Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet446/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА
АЛ-ХОРАЗМИЙ МЕРОСИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
СУЛТАНОВ Б.Ю., Хоразм ВХТХҚТУМОИ. 
Маълумки инсонлар умр бўйи қабул қиладиган маълумотларини 80-90 фоизини бошланғич таълимни 
тугатадиган вақтигача (10-11ѐшигача) олади. Шу сабабли мактабгача ва бошланғич таълимга ҳукуматимиз 
томонидан катта эътибор берилади. Шу ѐшдаги фарзандларга бизни ўраб турган табиатни ўрганиш, ундан 
ҳодисалар мазмунини тушуниш, жамиятни англаш, фанлардаги билимларни тўлақонли эгаллаш учун жуда кўп 
саволлар пайдо бўлади. Биз ота-оналар ва педагоглар бу саволларга тўлақонли, илмий асосланган жавоблар 
бериш зарур. Чунки, ―Ёшликда олинган билим –тошга ўйилган нақш кабидир‖ деганидек бола хотирасига 
муҳрланади. 
Бошланғич синф математикасида асосий ўринни сонли ва ҳарфий ифодалар ташкил қилади. Шу 
сабабли ўқувчиларга сонлар ҳақидаги тарихий маълумотларни бериш, буни эса ўнлик саноқ системасини 
асосчиси бўлган Муҳаммад ал-Хоразмий хизматлари эканини ўқувчига етказиб, шу улуғ зотларга муносиб 
ворис бўлишга ундаш ўта муҳимдир. 
Бошланғич синф ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида сонлар тўғрисидаги билимларни 
ошириш мақсадида қуйидагиларни тавсия қиламиз. Сон тушунчаси табиатдаги, оиладаги предментларни 
санаш зарурати асосида пайдо бўлиб қўл, оѐқ бармоқлари уларнинг бўғинлари орқали санашдан 
бошланганлигини тушунтириш зарур. Сонларни ѐзиш учун қадимги халқлар ишлатган белги-рақамлар 
ҳақидаги қисқача маълумот бериш, бунда қадимги Мисрда, Бобилдаги белгиланган рим рақамлари сонларни 
ѐзишга мисоллар келтириш зарур. Ундан кейин Ал-Хоразмий бобомиз томонидан IX асрда 0,1,2,...,9 белги-
рақамлари ѐрдамида ўнлик саноқ системаси киритилганлиги, бу системада сонларни ѐзишни ўзи ихчам, ўқиш, 
сонлар устида амаллар бажариш олдинги саноқ системадагиларга қараганда жуда осон бўлганлиги сабабли, Ал-
Хоразмий бобомизнинг Ҳинд ҳисоби ҳақидаги китобини Европада таржима қилиб, нашр қилинганидан кейин 
бутун дунѐга ўнлик саноқ системаси тарқалганлиги ҳақида маълумот бериш лозим. 


459 
Ал-Хоразмийнинг ҳинд ҳисобига бағишланган асарининг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. Аммо, 
унинг XII асрда лотин тилига ўгирилган бу асарнинг мазмуни яхши маълум. Бу вақтда Испанияда бир гуруҳ 
олимлар Европа аҳлини Шарқона фаннинг ютуқларидан баҳраманд қилиш устида катта ишлар олиб боришган. 
Улар дастлаб таржима қилган асарлардан бири айнан ал-Хоразмийнинг ҳинд ҳисобига бағишланган китоби эди. 
Бу таржима бизгача етиб келган ва унинг ягона нусхаси Кембриджда сақланади. Тадқиқотчилар олимнинг 
ишлари ҳақида янада тўлароқ тасавурга эга бўлиш учун унинг «Алгоритми ҳинд ҳисоби ҳақида» ҳамда «Зижи 
ал-Хоразмий» асарларини ҳам таҳлил қилиб чиқишган.
Бу асарлар ѐрдамида ал-Хоразмийнинг ижоди батафсил ѐртиб берилган. Асарларнинг титул варағи 
бўлмаган ва «Dixit Algorizmi» (Хоразмий айтадики) сўзлари билан бошланган.
Ал-Хоразмий «Алгоритми ҳинд ҳисоби ҳақида» асарининг лотинча таржимаси биринчи марта 1857 
йилда, рус тилидаги нашри эса Тошкентда 1964 йилда чоп этилган. Мазкур асарни ал-Ҳоразмий ҳинд ҳисоби 
асосларини изоҳлаш учун ѐзганини китобнинг бошида таъкидлаб ўтган. Кўриниб турибдики, бугунги кунда 
барча таълим тизимларида мана шундай меҳнат меваларидан кенг фойданилмоқда.
Асарнинг биринчи бўлимида сонларни тўққизта рақам ѐрдамида ифодалаш принципларини очиб 
берган. Ал-Хоразмий ―бирлик‖ тушунчасини киритган ва айтадики, ―ҳар қандай сонда бир мавжуд‖. Сўнгра у 
сонларни хоналарга (разрядларга) ажратган. Биринич разряд бирликлар хонаси бўлиб, 1 дан 9 гача бўлган 
сонлардан иборат бўлади. Бу сонларнинг хар бирини иккилантириш, учлантириш ва х.к. усули билан ҳосил 
қилинади. Бу сонларнинг хар бир аввалгисидан бирга фарқ қилади.
Иккинчи разряд — ўнлар хонасини ташкил қилган. Бу хонада ўнта рақам туриши мумкин бўлиб, 
уларнинг хар бири аввалгисидан ўнга фарқ қилади. Ал-Хоразмий таъкидлашича, юқори разряддаги хар бир сон
қуйи разряддаги бирликларнинг ўнлигидан ташкил топган. Бу сонларнинг ҳар бир кейинги разрядлар учун 
бирлик бўлиб хизмат қилади.
Ал-Хоразмийнинг ѐзишича, ҳиндлар ўн сонини ѐзиш учун иккинчи разрядга бирни ѐзишган, бўш сонни 
(бирликлар разряди бўш сон) ѐзиш учун эса кичкина ―о‖ га ўхшаш белги қўйишган.
Ал-Хоразмий нафақат катта сонларни ѐзиш усулини кўрсатган, балки уларнинг ўқилиши ҳақидаги 
маълумотларни хам келтириб ўтган. Аммо, бундай ўқиш бугунги кунда амалда қўлланмайди. Масалан, ал-
Хоразмийга кўра 1 180 703 051 492 863 сони қуйидагича ўқилган: мингдан беш марта минг, мингдан тўрт 
марта ва яна саксонмингдан тўрт марта, етти юз мингдан уч марта ва яна уч мингдан уч марта, эллик бир 
мингдан икки марта, тўрт юз тўқсон икки мингдан икки марта ва саккиз юз олтмиш уч.
Кейинги бўлимлардан ал-Хоразмий ҳиндча ҳисоблаш усулларини баѐн этади. Шарқ математиклари бу 
даврда ҳисоблаш ишларини ҳисоб тахтаси ва чанг ѐрдамида бажаришган. Ҳисоблаш ишлари ўткир таѐқча 
билан ѐзилган.
Дастлаб, ал-Хоразмий сонларни қўшиш ва айириш қоидаларини келтирган. Бу усулни изоҳлаш узун 
бўлиб, сўзлар ѐрдамида очиб берилади.
Ал-Хоразмий ѐзадики, ―Агар сен сонни сонга қўшмоқчи ѐки айирмоқчи бўлсанг, уларнинг хар 
иккисини иккита сафга, бирининг остига иккинчисини ѐз. Бунда биринчи соннинг бирлар разрядига иккинчи 
соннинг бирлар разряди тўғри келсин. Агар сонларни қўшмоқчи бўлсанг, бирлар разрядига бирлар разрядини, 
ўнлар разрядига ўнлар разрядини ва ҳ.к. қўш. Агар бунда ўнликлар ҳосил бўлса, уни кейинги разрядга сур‖. 
Мазкур қоида бугунги кунда математика фанида кенг қўлланадиган устунлар шаклида қўшиш қоидасига тўғри 
келади.
Асарнинг кейинги қисмларида ал-Хоразмий кўпайтириш ва бўлиш қоидаларини баѐн этган. Бир сонни 
иккинчисига кўпайтириш учун, бу сонларнинг бирини иккинчисининг бирликларига каррали қилиб олиш 
лозим. Бўлиш амали эса кўпайтириш амалига тескари деб ѐзилади. Сонларни кўпайтиришда ал-Хоразмий 
кўпатириш жадвалининг аҳамиятига алоҳида тўҳталади. Ал-Хоразмий бу жадвални ѐддан билишни тавсия 
этади.
Юқоридаги маълумотлар тингловчиларга етказилиши билан бир қаторда Ал-Хоразмий алгебрасининг 
фан тарихидаги роли ниҳоятда улкан эканлиги, алгебрада у бошлаб берган йўналишни кейинги давр 
математиклари давом эттириб, юқори поғоналарга кўтарганликлари, Умар Хайем Ал-Хоразмий бошлаб берган 
алгебрадаги 
йўналишни 
давом 
эттириб, 
геометрик 
алгебра 
усулини 
янада 
чуқур 
ўрганиб 
такомиллаштирганлиги, у конус кесимлар ѐрдамида кубик тенгламаларни ечиш усулини Шарқ алгебрасига 
киритганлиги ифтихор билан ўқувчиларга етказиш мақсадга мувофиқдир. Ундан кейин академик шоиримиз 
Ғафур Ғуломнинг инглиз лордларига ―ўзбек қабиласи‖ каби терминларини ишлатгани сабабли ѐзган жавоб 
шеъри мазмунини ўқувчиларга етказса, Президентимизнинг қарорига биноан Тошкент ахборот технологиялари 
университети Муҳаммад ал-Хоразмий номини берилганлигини айтиб ўтса, мақсадга мувофиқ бўлади деб 
ўйлайман. Муҳаммад ал-Хоразмий «Математика фанининг отаси» деган шарафли номга тамомила лойиқ ва 
инсоният ундан математика фанини яратиб берганлиги учун ҳамиша қарздор бўлиб қолаверади. 
Агар ўқитиш жараѐнида ўқитувчи аллома ал-Хоразмий бундан минг йил аввал ишлаб чиққани, бутун 
дунѐ математика фанини ўқитишда ана шу материаллардан кенг фойдаланишини таъкидлаб ўтса, бу ҳолат 
ўқувчилар қалбида ўтмишдаги ўзбек олимларининг қилган ишларидан ғурурланиш ҳиссини уйғотади ва 
уларнинг қалбида келажакда ана шундай буюк олимлар даражасига етишга интилишни юзага келтиради.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish