилган, деган фикрларни ўртага ташламоқда16.
Айрим ёдгорликларнинг санаси борасида ҳам турлича талқинлар мавжуд. Масалан, Қўтирбулоқ ёдгорлиги тадқиқотчилар томонидан 60-70 минг йиллар билан белгиланган бўлса17. 90-йилларда амалга оширилган радиокарбон саналашлар унинг санасини 32 минг йилдан ортик эмас, деган хулосани беради.
Шунингдек, Зирабулоқ ғори ва уни бевосита ўрганган тадқиқотчилар томонидан ўрта палеолит даврига оид, дейилса18, кейинги тадқиқотлар унинг сўнгги палеолитга хослигини кўрсатди19. Бундан ташқари, юртимиздаги очиқ типдаги ёдгорликлардан Қўтирбулоқ, Кўлбулоқ ва бошқа манзил­гоҳ­ларнинг геологик ҳолатлари ҳақида ҳам турли талқинлар мавжуд. Уларни бевосита ўрганган тадқиқотчилар, маданий қатламларни аралашмаган десалар, бошқалар уларни аралашиб кетган ҳолатда ётади, деган фикрларни билдирадилар.
Сўнгги палеолит санаси бўйича: Юқорида таъкидлаганимиздек, ўрта палеолитнинг охирларига тегишли бўлган Тошкент воҳасидаги Оби-рахмат ғори материаллари тадқиқотлар натижасида ўтиш даврини акс эттирган ва сўнгги палеолитнинг бошланишига хос ёдгорлик, деб белгиланган20. Ғорнинг маданий қатламларидан олинган абсолют саналар 87000-36000- йиллар оралиғида жойлашади. Кейинги тадқи­қотлар натижасида юртимиздаги сўнгги палеолит даврининг классик ёдгорликлари: Самарқанд макони, Кўлбулоқнинг юқори қатламлари (I-III) қаторига Ўрта Зарафшон водийсидаги Зирабулоқ топилмажойи ва Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидаги Ангиллак ғор маконлари киритилди21. Бироқ, Ангиллак ғори қатлам­лари­нинг 42-27 минг йиллар билан белгиланган абсолют санаси бўлишига қарамасдан, унинг материалларини ўрта палеолит даврига оид, деган фикрлар ҳам мавжуд22. Ёдгорлик индустриясидаги қия кесиб ретушланган пластиналар (2 экз.) граветти даври учун хос бўлиб, қатламларнинг энг қуйи абсолют санасини тасдиқлайди. Ҳозиргача палеолит даврининг бошқа босқичларида бўлгани каби уларнинг хронологик шкаласи ишлаб чиқилмаган. Масалан, Самарқанд маконининг ва Кўлбулоқнинг юқори қатламлари материалларининг ҳам санаси масаласида турли фикрлар мавжуд. Самарқанд макони санаси даставвал 30-40 минг йиллар билан белгиланган бўлса23, кейинчалик 15-20 минг йиллар билан белгиланди24.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда палеолит даври археологияси юртимиз тарихимизнинг энг қизиқарли ва мунозорали босқичидир. Юртимиз ҳудуд­лари ибтидоий одамларнинг шаклланиши ва тараққий этишида муҳим аҳамиятга молик масканлардан бири эканлиги бу ердаги археологик ёдгорликлар асосида исботланган.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish