Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet438/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   434   435   436   437   438   439   440   441   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ
СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ 
 
МУСТАФАҚУЛОВ А.А., ТДПУ. 
Олий таълим муассасасида Сифатнинг ялпи бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бугунги 
куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Олий таълим муассасасида кадрлар тайѐрлаш сифатини бошқариш 
борасида дунѐда бугун қуйидаги тенденциялар етакчи роль ўйнамоқда:
1. Болония жараѐнлари доирасида европа мамлакатларида таълим сифатини кафолатловчи ягона 
мезонлар ва стандартларни ишлаб чиқиш; 
2.Европа мамлакатларининг таълим дастурларини аккредитациялаш миллий тизимини яратиш, 
ривожлантириш ва бир-бирига мослаштириш; 
3.Халқаро ИСО 9000:2000, ENQA (Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциацияси), Сифат 
менежменти бўйича Европа фонди модели ҳамда бошқа миллий моделлар асосида олий таълим муассасасининг 
сифат тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 


451 
4. Таълим жараѐни сифатини бошқариш тизимини сифат менежменти принциплари асосида ташкил 
этиш; 
5.Таълим жараѐни сифати ва унинг натижаларини миллий аттестация ва аккредитация тизими асосида 
ташқи назорат қилишдан у ѐки бу танланган модел асосида таълим муассасасининг ички ўз-ўзини баҳолаш 
тизимига ўтиш.
6.Ташқи назорат меъѐрий ва илмий жиҳатдан таъминланиш борасида жиддий мувафаққиятларга 
эришган бўлсада, эпизодик тарзда миқдорий кўрсаткичларни аниқлашга асосланганлиги сабабли мавжуд 
муаммо ва ютуқларни тўлиқ аниқлаш, таълим сифатини оширишни режалаштириш имконини бермаслигини 
инобатга олиш.
Халқаро ИСО 9000:2000, Сифат менежменти бўйича Европа фонди модели ҳамда бошқа миллий 
моделлар асосида олий таълим муассасасида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш жараѐнида қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлди:
илмий манбаларни таҳлил этиш натижасида педагогика олий таълим муассасасида сифат менежменти 
тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг мавжуд ѐндашувларини аниқлаш; 
аниқ олий педагогика таълим муассасаси шароитларига мос равишда сифат менежменти тизими учун 
сифат менежменти жараѐнларининг зарурий ва етарлича мезонларини ишлаб чиқиш; 
ҳужжатларнинг шакллари, турлари ва структурасини белгиловчи талаблар тизимини ишлаб чиқиш, 
таълим муассасасида ахборот таълим муҳитида маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш имконини берувчи 
автоматлаштирилган сифат мониторинги тизимини жорий этиш; 
олий педагогика таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун сифат менежменти 
тизимидан самарали фойдаланиш бўйича корпоратив ўқув курсини ишлаб чиқиш, унинг анъанавий ва электрон 
услубий-дидактик таъминотини яратиш;
педагогика олий таълим муассасаларида ишлаб чиқилган ѐндашув ва тамойиллар, мезонлар, сифат 
менежменти тизими, унинг дидактик таъминоти самарадорлигини аниқлаш мақсадида экспериментал
тадқиқотлар олиб бориш;
тадқиқотлар натижаларини математик-статистик методлар ѐрдамида қайта ишлаш ва илмий асосланган 
тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Педагогика олий таълим муассасасида сифат менежменти тизимининг намунавий функционал 
тузилиши, унинг ташкилий ҳамда функционал структураси 1, 2, 3- расмларда ҳавола этилган. 
Унга кўра, ушбу тизим икки даражада ташкил этилиб, юқори даража сифатни бошқариш бўйича 
миллий тизим сифатида давлат ва жамият органларини ўз ичига қамраб олади ва қуйидаги вазифаларни амалга 
оширади: 
республика таълим муассасаларида таълим сифатига оид давлат сиѐсати ва мақсадларини амалга 
оширилишини таъминлайди, давлат таълим стандартларини тасдиқлайди ва ижросини назорат қилади — 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. 
Таълим ва ўқитиш сифатини, тест баҳолари ва рейтинг балларининг холисоналигини текширишни 
ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлаш, узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-
ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, 
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат 
аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш, 
педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таълим тизими раҳбар 
органлари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, педагоглар, профессор-
ўқитувчилар таркиби ва раҳбар кадрларни, шунингдек таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун 
талаблар ва мезонларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, давлат таълим стандартлари ва давлат 
талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини 
уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун экспертизадан ўтказиш, кадрлар тайѐрлаш сифати мониторинги 
тизимини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш каби вазифаларни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги давлат Тест маркази амалга оширади.


452 
1-расм. Олий таълим муассасасида сифатни бошқариш тизимининг функционал тузилиши 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   434   435   436   437   438   439   440   441   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish