Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet426/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
 
 


436 
МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
ГАЙНАЗАРОВА Г.А., Андижон вилХТХҚТУМОИ 
 
Президентимиз Ш.Мирзиѐевнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган ПҚ-2707-сонли ―2017-2021-
йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси‖даги қарорининг
асосий устувор вазифалардан бири мактабгача таълим-тарбия жараѐнига жаҳон амалиѐтида кенг 
қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этишдир[1]. Бу вазифани 
бажаришда мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига алоҳида масъулият юкланади. Тез ўзгараѐтган
даврда болаларда ҳам турли нарсаларга қизиқиш ва интилиш намоѐн бўлади. Болалардаги қизиқиш ва 
эҳтиѐжларни қондиришда ҳар бир мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси замонавий таълим усулларини 
қўллаш кўникма ва малакасига эга бўлиши талаб этилади. Маълумки, малака ошириш жараѐни тарбиячи-
педагогларни янги билим ва малакалар билан қуроллантиради. Замонавий усуллар асосида тарбиячилар 
малакасини ошириш уларда таълим-тарбия жараѐнини самарали ташкил этиш имконини беради. Қуйида 
тарбиячилар малакасини оширишда танқидий тафаккурни ривожлантирувчи усулларга тўхталиб ўтамиз. Дарс 
жараѐни аввало тингловчида танқидий тафаккурни ривожлантирувчи ―Чақирув‖ технологияси билан
бошланади. Бунда тингловчиларда ўрганиладиган мавзуга қизиқиш уйғонади, мавжуд билимларидаги 
бўшлиқларни тўлдиради ва англайди, фаол бўлишга интилади. Шунингдек, тингловчиларда янги 
маълумотларни ўзлаштиришга хоҳиш уйғонади, мақсадни амалга оширишга турки берилади ҳамда мавзу 
бўйича мавжуд билимларини бойитиш имконияти яратилади. ―Чақирув‖ босқичини якка тартибда,
жуфтликда ва гуруҳларда олиб бориш мумкин. Ушбу технологияда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
―Кластер‖, ―БББ‖, ―Башорат қилувчи дарахт‖, ―Ромашка‖, ―Тасдиқлаш‖, ―Ишонасизми?‖, ―Ғоялар савати‖,
―Калит сўз‖ларга қараб фараз қилиш, ―Синквейн‖. 
―Кластер‖ методи. (шингил) мавзунинг асосий мазмунини ѐритувчи сўзлар айтилади. Тингловчилар 
ўтилаѐтган мавзу моҳиятини тушуниб оладилар ва аниқлик киритадилар. Бу усул мавзунинг асосий моҳиятини
ўзлаштиришда тизимли фикрлашга йўналтиради. 
―БББ‖ методи. Бу усул мавзу бўйича маълумотларни 
тўплашга ѐрдам беради. Ўрганилаѐтган саволлар бўйича 
билимларини кенгайтиради ва тизимга солади. Профессор-
ўқитувчи тингловчиларга қуйидаги савол билан юзланади: ―Янги 
мавзу бўйича нима биласизлар ѐки мавзу бўйича нималарни 
ўйлаяпсизлар?‖. Барча билдирилган фикрлар 
―Биламан‖ 
устунчасига ѐзилади. Кейин қуйидаги савол берилади: ―Нима 
билишни истайсизлар?‖. ―Билмоқчиман‖ устунига тингловчилар 
билдирган фикрлар ѐзилади. Ёзилган фикрлар дарс охиригача 
туради. Дарс сўнгида тингловчилар мавзу бўйича нимани 
ўзлаштирган бўлсалар шуларни ѐзадилар.
―Башорат қилувчи дарахт‖ усули. Бу усулда мавзунинг
ўзлаштиришда фаразлар ва тахмин фикрларни баѐн этишга туртки берилади. Бу усулни амалга ошириш
қоидалари бўлиб, унда дарахт танасига –мавзу ѐзилади; шохларига– тахмин фикрлар билдирилади ―мумкин‖ 
ва ―эҳтимол‖ (дарахт шохлари чегараланмайди). Дарахт барглари- мавзу бўйича билдирилган фикрларни 
асослаб, далиллар келтирилади. 
―Ромашка‖ усули. ―Ромашка‖ усулида олтита баргдан иборат гул чизилади. Ҳар бир баргда аниқ
йўналтирилган саволлар бўлади. Масалан: 
1. Оддий саволлар аниқ маълумотлар асосида ―Нима?‖, ―Қачон?‖, ―Қаерда?‖, ―Қандай?‖саволларига 
жавоб бериш лозим.
2. Аниқловчи саволлар. Бундай саволлар қуйидаги сўзлар билан бошланади: ―Сиз айтмоқчисизки, 
бунда …?‖, ―Агар мен тўғри тушунган бўлсам, у ҳолда …?‖, ―Мен янглишган бўлишим мумкин, лекин сиз 
менимча, бу... ҳақида айтдингиз?‖. Саволларга жавоблар қайта алоқа сифатида ҳам берилиши мумкин. Баъзида 
саволлар олинган маълумотларга қараб берилади бироқ кўзда тутилган мавзу бўйича. 
3. Изоҳловчи саволлар. Одатда ―Нима учун? саволи билан бошланади ва ҳақиқатга йўналтирилган
сабаб-оқибатларга боғланиши керак. ―Нима учун кузда дарахтлар барги сарғаяди‖. Агар бу саволга жавоб 
аниқ берилса, у оддий саволга айлантирилади. Саволлар орқали тингловчиларни мустақил фикрлашга 
йўналтирилади. 
4. Ижодий саволлар. Бу савол кўпинча истак, хохиш билдиришни намоѐн этади. Шартлилик, 
тусмолдан башорат қилиш: ―Нима ўзгарган бўлар эди агар...‖, ―Нима бўлар эди агар ...?‖, ―Сиз нима деб
ўйлайсиз агар...?‖. 
5. Баҳоловчи саволлар. Бу саволлар воқеа, ходиса, далилларни баҳолаш мезонларини аниқлашга 
йўналтирилади. ―Нима учун нимадир яхши, лекин нимасидир ѐмон?‖, ―Нима учун бир машғулот бошқасидан 
фарқ қилади?‖, ―Сиз эртак ѐки ҳикоядаги асосий қахрамонни ҳатти-ҳаракатига қандай қарайсиз?‖ каби 
саволлар берилади. 


437 
6. Амалий саволлар. Мазкур саволлар назария ва амалиѐтни ўзаро боғлашга йўналтирилади : ―Қандай 
қилиб амалда қўллаш мумкин...?‖, ―Сиз педагогик фаолиятингиз ѐки ҳаѐтингизда қандай кузатасиз ...?‖, ―Сиз 
ҳикоя қаҳрамони ўрнида қандай йўл тутган бўлар эдингиз?‖.
―Чақирув‖ технологиясида тингловчиларда юзага келган саволларга методик манбалар, интернет 
манбалари, маълумот ва китоблардан жавоблар изланади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish