Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ИЖОДИЙ ТОПШИРИҚЛАР ТИЗИМИНИ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet432/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ИЖОДИЙ ТОПШИРИҚЛАР ТИЗИМИНИ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 
 
КАСИМОВ Ф.М., ҚОСИМОВА М.М., ҲАКИМОВА М.Ҳ., БухДУ. 
 
Бошланғич синф ўқувчисида мустақил фикр юритиш кўникмасининг шаклланиши, ижодий 
фаолиятларнинг таркиб топишида ижодий мазмундаги топшириқлар яхши самара беради. Бошланғич синф 
математика дарсларида ижодий мазмундаги ўқув топшириқлар тизимини тузиш ва уни амалиѐтда тадбиқ этиш 
масаласи тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо қилмоқда.
Топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган кўпгина (Ғозиев Э.Ғ, Розиқов О.Р., Адизов Б.Р., 
Ҳайитов А.Ғ, Бева В.Г, Леонтьева М.М., Ляҳенко Е.И., Саранцев Г.И., Терехова Г.В., Зайниддинова М.А. ва 
бошқа муаллифлар) тадқиқотларида топшириқлар тизимига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган. Биз 
ижодий топшириқлар тизими учун қўйиладиган талабларни ижодий топшириққа бўлган талаб ва ижодий 
топшириқлар тизимига бўлган талабларга бўлиб ўргандик. Ижодий топшириққа нисбатан а) ДТС ва дастур 
талаби; б) таълимнинг дидактик тамойилларидан келиб чиқадиган талаблар; в) топшириқ мазмунига 
қўйиладиган талаблар; ижодий мазмундаги топшириқлар тизимига нисбатан а) ДТС ва дастур талаби; б) 
таълимнинг дидактик тамойилларидан келиб чиқадиган талаблар; в) тизими мазмуни ва таркибига қўйиладиган 
талаблар;г)топшириқларнинг тизимда жойлашишга қўйиладиган талабларни қўямиз. 
Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури талаби топшириқлар тизимининг ҳам мазмунини ҳам 
ҳажмини белгилайди. Бу талабга асосан хар бир топшириқ бошланғич синф математика курсидаги қандайдир 
тушунча ѐки тушунчалар орасидаги боғлиқлик мазмунини очишга ва шу асосда ДТС ва дастурдаги қандайдир 
вазифани амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим. Тизимдаги топшириқлар мажмуаси эса дарсликдаги 
барча тушунча ва тушунчалар орасидаги боғлиқликлар мазмунини очиши ва шу асосда ДТС ва дастурда 
кўрсатилган вазифаларнинг барчасини амалга оширишга кўмаклашиши лозим. Бу талаб топшириқлар ва улар 


443 
тизими амалдаги давлат таълим стандарти бошланғич синф математика ўқув дастури ва дарсликларга мос 
бўлиши лозимлигини кўрсатади.
Таълимнинг дидактик тамойилларидан келиб чиқадиган талаблар бошланғич синфларда математикани 
ўқитишдаги дидактиканинг умумий талаблари билан боғланади. Илмийлик ва тушунарлилик тамойиллари хар 
бир топшириқда, шунингдек бутун тизимда ўз ифодасини топиши шарт. Ижодий топшириқлар ва топшириқлар 
тизими мазмунида илмийлик ва тушунарлилик талабларининг амалга оширилиши бошланғич синф 
ўқувчисининг илмий дунѐқараши шаклланиши учун хизмат қилувчи илмий биламлар тизими билан 
қуроллантиради, уларни фанга бўлган қизиқишларини оширади, фан асосларини тушуниб олишларига 
кўмаклашади. Дидактик адабиѐтларда кўрсатилишича,тизимлилик таълим тамойили сифатида тартибга 
солинганлик, ташкилийлик, яхлитлик, режалилик, давомийлик, ворислик, истиқболга йўналганлик каби 
белгиларга эга. Ўқув тарбия жараѐнида шу белгиларни қўллаш таълимда тизимлиликни таъминлайди. 
Таълимнинг тизимлилиги ўқитиш жараѐнида фойдаланиладиган топшириқларнинг тизимлилигини ва тўғри 
кетма-кетликда жойлашишини талаб қилади. Тизимлилик ва изчиллик тамойилининг ижодий топшириқнинг 
ўзига нисбатан ҳам, топшириқлар тизимига нисбатан ҳам дидактик талаб сифатида танлаш ўринлидир.
Ижодий топшириқлар ва улар тизими олдида таълимнинг мустақиллик ва фаоллик тамойилларини энг мухим 
талаблардан бири сифатида қўйиш мумкин. Чунки ижодий топшириқ ва топшириклар тизими ўқувчининг 
мустақил иш фаолияти учун асосий восита бўлиб хизмат қилади. Мустақил фикр юритиш кўникмаси 
шаклланганда ўқувчи фаоллиги ортади.
Бошланғич синф ўқувчиси ҳар бир ўрганадиган назарий билимини амалиѐтда, топшириқларни 
бажаришда, хаѐтда қўлланишини билиши шарт. Назариянинг амалиѐт билан алоқадорлиги тамойиллардан 
келиб чиқадиган талабни ҳам топшириққа нисбатан ҳам топшириқлар тизимига нисбатан қўямиз. Бунда 
топшириқларнинг амалийлигига эътибор бериш орқали тизимнинг амалий характерда бўлишига эришиш лозим 
деб кўрсатамиз. 
Бажариладиган ижодий мазмундаги топшириқлар бошланғич синф ўқувчиларига лойиқ бўлиши керак. 
Лойиқлик талабини топшириқларга нисбатан ҳам, топшириқлар тизимига нисбатан ҳам қўйиш мумкин.
Ўқувчиларнинг жамоат ишида индувидуал хусусиятларини инобатга олиш талабини фақат топшириқлар 
тизимига нисбатан қўямиз.
Энди топшириқлар ва улар тизим мазмунига қўйиладиган талаблар ҳамда тизим таркибига қўйиладиган 
талабларни келтирамиз.
Топшириқлар ва улар тизимини тузишда ўқувчилар ѐш хусусиятлари ва улар ақлий фаолиятларидаги 
психологик қонуниятлардан келиб чиқадиган талаблар сифатида топшириқларнинг ўқувчилар учун қизиқарли 
бўлиши талабини қараш мумкин. Чунки, боланинг фанга, муайян машқни бажаришга бўлган қизиқиши 
ўрганиладиган ўқув материалини самарали ўзлаштириш ва эслаб қолишнинг зарурий шартларидан бири 
хисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларини математика фанига бўлган қизиқишини оширишда ижодий 
мазмундаги топшириқлар ва уларнинг тизими мухим аҳамият касб этади.
Предметлараро боғланиш ва предмет ичидаги боғланиш талабини ҳам топшириқларга нисбатан, ҳам 
топшириқлар тизимига нисбатан қўйиш мумкин.
Топшириқлар ва улар тизимини тузишда бошланғич синф математика таълимини мактабгача таълим ва юқори 
синф (айниқса 5- синф) математика таълими орасидаги узвий боғлиқлигини инобатга олиниши зарур. Шу 
сабабли топшириқлар мазмуни шу билан бирга топшириқлар тизими мазмуни мактабгача таълим, бошланғич 
таълим ва ўрта умумий таълим ўртасидаги узвий боғлиқлигини таъминлаши керак деган талабни қўйиш 
мақсадга мувофиқдир.
Математикадан ўқувчилар ўқув топшириқларни бажарар экан, ўрганилган билим, малакаларнинг 
турмушда тадбиқини кўради, ўз ўрнида, айниқса, масалалар ечиш жараѐнида ўқувчи янги ҳаѐтий факт ва 
маълумотлар билан танишиб боради. Бундан келиб чиқиб, топшириқлар мазмуни ва улар тизими мазмуни 
турмуш, хаѐт билан боғлиқ бўлиши керак деган талабни қўйиш жоиздир.
Юқорида зикр этилган талаблардан ташқари топшириқлар тизимининг ўзига яна бир қанча талабларни 
қўйиш мумкин бўлади. Шундай талаблардан бири топшириқлар тизимига топшириқларнинг ҳар хил турларини 
танлаш ва турларининг алмашиб келишини таъминлашдир.
Топшириқларнинг тизимда жойлашишига қараб, топшириқларнинг оддийдан мураккабга, осондан қийинга
қараб жойлаштириш талаби жуда кўплаб олимлар таъкидлаганларидек тошириқлар тизимини тузишдаги 
муҳим талаблардан биридир.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish