Мирсоатова Сайёра Турғуновна Ўзбекистонда тош даври маданиятлари муаммолари



Download 217,5 Kb.
bet3/18
Sana24.02.2022
Hajmi217,5 Kb.
#206591
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
14 Avtoreferat (Mirsoatova Sayyora 24-02-2011) Kand dis

Тадқиқотнинг вазифалари:
- тош даври ёдгорликларининг ўрганилиш тарихини даврма-давр таҳлил қилиб, маълум бир тизимга солиш ва умумлаштириш;
- тош даври археологик ёдгорликларининг географик, геологик жойланишига аниқликлар киритиш ва уларнинг Евроосиё тарихида тутган ўрнини кўрсатиб бериш;
- тош даврида меҳнат қуролларининг даврма-давр ривожланиши ва ўзгаришини аниқ материаллар асосида ёритиш;
- Ўзбекистон ҳудудида ибтидоий одамларнинг жисмоний типлари ва уларни даврма-давр кўринишига аниқликлар киритиш;
- ибтидоий жамоа тарихининг тош даврига оид қисмининг ҳар бир босқичида юз берган иқтисодий ва ижтимоий туб ўзгаришларни юртимиз ёдгорликлари асосида ёритиш;
- Республикамизда тош даври ёдгорликлари маданий қатламлари хронологиясини жаҳон фани янгиликлари асосида қайтадан кўриб чиқиш.
Тадқиқот предмети ва объектлари. Ўзбекистон миқёсида 1938-2010 йиллар мобайнида очиб ўрганилган тош асрига оид ёдгорликлар ва улар тадқиқоти натижасида қўлга киритилган археологик ашёлар. Хусусан, Селунгур, Кўлбулоқ, Обираҳмат ва Обишир каби таянч ёдгорликлари.
Тадқиқотнинг назарий-услубий асослари. Диссертация ишида тадқиқ этилаётган масалаларга тарихий ҳақиқат ва холислик нуктаи-назаридан ёндошилган. Президент И.А. Каримовнинг асарларида тарихий тадқиқотлар олдига қўйган вазифалардан келиб чиқиб, мавзуни ёритиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш кўзда тутилган. Илмий муаммони ўрганиш ва таҳлил қилишда тарихий – фалсафий услублардан, яъни анализ ва синтез, системалаштириш, қиёсий солиштирма, объектив ҳолатни таҳлил қилиш каби услублардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг манбалари. Ўзбекистон ҳудудидаги тош даври материалларини илмий таҳлили натижалари, Республикамизда ва хорижда нашр этилган илмий адабиётлар, архивларда сақланаётган ҳисоботлар.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- Диссертацияда шу кунгача қўлланиб келинган назариялар ва уларни ўрганиш услублари кўрсатиб берилди;
- Ўзбекистонда тош даври археологик ёдгорликлари янги методологик услубда даврий шкаласи қайтадан кўриб чиқилиб, маълум бир тизимга солинди;
- Тош даври жамоалари маданиятининг келиб чиқиш илдизлари масаласига энг сўнгги тадқиқот манбалар асосида ойдинлик киритилди;
- Ўзбекистонда ибтидоий даврда яшаган гоминидларнинг тараққиёти ва ўзгариши, уларнинг жаҳон ибтидоий тарихида тутган ўрни таҳлил қилиниб, унга муайян бир асосли аниқликлар киритилди.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish