ҚИСҚА МУДДАТЛИ КУРСЛАР – ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ
УЗЛУКСИЗ ОШИРИШ ВЕКТОРИ СИФАТИДА
ИБРАГИМОВ А.А.,
Т.Н. Қори Ниѐзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти
Педагог ходимлар малакасини узлуксиз оширишга қулай шароит яратиш долзарблиги улар касбий
маҳорати ва компетентлилиги даражасининг таълим муассасаларида ўқитиш сифатини таъминлашдаги
аҳамияти билан изоҳланади. Айнан шундай шароит яратиш бошланғич синф ўқитувчилари малакасини
оширишга кўпвекторли ѐндашувни тақозо қилади. Кўпвекторлилик таълим тизими, таълим жараѐнининг турли
йўналишдаги ва катталикдаги ривожланиш векторларининг битта ѐндашув, битта моделда бирикишини
ифодалайди (1). Бу ҳолатда кўпвекторлилик малака ошириш таълими жараѐнини вариатив ташкил қилиш,
шахсга йўналтирилган ўқитиш стратегиясини амалга ошириш ва энг яхши амалиѐтларни бирлаштириш
механизми сифатида қаралмоқда.
Халқ таълими тизимида педагог ходимлар касбий маҳоратини ривожлантириш жараѐнини
диверсификациялаш, узлуксиз малака оширишни таъминловчи инновацион шаклларни татбиқ қилиш
муаммосининг ечими сифатида жорий қилинаѐтган қисқа муддатли курслар тажрибаси ўз самарадорлигини
кўрсатмоқда. Чунки педагог ходимларни беш йилда бир марта анъанавий малака ошириш курсларидан
ўтишлари давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўяѐтган вазифалари ҳамда таълимий эҳтиѐжларни қондириш,
шунингдек, ўқитувчи касбий компетентлигини доимий такомиллаштириб бориш имкониятини бермайди.
Қисқа муддатли курслар давомийлиги 18-72 соат этиб белгиланади ҳамда қуйидаги шаклларда ташкил
этилади:
муаллифлик курслари – педагог ѐки педагоглар жамоаси томонидан ѐзиладиган, мазмуни жиҳатидан
таълимдаги муаммоларни ечиш йўллари ва таклифларнинг йиғиндисини ифодаловчи, ўзининг долзарблиги ва
янгилиги билан ажралиб турувчи дастурларни ўзлаштиришдир. Муаллифлик курслари педагогларнинг доимий
ўзгарувчан эҳтиѐж ва талабларини қондириш, ижодий камолоти учун имкониятлар яратиш, мақсадларнинг
аниқлаштирилиш ва унга етиш йўллари белгилашда самарали ҳисобланади.
мақсадли курслар – таълим тизимига оид меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар, давлат таълим
стандартларининг такомиллаштирилиши, ўқув дастурларига янги мавзулар киритилиши, фанларни ўқитишда
самарали метод ва воситалардан фойдаланишни ўргатишга йўналтирилган ўқитиш шаклидир. Мақсадли
курслар дастурларини тузишда педагог ходимларнинг илмий-методик тайѐргарлиги даражасини ҳамда таълим-
тарбия жараѐнининг самарадорлигини орттиришни таъминлаш мақсад қилиб олинади.
муаммоли курслар – тингловчиларнинг педагогик тафаккурини кенгайтириш, касбий-педагогик
тайѐргарлиги даражасини орттириш, муайян муаммони ҳал этиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва
малакаларини янгилаш, чуқурлаштириш мақсадида ташкил этиладиган ўқитиш шакли. Мазкур курслар таълим
жараѐнида педагог ходимлар малакасини оширишнинг жадаллаштирувчи шакли сифатида қўлланилади.
Қуйидаги омиллар қисқа муддатли курсларнинг афзалликлари кўрсатади: малака ошириш
узлуксизлигини таъминланиши, мобиллик, ўқиш муддатларининг қисқалиги, педагог ходимлар иш жойларига
яқинлаштириш имконияти, аниқ эҳтиѐжларга асосланиши, ўқув дастурларининг вариативлиги. Ушбу омиллар
педагог ходимларга нафақат доимий методик ѐрдам кўрсатиш, балки қулай шароитлар яратиш мумкинлиги
билан ҳам белгиланади.
Қисқа муддатли курсларнинг самарадорлиги, педагог ходимлар касбий эҳтиѐжларини ўзида қанчалик
акс эттираѐтганлигин ўрганиш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари орасида тадқиқот
ўтказилди. Сўровномада қатнашган 137 нафар ўқитувчиларнинг деярли барчаси қисқа муддатли курсларни
ташкил қилинишига ижобий мунособат билдирдилар. ―Педагог ходимлар касбий маҳоратини доимий
такомиллаштириб боришда қисқа муддатли курсларга зарурат бор деб ҳисоблайсизми?‖ деган саволни
иштирокчиларнинг аксарияти маъқулладилар, яъни 56,9%и - ҳа, бундай зарурат аниқ бор, 37,2%и зарурат бўлса
керак деб жавоб бердилар. 2,9% ва 1,4% фоиз иштирокчилар қисқа муддатли курсларга мос равишда зарурат
йўқ бўлса керак ва аниқ зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар, шунингдек, 2,9% иштирокчилар жавоб беришга
қийналдилар.
Қисқа муддатли курсларга энг катта қизиқишни бошланғич синф ҳамда инглиз тили ўқитувчилари
кўрсатдилар (сўралганларнинг 100% барчаси бундай курсларга зарурат бор деб ҳисоблайдилар), жисмоний
тарбия ўқитувчиларининг 70,9%и ушбу курсларни доимий ташкил этиш лозим деб ҳисоблайдилар.
Сўровномага билдирилган жавобларни солиштирма қиѐслаганда ўқитувчиларнинг асосий қисми иш
стажи ва ўз касбий даражаларини оширишга бўлган муносабатларидан қатъий назар қисқа муддатли курсларга
зарурат бор деб ҳисоблайдилар. Айниқса, бу ҳолат 10-20 йиллик иш стажига эга бўлган педагог ходимлар
(77,3%) орасида яққол намоѐн бўлди.
Сўровнома натижаларидан таълим муассасаларида фаолият юритаѐтган ўқитувчилар ўз малакаларини
узлуксиз ошириб боришга эҳтиѐжлари борлигини англайдилар ва ижобий муносабатда бўладилар деган
хулосага келиш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўқитувчиларни малака оширишга мотивлари аввало,
ташқи қўзғатувчилардан кўра кўпроқ ички эҳтиѐжларига асосланган. Шуниндек, улар асосий эътиборни
мутахассисликлари соҳасидаги билимларини ривожлантириш ҳамда малака оширишнинг ишлаб чиқаришдан
узилмаган ҳолда ташкил этилишига қаратадилар.
441
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, педагогик фаолият шакллари, билим, ахборот, ўқитиш методлари
мазмунининг тез янгиланиши, шунингдек, янги билимларни олишга эҳтиѐж ва касбий компетентлигини
ошириб боришга лаѐқати замонавий ўқитувчининг зарурий сифатига айланиб бормоқда. Шундай экан, педагог
ходимлар малакасини ошириш жамият ва даврнинг талаблари мос, узлуксиз характерга эга ва мактаб таълимига
қўйилаѐтган янги мақсадларга монанд бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |