www.ziyouz.com кутубхонаси
22
андишаларга берилиб «йўқ!» дейдиган қиз Розиянинг кўзига четдан жуда қолоқ кўринар эди.
Аммо, ҳозир ўзи Сатторни оиласидан кечтириб, унинг ўғлини отасиз қолдириб турмуш
қуришни ўйласа, келажак Розияга жуда ишкал, жуда ғуборли кўринарди. Розия ўзига бундай
келажакни раво кўра олмаслигини энди биляпти. У йигирма беш ёшга киргунча кўпгина
тўйларни кўрган, кўпгина қариндошлари ва дугоналарининг турмушларини кузатган. Ўзлари
ҳам меҳр-муҳаббат билан топишган, ота-оналар ва қариндош-уруғларининг ҳам кўнглини олиб,
маҳалла-кўйнинг ҳам олқишига сазовор бўлиб турмуш қурган йигит-қизлар Розиянинг ҳавасини
келтиради. У кўпчиликнинг таъна ва дашномига учрайдиган ишкал бир келажакка эмас,
аксинча, ҳамманинг таҳсинига сазовор бўладиган, тенг-тушларининг ҳавасини келтирадиган
бир келажакка интилиб, ўрганиб қолган. Шунинг учун ҳозир Сатторга ён босолмайди. Бироқ у
ўз келажагини Сатторсиз ҳам тасаввур этолмайди. Сатторсиз келажак унга ҳувиллаган совуқ
бир бўшлиқ бўлиб кўринади.
Розия нима қилишини билмай атрофга аланглади. Саттор унинг жавобига мунтазир эди.
Узоқ жимликдан сўнг Розия яна:
— Мен кетаман, — деди.
Саттор уни трамвай бекатига бошлаб бораётганда кўчада бирдан одам кўпайиб кетди. Тунги
чироқлар ёруғида юқоридан ёпирилиб тушиб келаётган беҳисоб одамларнинг аксарияти
йигитлар, эркаклар эди. Саттор буларнинг футболдан чиқиб келаётган томошабинлар эканини
пайқади. Сершовқин, серҳаракат халойиқ дарёси ҳозир Розияни оқизиб кетишидан
хавотирланиб, унинг билагидан олди.
— Розия, менга қаранг. Яна қачон учрашамиз?
— Мен сиздан миннатдорман, Саттор, лекин энди...
— Ҳозир жавоб берманг! Шошилманг!
— ... Мен сизнинг софдиллигингизни унутмайман...
— Видолашманг, илтимос қиламан, кўнглингизни яхшилаб синанг. Мен кутаман!
— Сиз менга шунча яхшилик қилдингиз, бас.
— Бироқ сиз мени дўзах азобига солманг, Розия. Бугунги жойда ҳар куни кечқурун ишдан
кейин сизни кутаман.
— Ҳар куни? Йўқ-йўқ!
— Уч кунгача кутаман, Розия!
— Кутманг!
— Йўқ, бир ҳафтагача кутаман... Ҳар куни!
Розия яна бир лаҳза турса «хўп, келаман!» деб қўйишини сезди-ю:
— Йўқ! — деди. Аммо Сатторга бу сўз жуда оғир туюлганини сезиб, Розия оёқ учига
кўтарилди, Сатторнинг юзидан тезгина ўпди, шу билан «энди кўришолмас-миз» демоқчи бўлди
ва кўчани тўддириб ўтаётган халойиқнинг орасига ўзини урди.
Футболдан ҳаяжонланиб чикқан издиҳом орасида ичиб олган безорилар ҳам бор. Аммо
ҳозир Розиянинг кўзига ҳеч қандай хавф-хатар кўринмайди. Саттор билан ажрашиш азоби
олдида ҳамма хатарлар жўн туюлади. Бутун вужуди Саттор билан яна учрашишни истаб
турганда, бу истакни эгиб, букиб ўтиш ҳар қандай ташқи ноқулайликни аҳамиятсиз қилиб
қўйган.
Саттор уни трамвайгача узоқдан кузатиб борди. Халойиқ йўлкаларга ва бекатларга сиғмай
кетган. Вагонларии тўлдириб жўнаётган одамлар орасида Розия гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай
боряпти.
Ниҳоят, у ҳам трамвайга чиқди. Ичкарига сиғмаган ёш-яланглар вагонларнинг эшикларига
ва орқаларига осилиб олган. Трамвай тўс-тўполонда аранг жойидан жилди-ю, нарироққа бориб
тезлаб кетди.
Саттор билан Розиянинг топишишига сабаб бўлган издиҳом дарёси ҳозир гўё Розияни унинг
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |