Казус.
Давлат
типологияси
–
давлатнинг моҳиятан ўзига хос хусусиятларини
ажратиш ёки бирор типга мансублигини белгилашда фойдаланилади. Давлат
типологиясида давлатларни муайян мезонлар асосида турларга ажратиш,
таснифлаш амалга оширилади. Давлат типологиясини ўрганишда
формациявий, цивилизациявий ва ноанъанавий ёндашувларни кўрсатиш
мумкин. Ушбу давлат типлари бир биридан ўзига хос қатор хусусиятларига
кўра фарқланади.
Давлат типологиясини ўрганишда формациявий, цивилизациявий ва
ноанъанавий ёндашувларни амалий мисоллар орқали назарий жиҳатдан
таҳлил қилинг.
Жавоб.
Ушбу казусга жавоб беришда биз қуйидаги масалаларни босқичма босқич
ёритиш орқали жавоб берамиз.
1.
Давлат типологияси ўзи нима?
2.
Формациявий ёндашув.
3.
Цивилизациявий ёндашув.
4.
Ноанъанавий
ёндашув.
5.
Ушбу давлат типлари бир биридан қандай хусусиятларига кўра
фарқланади?
Биринчидан,
Типология
-
жуда турли хил белгиларга эга булган фавкулодда
мураккаб ва серидрра ходисадир. Бу холат
уни таснифлаш нинг турли
тизимларини яратиш имконини беради.
Давлатнинг типи
-
муайян давлатларга хос бўлган бир хил,
муҳим ва умумий белгилар йиғиндисидир.
1
Демак
,
тип сўзи маълум бир предмет ёки ходисаларнинг умумий белгилари
мажмуи сифатида муайян тоифага мансублигини талқин этади деб тушуниш
мумкин.
Шу боис, таснифлаш
-
нинг хокимият муносабатлари, яъни хокимиятнинг мохияти,
унинг синфий тааллуклилигини тавсифлашга
асосланган турлари хам мухим
ахамиятга эгадир.
Иккинчидан,
хозирги вактда давлатни типларга ажратишда бир неча ёндашув
мавжуд бўлиб, улардан бири формациявий ёндашувдир.Якин вактларгача
1
Давлат ва хуқуқ назарияси дарслиги Ш.А Сайдуллаев 202
1-
й. 51
-
бет
.
формациявий ёндашув
мумкин булган
ягона ва илмий ёндашув сифатида
эътироф этиб келинган.
Формациявий ёндашув
-
давлвтларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш
даражаси, базис ва устқурмаси, моҳияти, мақсади, вазифалари,
функциялари
ҳамда
фуқароларнинг сиёсий
-
ҳуқуқий мақоми мезонига кўра типларга
ажратишдир
2
Демак, ушбу ёндашувнинг
мохияти шундаки, давлат хилини белгилашда
ижтимоий
-
иктисодий
ривожланиш даражаси, ўша давлат фуқароларининг
сиёсий
-
ҳуқуқий мақомига қараб типларга ажратиши тушунилади.
Бу ёндашувга кўра инсон тараққиётида тўрт типдаги давлатлар шаклланиб
келган.
Буларга қулдорлик, феодал , буржуа ва
социалистик давлат типлари
киради
.
Қулдорлик давлатлари давлат ташкилотининг тарихий биринчи ташкил
топган типи бўлиб ҳисобланади. Қулдорлик
давлатлари ибтидоий жамият
тузумининг емирилиши ва бунинг натижасида жамиятнинг икки қарама
-
қарши
синфи қулдорлар ва қуллар синфини вужудга келиши билан боғлиқ.
Энг қадимги қулдорлик давлатларига эрамиздан аввалги IV асрнинг охири III
асрнинг бошларида вужудга келган Қадимги Миср, Дажла ва Фрот дарёлари
воҳасида, қадимги Хитой ва Ҳиндистон мисол қилиб келтириш мумкин.
Ундан кейин пайдо бўлган қулдорлик давлатларига Қадимги Юнон ва
Қадимги
Рим давлатларни мисол бўлади.
Бу давлатларнинг иқтисодий асосини қулдорларнинг қулларга ва ишлаб
чиқариш воситаларига бўлган хусусий мулкчилик
муносабатлари ташкил
этаган.
Феодал давлат типи Европада эрамизнинг
VI-IX
асрларида вужудга келган.
Бунда феодал давлатининг
иқтисодий асосини феодалларнинг ерга хусусий
мулкчилиги ташкил этган. Деҳқонлар феодал ерларида майда якка хўжаликка
эга бўлиб, ердан фойдаланганлиги учун хосилнинг бир қисмини тўлашлари ва
унга текинга ишлаб беришлари лозим булган.
Бу ёндашув, шунингдек, XIX аср урталарига тугри келувчи давлатнинг буржуа
типини хам тугри тавсифлаб берди. Ш у вактга келиб, саноат капитализмининг
шаклланиши нихоясига етган ва унга хос булган буржуазия
билан пролетариат уртасидаги зиддиятлар кучайиб, синфий
курашнинг кескинлашуви юз берди. Лекин даалат ва унинг
2
Давлат ва хуқуқ назарияси дарслиги Ш.А Сайдуллаев 202
1-
й. 51
-
бет