Давлат гранти асосида қабул қилинган талабани ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойда ишлаб бериш тўғрисида Ш А Р Т Н О М А №________ Бухоро шаҳри “______” ___________2021 й. Бухоро мухандислик технология институти (кейинги ўринларда институт деб номланади) номидан муассаса уставига асосланиб иш кўрувчи ректор Н.Р. Баракаев бир томондан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “КЎПРИК ҚУРИЛИШ ПОЕЗДИ" МСП корхона уставига асосланиб иш кўрувчи корхона раҳбари А.Ж.Бобоёров, иккинчи томондан (кейинги ўринларда потенциал иш берувчи деб номланади) ва давлат гранти асосида 2021 йилда «Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси» таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича ўқишни битирувчи 1999 йилда туғилган талаба Жўраев Отабек Саттор ўғли(кейинги ўринларда битирувчи деб номланади) Когон тумани Беклар МФЙ Жинжак қишлоғи (паспорт бўйича доимий яшаш манзили)
учинчи томондан давлат гранти асосида олий таълимга эга бўлган ёш мутахассис (бакалавр, магистр) ларнинг интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу шартномани туздилар.
I. Шартноманинг предмети. 1.1. Давлат гранти асосида олий таълимга эга бўлган ёш мутахассис (бакалавр, магистр) ларнинг таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ишлаб бериш қоидалари ва тартибини белгилайди.
II. Институтнинг хуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. «Битирувчи»ни Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган мутахассис этиб тайёрлаш.
2.2 Ноёб таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича эҳтиёж кўп бўлган тақдирда “Потенциал иш берувчи”ларни тендер асосида танлаш.
2.3 “Потенциал иш берувчи”га “Битирувчи” тўғрисида тегишли тавсияномалар бериш ҳамда “Битирувчи”нинг корхонадаги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш.
2.4 “Битирувчи” ишга жойлашгандан кейин унга зарур услубий ёрдам кўрсатиш.
2.5 “Битирувчи”нинг ўқишни тугатгач иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништириш.
III. Потенциал иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 3.1 “Битирувчи”нинг Давлат имтиҳонларида аттестация комиссияси аъзоси сифатида қатнашиш.
3.2 “Битирувчи”ни тегишли тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандарти таснифлагичи (классификатори)га мувофиқ иш билан таъминлаш.
3.3 Иш жойига етиб келган “Битирувчи” томонидан тақдим этилган йўлланмани тасдиқлаш ва ўн кун муддатда йўлланмани “Институт”га юбориш.
3.4 “Битирувчи”га меҳнат фаолияти давомида услубий ёрдам кўрсатиш.
3.5 “Битирувчи” ишга жойлашгач унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш.
3.6 “Битирувчи”нинг меҳнат фаолияти давомидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни “Институт”га етказиб туриш.