Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МУАММОЛАРИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet435/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МУАММОЛАРИ 
КИЁМОВ А.Х. ТермДУ.Термиз ш.Ўзбекистон 

Республикамизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва таълим
жарѐнига қаратилаѐтган алоҳида эътибор таълим соҳасида фаолият кўрсатаѐтган педагоглар ҳамда турли 
даражадаги таълим муассасалари олдига улкан вазифаларни қўймоқда.Ўз навбатида қўйилаѐтган вазифалар 
таълимга алоқадор бўлган муассасаларнинг барча бўғинларида олиб борилаѐтган ислоҳотларга масъулият 
билан ѐндошишни тақозо этмоқда.
Анъанавий малака ошириш муассасалари, ўқитувчиларнинг малака ошириш жараѐнини марказлашган 
ҳолда бошқариб келганлар.Ҳозирги кунда эса бу ѐндошув ўзини оқламаяпти, чунки ХХI ахборот асрида 
ўқитувчилар ўз соҳалари бўйича жуда кўп маълумотларни олиш имкониятларига эгадирлар. Бизнинг 
фикримизча бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараѐнини ташкил этишда қуйидаги 
жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўларди: 
- бошланғич синф ўқитувчиларининг ѐши ва психик-физиологик имкониятлари эътиборга олинса, 
- ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб тил ўрганиш ва компьютер технологияларини чуқур 
ўрганишга, 
- бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш жараѐни мазмуни ундаги иштирокчиларда 
индивидуал касбий фаолиятида лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича компетентликни шакллантиришга. 
Ҳозирги замон педагогик муаммоларидан келиб чиқиб бошланғич синф ўқитувчиларида 
компетентликни шакллантириш янгича ѐндошувни талаб қилади. Таълимга оид янги ҳуқуқий-меъѐрий 
ҳужжатлар ва стандартлар таълимда фаолиятан ѐндошувни рўѐбга чиқаришни тақозо этмоқда.Ўқитувчида 
фаолиятий ѐндошувни рўѐбга чиқаришга тайѐргарликни шакллантириш учун фақатгина назарий билимларни 
бериш билан чекланиб қолмай, амалиѐтда юзага келувчи вазиятларни чуқур ҳис қилиш ва бу вазиятларда 
қандай йўл тутишни ҳам ўргатиш керак. Ўқитувчилар малака ошириш жараѐнларини ташкил этишда ушбу 
ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўларди. Таълим жараѐнига фаолиятан ѐндошувни 
амалга ошириш,ўқитувчига малака ошириш муассасасининг ахборот ва методологик ресурсларидан тўла қонли 
фойдаланиш имкониятини яратиб, унда индивидуал лойиҳаларни ишлаб чиқиш компетентлигини 
шакллантириш керак. Ҳозирги кунга қадар Республикада фаолият кўрсатаѐтган малака ошириш муассасаларига 
жалб қилинган айрим тингловчилар малака оширишга фақатгина рўйхатдан ўтиш ва сертификат олиш учун 
қатнашганлар. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 йилдаги ПҚ 4947 фармонига асосан ҳаѐтга 
тадбиқ этилаѐтган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш: бўлимида фан ва 
таълим соҳасини ривожлантиришнинг жумладан мактаб таълимида амалга оширилиши кўзда тутилган долзарб 
муаммолар белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз келажаги бўлган ѐшларимизнинг дунѐ ҳамжамиятида муносиб 
ўрин эгаллашларида бошланғич синф ўқитувчиларининг ўрни беқиѐсдир.Бошланғич синф ўқитувчиларининг 
замон талабларига мос билимларни пухта эгаллашлари учун улар узлуксиз равишда ўз устида ишлашлари керак 
бунда, малака ошириш жараѐнлари муҳим аҳамият касб этади.Бундан келиб чиқиб бошланғич синф 
ўқитувчилари малака ошириш жараѐнининг айрим жихатларига тўхталиб ўтмоқчимиз. Ҳозирги кун ўқитувчиси 
замон билан ҳамнафас бўлиши шарт.Мавжуд кенг ҳажмли ахборотлар ўқитувчига назарий билимларни 
эгаллашга имкон яратади, лекин ўзининг компетентлигини юқори даражага етказишига замин яратмайди.
Е.Вторинанинг фикрича ―Юқори компетентли мутахассис бўлиш учун фақатгина чуқур билимларга эга 
бўлишнинг ўзи кифоя эмас, балки шу билимларни структуралаштириш, ягона тизимга келтириш ва амалиѐтда 
қўллаш даражасигача‖ етказиш талаб қилинади.
Ўқитувчининг компетентлик кўрсаткичларини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан 
бири бу методологик компетентликни шакллантириш, бунга эга бўлиши эса ўқитувчининг
педагогик фаолиятини ишлаб чиқиш ва лойиҳалай олиш имконини беради. Ўқитувчининг 
методологик компетентлигини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор қаратилиши керак: 


448 
- ўқитувчининг илмий фаолиятга ижодий ѐндошувига, 
- машғулот мақсадларини аниқ белгилай олиш қобилиятига, 
- машғулот ўтказиш ғояларини илгари суриш ва уларни асослай олишга, 
- педагогик муаммоларни ижодий ѐндошув асосида ҳал қила олишига, 
- конкрет вазиятларда муаммоларни олдиндан кўра олишига ва оқилона бошқара олишига. 
Бошланғич синф ўқитувчиси методологик компетентлигининг шаклланганлик даражасини қуйидаги 
кўрсаткичлар орқали аниқлаш мумкин: 
- таълим соҳасида давлат томонидан қабул қилинаѐтган қонун ва қарорлардан хабардор бўлишлик ва 
уларни ўз фаолиятига тадбиқ этиш имкониятига эга бўлишлик, 
- жамиятдаги мавжуд ижтимоий талабларни чуқур англай олиш кўникмасига эга бўлиши,
- ўқув жараѐнида юзага келаѐтган қарама-қаршиликларни олдиндан кўра олиши, 
- муаммоларни ўз вақтида аниқлай олиши, 
- мавжуд маълумотларни қайта ишлаш ва тизимлаштиришнинг рационал усулларига эга бўлиши, 
-таълимдаги илғор тажрибаларни жамлай олиш, уларни таққослай олиш, умумлаштириш, ягона 
тизимга келтира олиши ва хулосалар чиқара олиши, 
- машғулотлар давомида фанлараро алоқадорликнинг узлуксизлигини таъминлай олиши, 
- илғор ғояларни таълимга жорий эта олиш қобилиятига эга бўлиши, 
- ўз фикри ва нуқтаи назарини ҳимоя қила олиши, 
- ўз фаолиятига ижодий ѐндоша олиши, 
- фаолияти натижаларини танқидий таҳлил қила олиши, 
- ҳамкасбларининг фаолиятини таҳлил қилиб ундаги ютуқларни ўз фаолиятига жорий 
эта олиши, 
- ҳар бир ҳолат ва муаммо ечими юзасидан ўз мустақил фикрига эга бўлиши. 
Шуни айтиб ўтиш лозимки бошланғич синф ўқитувчисининг педагогик методологияни мукаммал 
эгаллаши унинг юқори методологик компетентликка эга бўлишига асос бўлади. 
Педагогик методологиянинг асосий вазифаларидан бири, бевоситапедагогик амалиѐтни айнан 
фанлараро боғлиқлик асосида ўрганишга таянади. Унинг асосийаҳамияти ҳам шунда намоѐн бўлади.Чуқур 
методологик билимларга эга бўлиш бошланғич синф ўқитувчисига қандай наф келтиришига назар ташласак. 
Бошланғич синф ўқитувчисиўз ишини яхши билиши билан чекланиб қолмай, юқори даражадаги интеллектуал 
маданиятгаэга бўлиши ҳам лозим, чунки ҳозирги кунда бундай ижобий фазилатга эга бўлмаган ўқитувчи,ўз 
педагогик вазифасини тўлиқ амалга ошира олмайди. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни бўлган 
ѐшларимизни етук инсонлар қилиб тарбиялашда ўқитувчиларнинг ўрни беқиѐсдир. Бу ўринда чуқур замонавий 
билимларга, юксак интеллектуал салоҳиятга ва маданият ҳамда маърифатга эга бўлган бошланғич синф 
ўқитувчиларини касбий қайта тайѐрлаб таълим соҳасига етказиб бериш Ватанимиз равнақи ва тараққиѐти учун 
муҳим аҳамият касб этади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish