Мирсоатова Сайёра Турғуновна Ўзбекистонда тош даври маданиятлари муаммолари


II Боб. Ўзбекистонда мезолит даврини ўрганилиш тарихи ва маданиятлари



Download 217,5 Kb.
bet8/18
Sana24.02.2022
Hajmi217,5 Kb.
#206591
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
14 Avtoreferat (Mirsoatova Sayyora 24-02-2011) Kand dis

II Боб. Ўзбекистонда мезолит даврини ўрганилиш тарихи ва маданиятлари. Дастлабки маълумотлар бу давр буйича XX асрнинг бошларида пайдо бўлган бўлсада, асосан 1970-йиллардан кейин Ў.И. Исломов, Б.С. Гамбург, Н.Г. Горбунова, Ю.А. Заднепровский ва В.И. Тимофеев каби олимларнинг изланишлари туфайли Марказий Фарғонада, Е.Б. Бижанов ва А.В. Виноградовлар томонидан Устюрт платосида кўплаб мезолит даври маконлари топилиб, бу давр ёдгорликларининг турли-туман маданий даврий тахлили ҳақида гапириш имкони туғилди.
Ҳозирги кунда Ўрта Осиёда 30 га яқин стратиграфиялашган ва 200 дан зиёд қайд этилган маконлар аниқланиб, шулардан катта қисми Ўзбекистон ҳудудларига тўғри келади. Ў.И. Исломов уларни хронологик жиҳатдан учта тарихий босқичга бўлиб ўрганган. Биринчи босқич Қўшилиш (мил. авв. XI-X минг йиллик), иккинчи босқич – Обишир (IX-VIII минг йиллик), учинчи босқич ёдгорликлари Мачай (VII-VI минг йиллик) деб белгиланган25.
Устюрт мезолити. Бу ердан Е.Б. Бижанов ва А.В. Виноградов томонидан 20 га яқин мезолит даври ёдгорликлари аниқланган. Улар асосан очиқ типдаги мавсумий ёдгорликлардир. Тадқиқотчиларнинг кузатишларича, бу ёдгорликлар шўрхок ерлар, қумли массивлар, эски “кўрфаз”лар, ирмоқ­си­мон чуқурликлар ва булоқлар бўйларида жойлашган. Бундай топографияга Айдобола, Чурук, Картпайқум, Алан массиви ва бошқалар киради. Улар ўтроқ ва мавсумий маконларга ажратилган. Узоқ муддатли фаолият кўрсатган ёдгорликларга 2000 дан зиёд топилмали Айдабол 25 (1000 дона топилмага эга), Айдобол 20, Актайлак (14000 топилма билан); Кийикшинграв 2 (12000 топилмага эга) кабиларни киритиш мумкин. Қисқа муддат фаолият кўрсатган ёдгорликларга Айдобол 15 (83 та топилма), Чурук 2 (84 та топилма), Сумбетимер 1 (263 та топилма) кабиларни киритиш мумкин.
А.В. Виноградовнинг фикрича, юқоридаги ёдгорликлар орасида 200 тадан 1000 тагача тош қуроллари бўлган ёдгорликлар мавсумий яшаш учун мўлжалланган манзилгоҳлар ҳисобланади. Улар; мавсумий ёдгорликлар, овчилик ўлжасини тақсимлаш қароргоҳлари ва қисқа муддатли оралиқ маконлари бўлган. Биринчи типдагилар турли хил ишлаб чиқариш характерига эга бўлган кўплаб меҳнат қуролларини беради. Иккинчи типдаги ёдгорликлар ов маҳсулотларини ишлов бериш учун мўлжалланган махсус инструментлар тўплами билан чекланади. Учинчи типдагилар биринчи типларга ўхшаш бўлиб, тош буюмлар сони анча кам учраши билан характерланади.
Устюртдаги бу давр ёдгорликларининг дастлабки маданий-даврий талқини ҳам айнан Е.Б. Бижанов томонидан амалга оширилган. Аммо муаллиф стратиграфиялашган ёдгорликлар ва уларнинг тош индустриясини типларга ажратиб, уларга хос маданий жиҳатлари, уларни даврлаштириш, маданий ҳамда генетик алоқалари каби қатор муҳим масалалар ечими билан шуғулланмаган. Шунинг учун Устюрт мезолитини ўрганишда ноаниқ­лик­лар, мунозарали бахслар давом этмоқда.
Қизилқум мезолити. Кейинги йилларда А.В. Виноградов раҳбарли­ги­даги Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси томонидан Лавлакон кўли ҳудудларидан, Дарёсой ва Эчкиликсой қирғоқларидан, Оёқоғитма дельтасидан, Н.Ў. Холматов томонидан Зарафшон водийсидаги Чорбоқти ўзанлари­дан ва ҳамда Марказий Қизилқум ҳудуд­ларидан қисқа муддатли мавсумий мезолит даври ёдгорликлари қайд этилган.
Марказий Фарғона мезолити. Ушбу региондан 200 дан зиёд маданий қатлами бузилган манзилгоҳлар, бешта кўп қатламли макон, саккизта ғор ва иккита қоя тош суратлари топилган. Улар орасида энг йириги Марказий Фарғона ёдгорликлари ҳисобланади. Бу ҳудудни Тожикистон худуди билан қўшиб ҳисоблаганда мезолит даврига оид иккита маданиятни шаклланганлигини кўриш мумкин, яъни Обишир ва Маркансуй маданиятларидир.
Обишир маданияти. Худудий ва тарихий маданий жиҳатдан қадимги Фарғонада мезолит даври ёдгорликларининг катта гуруҳи мавжуд. Чорак аср давомида олиб борилган тадқиқотлари натижасида: (1958 йилда Ў.И. Исломов, Б.С. Гамбург ва Н.Г. Горбуновалар, 1963-1964- йилларда Ю.А. Заднепровский, 1965-1966-1967-1969-1970 - йилларда В.И. Тимофеевларнинг изланишлари) бу ердан мезолитнинг турли босқичларига оид 40 дан зиёд ёдгорликлар очиб ўрганилган. Уларнинг кўпчилигида маданий қатламлари сақланмаган. Улар гурух-гурух бўлиб, Сирдарё бўйларида, Дам-Кўл, Аши-Кўл, Иттак-Қалъа, Шўркўл, Узункўл, Тайпоқкўл каби эски кўллар атрофида, булоқлар бўйларида жойлашган. Булардан ташқари қадимги Фарғонада мезолит даврига оид ғор типидаги ёдгорликлар ҳам бор. Булар орасида Обишир 5 ҳамда Тошкўмир каби ғор типидаги ёдгорликлар ҳам бор26. Тошкўмир ғорини ўрганиш М. Юнусалиев томонидан амалга оширилган.
Г.Ф. Коробкова ёдгорликдан топилган материалларни морфологик тадқиқ қилиш асосида, уларни алоҳида ўзига хос мезолит комплекси эканлигини таъкидлайди. Кейинчалик Обишир 1-5 ва Тошкўмир ғорларининг очилиши муносабати билан бу ёдгорликлар комплекси “Обишир маданияти” деб ном олган27.
Олимлар орасида Фарғона мезолит маданияти Обишир маданиятининг кейинги босқичи, деган фикр илгари сурилган. Фарғона ҳамда Обишир ғорлари материалларини илмий таҳлил қилган Ў.И. Исломов бу масалани ечимини топишга эришади ва у водийнинг барча мезолит даври ёдгорликларини бирлаштириб, “Обишир мезолит маданияти”га киритади. Шунингдек, Марказий Фарғона мезолит ёдгорликларини эса Обишир маданиятининг сўнгги босқичи, деб ҳисоблайди.
Обишир маданиятининг генезиси масаласига келсак бу маданиятнинг илк босқичлари индустрияси Самарқанд сўнгги палеолит макони ва Хўжағор материаллари билан ўхшашликларга эга. Мезолит даври Обишир маданияти Марказий Фарғонада неолит уруғ жамоаларини шаклланишида ва тараққий этишида муҳим рол ўйнаган. Мезолит даврига оид ёдгорликлар Зарафшоннинг ўрта оқимида ҳам топилган. Уларга Сазағон-1 ва Сазағон-2 ёдгорлигининг қуйи қатламларини киритиш мумкин. Сазағон-1 макони 1966-1977-йилларда дастлаб Д.Н. Лев, сўнг М. Жўрақуловлар томонидан ўрганилган. Маълум бўлишича, маконнинг маданий қатламлари деҳқон­чи­лик ишлари туфайли аралаштириб юборилган. Сазағон-1 маконида иккита маданий горизонт аниқланиб, улардан 2300 та тош буюмлар йиғиб олинган. Материаллар орасида призматик, конуссимон нуклеуслар, пластиналар, микропластинкалар, ретушерлар, понасимон қуроллар, қирғиччалар, кесгичлар, ретушланган учиринди ва пластиналар учрайди. Сазағон-1 индустрияси “Хисор неолити” дан фарқ қилиб, у купроқ марказий Фарғона маданиятига ўхшаб кетади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудида ўрта тош (мезолит) асрига оид кўплаб ёдгорликлар очиб ўрганилган. Бироқ уларнинг айримларини мезолит даврига оидлиги масаласи мунозарали ва етарлича ўз исботини топмаган. Уларнинг санаси ва даврлаштирилиши масаласида тадқиқотчилар ўртасида турли фикрлар мавжуд.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish