www.ziyouz.com кутубхонаси
24
одамлар «қачон кўчиб кирамиз!» деб кулоқ-мияни еворяпти.
— Зилзиладан кейинги уй-жой танқислиги маълум-ку, — деб Нодир вакилга ён босди. —
Неча юз одам уй-жойсиз азобланиб юргандан кўра кўчанинг бир-икки марта ортиқроқ
ковлангани афзалроқ эмасми?
— Хўш, таклифинг нима?
— Нима бўлар эди? Ёзув-чизувларини биз икковимиз тўғрилаб берайлик. Файзулла акага
тушунтириб айтсак, тасдиқдан ўтказади. Бунинг қонунга хилоф жойи йўқ.
— Максадинг битта ошми?
— Ош бўлса-чи? Ўзинг ҳам бўш келмайсан-ку! Кеча кўрдик.
Нодир Сатторга «Балосан! — дегандай кулиб қаради. — Ҳалиги қизга қилган яхшилигингни
ҳиссасини чиқарганинг билиниб турибди. Албатта, оиланг борлиги-ни яширгансан, йўлини
топиб маза қилгансан, шунинг учун бугун ғолибга ўхшаб юрибсан!» Нодир Сатторни юмшатиш
учун гапини текислашга тиришди.
— Шу баҳона билан кечаги ғалабангни ҳам ювамиз! Сатторнинг қалбида ёниб турган
мусаффо оловга Нодир чиркин бир сув сочгандай бўдди. Сатторнинг қаҳри келиб:
— Сен бу ювғувчилигингга ҳаммани аралаштираверма! — деди.
— Ўртоқ муҳандис, сиз группа бошлиғи экансиз, бизнинг ишимиз сизсиз битмайди, — деб
папка қўлтиқлаган амаки Сатторга ялина бошлади.
— Хўп, сиз ош қилиб бераман дейсиз. Лекин бу ош қанчалик қимматга тушишини бир ўйлаб
кўринг-а. Агар уч ташкилотнинг ҳар бири ўз бошига лойиҳа тузиб алоҳида коммуникация
ўтказса, бунга уч баробар ортиқ куч ишлатилади, уч баробар ортиқ пул сарфланади, кўча уч
марта ковланишидан аҳоли ҳам ойлаб-йиллаб азоб тортади!
— Сен ҳам осмондан келасан-да, Саттор. Нима, булар тайёр бўлган уйларни қулфлаб қўйиб,
нариги биноларнинг битишини кутиб ўтирсинми?
— Кутиб ўтиргилари келмаса, нариги ташкилотлар билан тил топишишсин. Эрта-индин
улар ҳам ер ости коммуникацияларининг ташвишига тушади. Ундан кўра ҳозир мана булар
билан бирга шу ташвишдан қутулиб олишсин. Барибир, сув ҳам, газ ҳам ўша мавзедаги ҳамма
уйларга битта трассадан боради.
— Мен улар билан тўрт марта гаплашдим. Уни-буни баҳона қилиб бош қўшишмаяпти.
— Лекин сиз йўлини топинг. Жуда бўлмаса, бизга қилиб бермоқчи бўлган ошингизни
ўшаларга қилиб беринг!
Папка қўлтиқлаган амаки сўнгги гапдан жуда норози бўлди:
— Мен уларга нега ош қилиб берар эканман? Уларга бирон қарамлик жойим борми? Биз ҳам
мустақил ташкилотмиз!
— Лекин сиз мана бу масалани мустақил ҳал килолмайсиз, — деди Саттор, — учта
ташкилотдан биттасининг бизга иши тушиб турибди. Файзулла аканинг қўлида уларнинг бошқа
бир лойиҳаси бор. Тасдиқлатишга келганда маҳкам ушлаймиз. Мана бу ишга бош қўшмагунча
ўтказмай туриб оламиз!
— Ана 6у бошқа гап! — деб папкали амаки қувониб кетди.
— Бироқ учинчи ташкилотни ўзингиз кўндирасиз.
— Бўлмаса, бундай қилайлик, — деди Нодир папкали амакига. — Ўша Байтқўрғонда
бўладиган ошга учинчи ташкилотдан бир-иккита ўзингизга ўхшаган мутасаддиларни олиб
келасиз. Нима дединг, Саттор?
— Яхши бўлади.
— Сизлар ҳам борасизлар-да, — деди папкали амаки.
— Бўлмаса-чи, — кулди Нодир. — Бунақа ошлар бизсиз пишмайди.
— Майли, пиширишига қатнашамиз, — деди Саттор ҳам.
Папка кўтарган амаки маслаҳатни бир жойга қўйиб чиқиб кетаётганда Сатторнинг кўзи
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |