www.ziyouz.com кутубхонаси
25
эшик тепасига ўрнатилган катта электр соатга тушди. Кечқурун Розияни кўриш умидида анҳор
бўйига бормоқчи экани эсига тушди-ю, юраги бир така-пука бўлди. Розиянинг «Кутманг!» —
дегани қулоғи тагида гўё қайтадан эшитилди. «Келмайди» деган шубҳа кўнглига соя солиб
ўтди. Кейин Розия уни ўпгани эсига тушиб, вужудига илиқ бир ҳарорат тарқагандай бўдди. Боя
Нодир Сатторга ғолибона қарагандай қарагани бежиз эмасдек туюлди.
Розия келармикан? Агар келса, Саттор чиндан ғалаба қилган бўлади. Ундан нарида айрилиқ
бўлмайди. Саттор ҳамма чигалликларни Розия билан бирга ечади, бошига нима иш тушса,
ҳаммасига чидайди.
Мана шу қарор билан Саттор кечки пайт анҳор бўйига келди. Офтоб бугун ҳаддан ортиқ
маъюс ботаётгандай кўринди. Саттор Розияга салгина ўхшайдиган қиз кўринса ҳам юраги
ҳаприқиб, атрофдаги кўча ва майдонларга интизор кўзлар билан тикилиб, икки соат ёлғиз
айланиб юрди.
Аммо Розия келмади. Оқшом ғира-ширасида Саттор бўшашиб орқага қайтар экан, кеча
Розиянинг ўксиниб йиғлагани эсига тушди. «Ваъдага биноан яна олти кун бор» — деб Саттор
ўзи-ўзига тасалли бермоқчи бўлди. Аммо Розиянинг бирор оғиз «Келаман» демагани
Сатторнинг бир ҳафта давомида ҳар куни кутишга чиқишини алланечук маъносиз қилиб
кўрсатар эди. Саттор бу оғир ва чигал туйғуларни ишда сал ҳаёлидан узоқлаштиршпи мумкин
эди. У ётоқхонага бормай, яна ишхонасига қайтди.
8
Файзулла Бекназаровичнинг кабинетидан ёруғ тушиб турар эди. Саттор бу ерда яна
метронинг лойиҳаси муҳокама қилинаётганини сезди-ю, тўғри ўша ерга кириб борди.
Узун столнинг устида харитадай катта лойиҳа қоғози очиқ турипти. У ерга бўлажак метро
станцияларининг илк номлари ҳам ёзиб қўйилган: «Фарҳод», «Дўстлик», «Ёшлик...» Четдан
қараганда булар ҳаммаси ҳали туғилмаган фарзанд учун яхши ният, ёрти мол, деб олдиндан
танлаб қўйилган исмларга ўхшайди. Биро,қ стол атрофида ўтирган ўн чоғли киши худди
эртагаёқ қуриладиган аниқ бир нарса ҳақида гап бораётгандай жиддий мунозара қилишади.
Файзулла Бекназарович Сатторга столнинг бир четидан жой кўрсатди-ю, қизишиб гапираётган
қўнғир соч йигитнинг сўзини бўлди:
— Гриша, шошма, сен бир нарсани тушун. Бу ҳали дастлабки режа. Ҳозир биз лойиҳа
топшириқларининг бир вариантини тузяпмиз.
— Аммо иш мана шу босқичда пухта ўйланмаса, кейин яхши бўлмайди.
— Тўғри, лекин биз — маълум бир ғоянинг ижрочиларимиз, холос. Бизга вазифа берилган.
Лойиҳа метро қурилишининг энг тежамли усулларини ҳисобга олиб тайёрланиши керак. Ёпиқ
усул билан туннель қуриш очиқ усулга нисбатан икки баробар қимматга тушади. Икки баробар!
Шунинг учун москвалик мутахассислар трассанинг кўпроқ қисми очиқ усул билан куриладиган
бўлсин деяпти. Ҳозирги илк лойиҳада очиқ усул билан қуриладиган жойларни кўпроқ
кўрсатаверамиз. Кейин масала умуман ҳал бўлганда ҳаммасини бошқатдан тузиб чиқармиз.
— Масала умуман юқорида ҳал бўладими?
— Албатта!
— Унда метронинг неча пулга тушиши олдиндан кўрсатиб берилади, шунга яраша маблағ
ажратилади. Агар очиқ усулда қуриладитан участкаларни биз ҳозирдан кўп кўрсатсак, кейин
буни камайтириш жуда ҳам қийин бўлади. Чунки буни камайтириш — харажатни неча юз минг
сўмга, балки бир неча миллионга ошириш деган сўз. Ҳукумат бунга йўл қўймайди!
Саттор беихтиёр сўнгги фикрга қўшилиб, ичида «Тўғри!» деб қўйди. Метронинг баҳси
унинг паришон ҳаёлларини бир жойга йиғиб, фикрини уйғота бошлади. Анҳор бўйидан
кайтганда кўнглини хуфтон килиб турган мавҳум бир карахтлик мунозара шабадасидан аста-
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |