Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet460/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЮСУПОВ Н.М., ЎзДЖТИ. 
 
Республикада болалар ва ѐшларнинг жисмонан саломатлиги ва маънавий бойлигини шакллантириш
жисмоний тарбия ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдириш борасида шарт-шароитлар яратиб бериш, қишлоқ 
жойлардаги болалар ўртасида уч босқичли мусобақанинг Умид ниҳоллари босқичида оммавий спортни 
ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаѐтганлигини кўришимиз мумкин. Миллий ҳаракатли ўйинлардаги 
жисмоний ҳаракатлар орқали ѐшларда соғлом бўлиш имконияти билан бирга, ватанпарварлик туйғулари ҳам 
кенг шакилланиб боради. Чунки ҳар бир ўйин шуғулланувчиларнинг қизиқишини оширади, уларга завқ 
бағишлайди, иш қобилиятларининг тезроқ тикланишини таъминлайди. Ўйин туфайли ўсиб келаѐтган ѐш 
қизларимиз, чарчашни унутадилар, ўйин машқларини диққат билан бажариладилар ва соғлом ўсадилар. 
Ҳамма ўйинлар шуғулланувчиларнинг организмларига комплекс таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам 
ўйинларга умумий жисмоний таъсир кўрсатувчи машқ сифатида қараш лозим. Биронта ўйин йўқки, у айрим 
жисмоний сифатни ривожлантирувчи восита бўлиб ҳисобланмасин. Масалан, оддий «Чизиқдан тортиб 
ўтказиш» ўйинида қизларимиз фақат кучли бўлибгина қолмасдан, балки чидамли ва иродали бўлишади. 
Умум таълим муасасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишидан асосий мақсад, ѐшлармизда 
шунингдек ѐш қизларимизда ҳам ҳар томонлама жисмонан бақувват, соғлом, иродали ва руҳий ривожланишига, 
ҳаракат имкониятларини кенгайишига, ташқи омилларнинг ноқулай таъсирига чидамлилигини кучайтиришига, 
Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спорт ишларининг ўрни катта бўлиб 
қолди. Мактабгача ва ўрта таълим муасасаларида қизларимизда шахсий ва овқатланиш гигиенаси, кун тартиби, 
чиниқиш, эрталабки бадан тарбия ҳамда жисмоний сифатларни ривожлантирувчи машқлар ҳақидаги 
билимларга эга бўлишларида ва уларнинг фаолиятида ―Соғлом турмуш тарзини‖ шакллантириш имконияти 
каттадир. 


476 
Табиатдаги ўзгаришлар, йил фаслларининг ўзгаришлари асосида ташкил қилинадиган ҳаракатли 
ўйинларининг мусобақаларида ўқувчи ѐшларимиз ва шу жумладан қизларимиз катта қизиқиш билан иштирок 
этишлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам республикамиз вилоятларида, туманларида, 
маҳаллаларида ўтқазиладиган миллий ҳаракатли ўйинларнинг кенг ривожланишига яхши шароит яратилган. 
Ўлкамизга баҳор кириб келиши билан ―Наврўз‖байрамининг кенг нишонланиши милий ҳаракатли 
ўйинларда мусобақа беллашувларнинг ўтқазилишига кенг йўл очилади. Республикамиз худудида 
дарахтларнинг уйғонииши, толлар куртак чиқарганда фарзандларимиз томонидан ―Тол баргак‖ ўйинида қизлар 
ҳам ўзаро қизиқиш билан мусобақалашадилар. Шунингдек ўлкамизда баҳорнинг кириб келиши билан дала 
гуллари очилганда ‖Гул ўйин‖ларида ҳам қизларимиз жисмоний, ҳаракатли ўйинларда кенг иштирок 
этишларини кўришимиз мумкин. Баҳорнинг кириб келиши табиат билан инсон руҳияти уйғонганда ўзига хос 
қўшиқли-рақсли, тез ҳаракатли ―Ёмғир ѐғолоқ‖, ―Оқ теракми-кўк терак‖ каби ўйинларда қизларимизнинг 
иштирок этиши уларнинг соғломлигини турли жисмоний вазифаларга тайѐр эканлигини кўрсатган. Бундай 
мусобақаларда қизларимиз ўғил болалар билан бирга фаол иштирок этшаѐтганликларини кўришимиз мумкин. 
Ўлкамизга ѐз ойининг келиши билан эса салқин жойларда, дарахтлар сояларида, сой ва ариқ бўйларида 
турли жисмоний ҳаракат қилинадиган ўйинлар ўйналган. Айниқса, сувда чўмилиш вақтида ―Сувда 
қувлашиш‖(Қувлашмачоқ), ―Тез сузиш‖, ―Сув остида ўзиш‖, ―Сув остида ким кўп туриш ‖ўйинлари қизиқиш 
билан ўйналган. 
Ёз охири, куз боши – пишиқчилик, тўқчилик вақтида данак, ѐнғоқ ўйинлари, арғимчоқ учишлар 
севилиб ўйналган. Кеч куз - қишда ѐғингарчилик бошланиб, ер юмшаганда қозиқ, ошиқ, тош ўйинлар одат 
тусига кирган. Қор ѐққанда ―Қор хат‖, ―Қор бўрон‖, ѐмғир ѐққанда ―Ёмғир ѐғолоқ‖, кучли шамол эсганда 
―Бўрон-бўрон‖ кабиларни ўйнаш анъаналари бўлган. Совуқ кўз кучини кўрсатганда барча сандал атрофида 
йиғилиб: ―Топишмоқ топ‖, ―Тез айт‖, ―Ким айтди‖, ―Оѐғингни торт‖ каби ўйинлар ўйналган. Ёзда иссиқ 
пасайган, салқин кечада болалар ―Оқ суяк‖ ўйнаганлар. ―Оқ суяк‖ни нафақат кечаси, балки қоронғи тунда ҳам 
ўйнаш мумкин бўлганлиги билан қизиқарлидир.
Қисқа хулоса қилиш мумкинки таълим муассасасининг бошланғич синифларида жисмоний тарбияни 
дарсларида шуғулланувчиларни жисмоний ривожлантиришда миллий ҳаракатли ўйинларнинг таъсири 
каттадир. Юқорида келтирилган турли ѐшдаги қизларимиз ҳам бу ўйинларда кенг иштирок этишлари 
мумкинлиги бу ўинларнинг тарбиявий таъсирини кучайтирганлигини кўришимиз мумкин. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   456   457   458   459   460   461   462   463   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish