ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2005 йил 22 ноябрь 256 сон ҚАРОРИ
«АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»
2 илова “Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»
11. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: талабларни шакллантириш, концепцияни, техник топшириқни, эскиз ва техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ишчи ҳужжатларни тузиш, ишга тушириш ва кузатиб бориш.
12. Ҳар қайси босқичдаги ишларнинг мазмуни ва ахборот тизимларини яратиш қатнашчиларининг вазифаларини тақсимлаш тегишли стандартлар билан белгиланади.
1.O‘z DSt 1987:2018 Ахборот технологияси. АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ УЧУН ТЕХНИК ТОПШИРИҚ
2.O‘z DSt 1986:2018 Ахборот технологияси. Ахборот тизимлари. ЯРАТИШ БОСҚИЧЛАРИ
3. O‘z DSt 1985:2018 Ахборот технологияси.
АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЯРАТИШДА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ, КОМПЛЕКТЛИГИ ВА БЕЛГИЛАНИШИ
4. O‘z DSt ISO/IEC/IEEE 12207:2018 Ахборот технологияси.
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ҲАЁТИЙ ЦИКЛИНИНГ ЖАРАЁНЛАРИ