462
ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР
СУЛТОНОВА З.Ш., ТАТУ.
Ҳозирги давр таълим тараққиѐти янги йўналиш - инновацион педагогикани майдонга олиб чиқди.
―Инновацион
педагогика‖ термини ва унга хос бўлган тадқиқотлар Ғарбий Европа ва АҚШда 60-йилларда
пайдо бўлди. Инновацион фаолият Ф.Н.Гоноболин, С.М.Годнин, В.И.Загвязинский, В.А.Кан-Калик,
Н.В.Кузъмина, В.А.Сластенин, А.И.Шчербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион
фаолият амалиѐти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ѐйиш нуқтаи назардан ѐритилган. Х.Барнет, Дж.
Бассет, Д. Гамилътон, Н.Гросс, Р. Карлсон, М.Майлз, А.Хейвлок, Д.Чен, Р.Едем ишларида инновацион
жараѐнларни бошқариш, таълимдаги ўзгаришларни
ташкил этиш, инновациянинг "ҳаѐти ва фаолияти" учун
зарур бўлган шарт - шароитлар масалалари таҳлил қилинган.
Янгилик киритишнинг социал - психологик аспекти америкалик инноватик Э.Роджерс томонидан
ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараѐни қатнашчиларининг тоифа(тип)лари таснифини, унинг янгиликка
бўлган муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этади.
Таълим жараѐнини бир тизим деб қарасак, унинг ташкил этувчилари (элементлари)га қуйидагилар
киради: таълим мақсади, ўқув мақсадлари (кутилаѐтган натижалар), таълим берувчи, таҳсил олувчи, таълим
мазмуни, таълим методи, таълим шакли, таълим воситалари, назорат ва баҳолаш.
Таълим жараѐнини лойиҳалаштиришда санаб ўтилган элементлардан
бирортаси эътибордан четда
қолса, нотўғри танланган бўлса тизим ишламайди. Демак, таълим жараѐни олдига қўйилган мақсадга
эришилмайди.
Ўқитиш, ѐзиш ва танқидий фикрлаш - ЎЁТФ лойиҳасида танқидий фикрлаш асосларини баѐн этишдан
олдин моделлаштирилган машғулот ўтказиш назарда тутилган. Бундай кетма - кетликни сақлашдан мақсад -
тингловчилар янгича ѐндошувнинг аввало, ўқитувчи «ўзидан ўтказиб кўришлари»ни, сўнгра унинг назарий
асосларини ўзлаштиришга киритишларини таъминлашдан иборат.
ЎЁТФ (ўқитиш, ѐзиш ва танқидий фикрлаш) ўқитишнинг универсал асосларининг тизими сифатида,
унда ўқитишнинг интерактив усулларини кенг миқѐсда қўлланиши ва танқидий фикрлашни самарали
ривожланишига имкон беради. Танқидий фикрлашга ўргатиш кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида баѐн
этилган юқори умумий ва касбий маданиятли, ижодий ва ижтимоий фаол, ижтимоий - сиѐсий ҳаѐтда мустақил
равишда ўз ўрнини топа олиш малакасига эга бўлган, истиқболли вазифаларни қўйиш ва ҳал қилиш
қобилиятига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантириш вазифасини ҳал қилишга ҳам тўла тўкис мос
келади.
Танқидий фикрлашнинг муҳимлигини америкалик педагог Д. Дьюн қуйидагича таърифлайди:
«Инсоннинг шароитлар ва тажриба натижаларига нисбатан танқидий
фикрлашигина шахс истаги ва
қизиқишларини тўғри йўлга солади». Танқидий фикрлаш - ғоя ва имкониятларни ижодкорлик билан
уйғунлашуви, конденция ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб жараѐн. Бу фаол ва
интерактив билишнинг бир неча даражаларида бир вақтда рўй берадиган жараѐн ҳам бўлиб, ҳисобланади.
Танқидий фикрлаш - ўқитиш предмети эмас, балки ўқитиш натижасидир. Бу ғояларни ва
уларнинг
аҳамиятини ҳам кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, хамда уларни бошқа ғоялар билан
таққослашдир. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси ақлий фаолият бўлиб, унда таҳлил ва таққослаш, изоҳлаш,
қўллаш, тортишув, якдиллик, муаммоларни ҳал қилиш ѐки фикрлаш жараѐнини баҳолашга алоҳида
эътибор
берилади. И. Агаповнинг айтишича танқидий фикрлаш - ўқувчиларда матн билан ишлаш малакасини
ривожлантириш, оғзаки ва ѐзма нутқнинг барча кўринишларини эгаллаш, муайян матн бўйича тенгдошлари
билан фикр алмашув (мулоқот малакалари, гуруҳ билан ишлаш малакалари)га йўналтирилган
педагогик
технологиядир.
Танқидий фикрлаш ўқув хонасидаги муҳитни ўзгартириб, унга тўлиқлик тусини бериш, машғулотларни
эса ўқитувчи ва ўқувчи учун қувончга айлантиришдир. Бундай технология, кўп фикрлилик ва матнни шарҳлаш
нуқтаи назарининг кўплиги ва билиш жараѐнининг рефлективлиги, маданиятни замонавий тушуниш каби
ғояларга асосланади. Шахс қадрияти, ғояси ва унинг ривожланиши, ўз - ўзини англаши ва руѐбга чиқариши
учун қулай шароит яратишнинг сўзсиз устуворлиги энг муҳим бўлиб ҳисобланади.
Танқидий фикрлашнинг тасдиғи сифатидаги фикрлар:
- янги вазиятлар учун қўлланилаѐтган самарали узлуксиз таълим биз учун ахборот ва ғояларнинг
тушунарли бўлиши муаммосини ташкил қилади. Ўқувчилар ахборот ва ғояларни
фаоллик билан
ўзлаштиргандагина энг юқори натижага эришиши мумкин.
- фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг турли стратегия (шакл)лари қўлланилгандагина ўқиш
жараѐни муваффаққиятлироқ бўлади. Бундай стратегиялар ўқув жараѐнини онглирок бўлишини таъминлайди.
Ўқитувчи маънавият зинапоясида ўқувчига нисбатан бир поғона юқори туради. Унинг устунлиги ва
обрўси ана шундан қелиб чиқади. Ўқитувчининг айнан мана шу обрўсини тан олиниши, Бубер ѐндошувининг
анъанавий ва замонавий педагогикада мустаҳкам шаклланиб қолган ѐндошувлардан афзаллигини кўрсатади.
Танқидий фикрлашнинг асосини қуйидаги уч фаза ташкил қилади: даъват, англаш, мулоҳаза (ДАМ).
Даъват фазасининг аҳамияти шундан иборатки унда янги билимларни, ўзи мустақил танлаган мақсад
учун ишлатиш ўқувчида кучли бўлади.
463
Англаш - ифодали фикрлашнинг иккинчи фазоси ҳисобланади. Унда янги
ахборот даъват фазасида
фаоллаштирилган ахборот билан боғланади. Янги ўқув материалининг тушинилишига эришиш бу фазанинг энг
муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу фазада ўз тушунчаларини кузатиб бориши муҳимдир. Субъектнинг ички
жараѐнлари ва ҳолатларини ўзи томонидан билиб боришига рефлекция (орқага қайтиш) дейилади.
ЎЁТФ нинг учинчи фазаси мулоҳаза қилишдир. Бу фазада билимлар мустаҳкамланади ва
ўрганилаѐтган масала олдинги фазаларга нисбатан тўлароқ тасаввур шаклланади. Талаба ўз ўқув мақсадига
эришгандагина бундай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Бу талабанинг янги ғоя ва ахборотларни ўз сўзи
билан ифодалай олишида акс этади. Ўқувчилар ўзларига кўпроқ ѐққан нарсани яхшироқ эслаб қоладилар.
Бундай тушуниш узоқ муддатли таъсирга эга бўлади.
Стил, Мередис ва Темплар ЎЁТФ асослари (даъват, англаш, мулоҳаза) ўқитувчига шундай шароитлар
яратадики, улар натижасида у қуйидагиларни уддалайди деб ҳисоблайдилар: ўқувчиларнинг фикрлашини
фаоллаштиради; ўқувчилар мақсадини ажратади;
фаол мунозарага имкон яратади; фаол ўқув фаолиятини
таъминлайди; ўзгаришларини рағбатлантиради: ўз ўзини рўѐбга чиқаришга имкон беради; танқидий фикрлашга
имконият яратади.
Танқидий фикрлашга ўргатиш маълум вақт талаб қилади. Бу вақтни ихтиѐрий фанга оид вазифаларни
ўрганишда танқидий фикрлаш орқали ўқув материалини пухтароқ ўзлаштиришга эришиш йўли билан тўплаб
бориш мақсадга мувофиқ.
Мамлакатимизда билим олишга, мактаб, коллеждан кейин олий ўқув юртларига кириб ўқишга
интилаѐтган ѐшлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу эса, мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилиш
натижасида катта ютуқлар қўлга киритилаѐтгани, ѐшларнинг ақл-заковати, билим олишга бўлган қизиқиши
ортиб бораѐтганининг исботидир. Бунда эса АКТ ўзининг чексиз имкониятларни тақдим эта олиш қобилияти
билан жозиба касб этади. Аммо, ундан оқилона фойдалана олишгина жамият аъзоларини чинакам тараққиѐтга
етаклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: