Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ҲАЛҚ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРИ БЎЙИЧА МУТАХАСИС КАДРЛАР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet442/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ҲАЛҚ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРИ БЎЙИЧА МУТАХАСИС КАДРЛАР
ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИ 
 
РАҲИМҚУЛОВ К.Д., ЎзДЖТУ. 
Ўзбекистоннинг мустақиллиги, истиқлоли ва истиқболи миллий қадриятларимиз мазмунидаги халқ 
миллий ўйинларининг янада кенгроқ ривожлантириш ва бу соҳада ихтисосли мутахассис кадрлар тайѐрлашни 
тақазо этмоқда. Шу туфайли ЎзДЖТИ таркибида барча курашлар каби миллий курашлар (Бухоро ва Фарғона 
усули. Турон ва ҳ.к.) бўйича махсус бўлим очилиб, мураббийларни тайѐрлаш амалга оширилмоқда. 
Шунингдек уларга халқ миллий ўйинлари хақида етарлича назарий билимлар берилмоқда. Бундай 
ҳолатлар жисмоний тарбия факултетлари қошида ташкил этилган кураш секцияларида (спорт маҳоратини 
ошириш курси) ҳам у ѐки бу даражада амалга оширилмоқда. 
Маълумки, халқ миллий ўйинлари биргина курашларимиз билан чегараланмайди. Унинг таркибида эса 
от ўйинлари (кўпкари - улоқ, пойга, отда тортишиш, ағдариш, отни ғовлардан сакратиш, отни ўйнатиш - рақс), 
дарбоз, цирк ўйинлари ва бошқалар ҳам мужассамлашган. 
Кураш, цирк ўйинлари ва отни ғовдан сакратиш, ўйнатиш каби ҳаракатларни махсус мураббийлар 
томонидан ўргатилади. Ҳаракатли ўйинларни эса ўргатувчилар деярлик йўқ, ўқув юртларидаги жисмоний 
тарбия дарслари бундан мустаснодир. 
Кузатишлар, малака ошириш факультети, институтида тингловчилар, семинар - кенгашлар 
иштирокчилари турли жойлардаги ўтказилган суҳбатлар, мулоқотларнинг натижаларига қараганда кўпчилик 
жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳаракатли ўйинларни яхши билишмайди. Хатто ―Жисмоний тарбия‖ дастурида 
кўрсатилган ўйинларни ҳам кўпчилик ўқитувчилар дарсларда ўтказишмайди. Мураббийлар, жамоатчи фаоллар 
ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам ҳаракатли ўйинларни, айниқса халқ миллий ҳаракатли ўйинларидан 
деярлик беҳабардилар. Буларнинг асосий сабаби шундаки, ўқитувчилар ва мураббийлар кўпинча турли 
эстафетали ўйинларни ташкил қилишни маъқул кўради. Ташкилотчи ва раҳбар ходимлар эса ўйинларни ташкил 
қилишда бевосита иштирок этишмайди. Шу сабабдан кураш ва халқ миллий ўйинларини ўргатувчи бўлимлар 
ва семинар - кенгашларининг маъсул ходимлари ҳаракатли ўйинларнинг турлари, мазмуни ва ижтимоий - 
тарбиявий аҳамиятига жиддий эътибор беришларига тўғри келади. 
Яна бир томони шундаки, кадрлар тайѐрлаш олий ўқув юртларининг ―Ҳаракатли ўйинлар‖ дарсларида 
унча кўп бўлмаган ўйинларни ташкил қилиш ва таништириш билангина қаноатланадилар. Бошқа ўйинларни эса 
―мустақил иш‖ номи билан вазифа қилиб топширишадилар. Лекин бўлажак жисмоний тарбия мутахассислари 
бу вазифа ва топшириқларни қай даражада баради, у билан ишлари йўқ. Назорат, текшириш ва баҳслашларда 2-
3та ишни кўриш ѐки сўраб билиш билан чегараланади. Кадрлар тайѐрлашдаги бундай фаолият ва муносабатлар 
битирувчиларнинг ҳаракатли ўйинлар ҳақидаги билим саволлари анча паст даражада бўлмоқда. Оқибатда эса, 
такидланганидек улар дарсларда ҳаракатли ўйинлари юзаки ташкил қилишади ѐки умуман ўтказилмайди. 
Улардан қайси бирлари мураббийлик ѐки спорт ташкилотлари ходимлари лавозимида фаолият кўрсатгудек 
бўлса, унда ҳаракатли ўйинлар ҳатто хотирадан ҳам кўтарилади. 
Бундай ҳолатларни III - IV босқич талабаларининг ўқув амалиѐтлари жараѐнида ҳам учратиш 
мумкин.III босқич талабаларининг ўқув амалиѐти кўпинча қишки ѐки эрта баҳорги мавсумга тўғри келади. 
Умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия дарсларида бу пайтларда ҳаракатли ўйинлар камдан - кам 
режалаштирилади ѐки ҳавонинг ноқулайлиги сабабли ўйинлар ўтказилмаслиги, спорт залнинг ўта бандлиги 


455 
сабаб бўлиши мумкин. Натижада эса талабалар бу соҳада амалий малака ҳосил қилишдан орқада қолишади. IV 
босқич талабаларининг ўқув амалиѐтлари ҳам ҳаракатли ўйинларга жиддий эътибор берилмайди. Ўқитувчи ѐки 
услубчи (методист) талабалар дарсини доимо кузатиб боришмайди. Натижада эса талабалар конспектдан чиқиб 
кетиб, кўпроқ тўпли ўйинларга (футбол, баскетбол, қўл тўпи, волейбол) эътибор беришади. Чунки, ҳаракатли 
ўйинлар болаларга таниш ѐки қизиқарсиз бўлади. Талабалар ҳам ўйинларнинг турларини яхши билмаслиги 
туфайли шу қарорга келади. 
Кузатишлар шуни кўрсатадики, вилоятлардаги жисмоний тарбия факултетларида талабаларнинг ўқув 
амалиѐтлари фақат умумтаълим мактабларидагини ташкил қилинади. Натижада битирувчи талабалар боғча 
болалари билан ташкил этиладиган ҳаракатли ўйинларни яхши билишмайди. Юқорида фикр этилган 
мулоҳазаларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ихтисосли кадрларни 
тайѐрлашда талабаларга ташкилотчилик, бошқарув фаолиятларни амалий жиҳатдан кўпроқ ўргатиш керак. 
Бунда халқ миллий ўйинларига бағишланадиган мусобақаларни ташкил қилиш, бошқариш ва уларда миллий 
ҳаракатли ўйинларга кенг ўрин бериш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Эътироф этиш лозимки барча спорт тадбирлари ва мусобақалари каби миллий ҳаракатли ўйинлари ҳам 
махсус ѐки расмий ҳакамларсиз ўтказилмайди. 
Ҳар бир спорт тури бўйича ҳакамларни тайѐрлаш мутасадди спорт ташкилотлари ва федерациялари 
томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тайѐрланган дастурлар асосида тайѐрланади. Бунда спорт разрядлари (даража 
– унвон) классификацияларига қараб (III-II-I ва ҳ. к.) махсус семинарларда назарий ва амалий билимлар бериш 
йўли билан амалга оширилади. 
Ҳаракатли ўйинлар, айниқса миллий ҳаракатли ўйинлар бўйича махсус ҳакамлар тайѐрлаш расмий 
равишда амалда қўлланмаѐтир. Бунинг асосий сабаби шундаки, ҳаракатли ўйинларнинг турлари, йўналишлари 
кўп ва хилма - хилдир. Шунингдек уларнинг мазмунлари қисқа ва кўп вақт сарфланмайди. Ўйин қоидалари ва 
талаб - шартлари ҳам жуда оз бўлади. Шундай бўлсада миллий ҳаракатларни ташкил қилиш. Ўтказиш, назорат 
қилиш, рағбатлантириш. Танбеҳ бериш ва ўйинларга яқун ясашда анчагина назарий билимлар ва амалий 
фаолиятлар талаб этилади. Шу сабабдан ҳам талабаларнинг спорт ихтисослиги (спорт тури бўйича мутахасис) 
қайси сохада (тур) бўлмасин уларга миллий ҳаракатли ўйинлар бўйича ҳакамлик қилиш гувоҳномаларини 
олиш талабини шарт қилиб қўйиш лозим. Кейинчалик улар ҳам меҳнат жараѐнларида шуғулланувчилар 
(ўқувчи ѐшлар ва хизматчилар) ҳисобидан ҳакамлар тайѐрлашни давом эттирадилар. 
Таъкидлаш лозимки, ҳаракатли ўйинлар бўйича ҳакамларнинг тажрибавий тоифаларини (категория) 
оддий ва юқори тоифали деб аташ мумкин бўлади. Уларни тайѐрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши 
мақсадга мувофиқ бўлади, яъни: 
1. Оддий ҳакамларни бошланғич жисмоний маданият жамоаларида тайѐрлаш. 
2. Юқори даражали ҳакамларни туман - шаҳар халқ миллий ўйинлари федерациялари (буни ташкил 
қилиш лозим) томонидан махсус семинар - кенгашларда амалга ошириш лозим. 
Талабаларга ҳаракатли ўйинлар бўйича ҳакамлик унвонини беришнинг яна бир ижобий томони шунда 
бўладики, улар ҳаракатли ўйинларни кўпроқ билишга қизиқиши ва маъсулиятларини сезишга эътибор 
кучаяди.Ўқув юртлари, меҳнат жамоалари ва турли муассасаларда ҳаракатли ўйинлари бўйича ҳакамлар 
тайѐрлаш курс - семинарларига энг аввало иқтидорли болалар, ўқувчи ва талаба ѐшлар , ишчи - хизматчиларни 
жалб этиш зарур. Шунингдек дарслардан озод этилган ѐки спорт тўгаракларида иштирок этмайдиганлар, тана 
аъзоларида бирон нуқсон - камчилик бўлиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланмайдиган ишчи - 
хизматчи ва зиѐлийларни махсус тайѐргарлик семинар - кенгашларга жалб этиш лозим бўлади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish