Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ЎҚИТИШНИНГ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet452/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА ЎҚИТИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
ХОНБОБОЕВ Ҳ.И., КАМАЛОВ А.Ф.. ҚўқонДПИ 
Бугунги кунда бутун дунѐда ахборот технологиялари кенг кўламда ривожланмоқда. Шубҳасиз, таълим 
жараѐнига янги ахборот технологияларини киритиш зарурдир. Замонавий жамият ахборот узатиш ҳажми ва 
тезлиги жиҳатидан чегараланмаган бутунжаҳон ахборот тармоғидан фаол фойдаланиши билан ҳарактерланади.


468 
Мактабдаги таълим жараѐнида ўқувчилар ахборот технологиялари ѐрдамида матн билан ишлашни
тасвирий объектларни ва маълумотлар базасини яратишни, электрон жадваллардан фойдаланишни ўрганади. 
Ўқувчилар ахборот йиғишнинг янги усулларини, улардан фойдаланишни ўрганишади, уларнинг дунѐқараши 
кенгаяди.
Дарсларда ахборот технологияларининг ишлатилиши ўқишга бўлган мотиватсиясини, ўқувчиларнинг 
қизиқувчанлигини, мустақил ишларнинг самарадорлигини оширади. Компютер ахборот технологиялари билан 
биргаликда таълим соҳасида, ўқувчиларнинг ўқиш ва ижодкорлигида янги имкониятларни тақдим этади. 
Таълим хақиқатан ҳам ҳаѐтимизга бутун ҳаѐт фаолияти давомида кириб келаверади.
Ахборот технологияларини қўллашда шахснинг барча қобилиятларини – қизиқувчанлик, одоб-аҳлоқ, 
ижодкорлик, мулоқот ва эстетик қобилиятларни рўѐбга чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Бу қобилиятлар 
кераклича юқори даражада руѐбга чиқиши учун педагогнинг ахборот технологиялари соҳасидаги 
билимдонлиги зарур. Мамлакатимизда таълим тизимида мактаб фанларини ўқитишда АКТдан самарали 
фойдаланиш долзарб масаладир. Айнан ахборот технологиялари таълимнинг универсал воситаси ҳисобланиб, 
нафақат ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш имконини беради, балки шахсий 
хусусиятларини ривожлантириш, билишга қизиқишларини қондиради.
Ахборот-коммуникатсия технологияларининг таълим жараѐнига жорий этилишидан асосий мақсад — 
айнан замонавий ахборот муҳити учун характерли бўлган ўқув фаолиятларининг янги турларини пайдо 
бўлишидир. 
Маълумки, бошланғич таълим — таълим тизимининг пойдевори ҳисобланиб, ўқувчиларни ўқитиш 
сифати унга боғлиқ бўлади ва бу бошланғич мактаб ўқитувчиси зиммасига катта масъулият юклайди. Узоқ вақт 
давомида таълим тизимида бошланғич мактаб «кўникмалар мактаби» бўлиб келди, яъни ўқувчи кейинги 
таълим олиш учун ўқиш, ѐзиш, ҳисоблаш каби асосий кўникмаларни ўзлаштириши керак бўлган таълим 
босқичи сифатида қаралган.
Бугунги кунда бошланғич мактаб бошқача тасаввур этилади. Бугунги кунда у таълим тизимида 
боланинг биринчи тажрибаси — таълим олиш кучларини синаш жойи бўлиб қолиши керак. Ушбу босқичда 
фаолликни, мустақилликни ривожлантириш, идрок этиш фаоллигини сақлаб қолиш ва бола таълим дунѐсига 
шахдам кириб бориши учун шароитлар яратиш, унинг саломатлигини ва эмотсионал хусусиятларини 
мустаҳкамлаш муҳим. Бугунги кунда ўқувчиларнинг айнан мана шу сифатлари таълим жараѐнига АКТъни 
жорий этиш билан ривожланаѐтганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. 
Масалан: Бошланғич синфларда ахборот технологияларнинг дастлабки тушунчаларини ўқитишда баъзи 
фикрларни юритамиз.
―Ахборот‖ сўзи лотинча ―информацион‖ сўзидан олинган бўлиб, кутилаѐтган ѐки бўлиб ўтган воқеа, 
ходисалар тўғрисидаги маълумотларни билдиради. Ахборот тушунчаси бир қанча фанларда турлича изоҳлаган. 
Масалан: Фалсафада ахборот инсон онгига таъсир этиб, объектив реалликни акс эттирувчи ва 
ҳаракатлантирувчи категория сифатида ишлатилади. Кибернетикада, информатика фанида ахборот воқеа - 
ҳодиса тўғрисидаги билимларни ошириш ѐки ноаниқликни камайтириш мезони сифатида қўлланилади.
Компьютерларни ишлатиш фаолиятида эса ахборотдан бошқариш функцияларини амалга оширувчи 
объект сифатида фойдаланилади. Ахборот тушунчаси маълумот тушунчаси билан узвий боғланган, лекин ҳар 
қандай маълумот ахборот бўлавермайди. 
Масалан: олма десак, бир неча хил маънони тушуниш мумкин: қизил олма деганда, меванинг маълум 
бир ранги тушунилади, демак барча маълумотлар ахборотга айланиши учун воқеа - ҳодиса тўғрисидаги бутун 
хусусиятларни ифодалаши лозим.
Ҳозирги кунда барча ахборотларни нисбий ҳолда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1. Техник ахборот 
2. Агробиологик ахборот 
3. Сиѐсий ахборот 
4. Ҳуқуқий ахборот
5. Иқтисодий ахборот ва бошқалар 
Ахборотнинг турлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. Бу ахборотлар ичида 
иқтисодий ахборот асосий ҳисобланиб, улар ҳажмининг 80% ни ташкил қилади. 
Барча ахборотлар қуйидаги хусусиятларга эга: 
1. Узлуксиз ҳосил бўлиш. 
2. Харф рақамларда ифодаланиш. 
3. Дискрет характердалиги. 
4. Йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва бошқа амалларни бажариш мумкинлиги. 
Иқтисодий ахборотни ўлчашда турли хил бирликлардан фойдаланиш мумкин. 


469 
Масалан: Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашда бит, байт, Килобайт, Мегабайт ўлчов 
бирликларидан фойдаланилади. 
1 байт - 8 бит 
1 Кбайт - 1024 байт 
қайд қилиш жараѐнига кўра ахборотнинг ўлчов бирлиги сифатида белги, сўз, жумла, абзац ва бошқа 
бирликлардан фойдаланиш мумкин. 
Иқтисодий ахборот тузилиш нуқтаи назаридан иккига бўлинади: 
1. Физик тузилиш 
2. Мантиқий тузилиш 
Физик тузилиш иктисодий ахборотни турли хил ташувчиларида жойлашишини ифодалайди.
Мантиқий тузилиш эса ахборот бўлаклари ўртасидаги ўзаро муносабатларини ифодалайди. 
Физик тузилишни ўрганиш учун информатика соҳасига тегишли бўлган махсус фанларни ўрганиш 
талаб қилинади. Шунинг учун ҳам биз мантиқий тузилишни ўрганиш билан чегараланамиз. 
Ахборот технологияларини барча ўқув фанларда қўллаш мумкин. Дарсларда ўқув ва ўйин 
дастурларидан фойдаланиш катта самара беради. Она тили ва Рус тили дарсларида саводхонликни ошириш 
бўйича машқлар ѐрдам беради, бунда болалар компютерларда турли хилдаги амалий топшириқларни 
бажарадилар. Бошланғич синфлар ўқувчилари учун турли дидактик материаллар тўпламидан фойдаланиб
кўргазмали-машқ, назорат-машқлари ва тест синовлари модуллари киритилган аралаш компютер дастурларини 
тайѐрлаш мумкин.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish