Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЛИГИНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet423/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЛИГИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШНИНГ ЎРНИ 
 
БОЙМУРОДОВА Г.Т., ТВХТХҚТМОИ.
Юксак маънавиятли, келажаги буюк ѐшларни тарбиялаш ҳар бир педагогнинг бугунги кундаги олий 
бурчидир. Юрт тинчлиги, халқнинг фаровонлиги, тараққиѐтнинг равнақ топиши келажак авлоднинг етук шахс 
бўлиб шаклланишига боғлиқдир.
Республикамизда педагог кадрларни салоҳиятини юксалтиришга ҳамда педагогик компетенциясини 
янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бошланғич синф ўқитувчисининг касбий салоҳияти 
ва маълумот даражаси, болалар психологияси, ҳозирги замон бошланғич таълим методикасини билиши, 
бошланғич таълим сифатини оширишда асосий ўринни эгаллайди. Бошланғич синф ўқувчиларида зарур 
кўникмаларни шакллантириш, бошланғич таълим сифат-самарадорлигини янги босқичга кўтариш, ўқитишнинг 
замонавий усул ва воситаларни амалиѐтга жорий этиш кабилар муҳим аҳамиятга эга. 
Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда бошланғич таълимда ўқув жараѐнини самарали 
ташкил этиш ва бошқаришда бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди: 
- ўқув жараѐнида инновацион технологиялардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланилмаѐтганлиги; 


433 
- замонавий таълимни жорий этиш учун ўқитувчиларнинг касбий, илмий-методик тайѐргарлиги таълим 
мазмуни ва унинг методик таъминотидан орқада қолаѐтганлиги; 
- аксарият фан бошланғич сиф ўқитувчиларининг касбий-ижодий, ижтимоий фаоллик, ғоявий-сиѐсий 
етукликнинг етарли даражада шаклланмаганлиги, улар фаолиятида технократик ѐндашувнинг устунлиги; 
- бошланғич синф ўқитувчиларнинг илмий-назарий, касбий ҳамда методик жиҳатдан тайѐргарлигини 
узлуксиз ривожлантириш механизмларининг етарлича шаклланмаганлиги; 
- уларнинг замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш имкониятларини 
кенгайтиришга хизмат қиладиган билим, кўникма ва малакаларнинг мунтазам янгилаш тизимининг мазмуни 
ишлаб чиқилмаганлиги кабилар. 
Юқоридаги 
фикрларга таяниб бошланғич синф ўқитувчисининг компетенлигини янада 
такомиллаштиришда узлуксиз малака ошириш жараѐнини тақозо этади. Узлуксиз малака ошириш жараѐнида 
ўқитувчи мустақил таълим олиш кўникмаси шаклланади, кичик илмий тадқиқотчилик ҳамда инновацион 
фаолияти юзага келади, илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан самарали фойдаланиши 
кабиларга эҳтиѐж пайдо бўлади, шахсга йўналтирилган таълим ѐндашувларидан амалда фойдаланиш малакаси 
такомиллашади.
Бунда бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик фаолияти ва касбий тайѐргарликларини тўғри 
ташкил этиш, ривожлантириш, уларнинг педагоигк янгиликларни мунтазам ўзлаштиришлари учун зарур шарт-
шароитлар яратиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш зарурлиги кўзга ташланди: 
- ўқув жараѐнини педагогик инновациялар асосида бошқаришга эришиш, бунда ўқитувчи-ўқувчилар 
муносабатларини инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш; 
- миллий истиқлол ғояси ва ўзбек халқининг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятлар 
устуворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида ўқитувчиларни ўқувчиларнинг маънавий-
ахлоқий сифатларини бойитишга сафарбар этиш; 
- ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараѐнини бошқаришнинг самарали усуллари билан қуроллантириш; 
- ўқув жараѐнини бошқариш ва ўқувчилар фаолиятига раҳбарлик қилишнинг демократик, 
инсонпарварона усулларини ифодаловчи моделнинг педагогик, дидактик, илмий-методик, ҳуқуқий, меъѐрий, 
молиявий, иқтисодий асосларини яратиш ва уни педагогик амалиѐтга жорий этиш; 
- ўқитувчилар томонидан ўқув жараѐнини субъект-субъект муносабатларига асосланган ҳолда самарали 
бошқаришда инновациялар ва таълим ривожланган хорижий давлатларнинг бой тажрибаларидан фойдаланиш 
асосида ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш жараѐнининг самарадорлигини ошириш; 
- ўқув-тарбия жараѐнини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчиларни тайѐрлаш, қайта 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали, узлуксиз тизимини яратиш асосида уларнинг 
ижодий, касбий фаоллигини ошириш; 
- ўқув-тарбия жараѐнида замонавий педагогик инновациялар ва ахборот технологиялардан фойдаланиш 
орқали унинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш; 
- ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини мунтазам ривожлантириш орқали, уларда ижодий фаолликни 
таркиб топтириш; 
- ўқувчиларнинг қизиқишлари, эҳтиѐжлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, таълим-тарбия 
жараѐнига табақалаштирилган ѐндашувни тадбиқ этишнинг илмий-методик, технологик асосларини ишлаб 
чиқиш ва педагогик фаолиятга сингдириш йўлларини кўрсатиш кабилар. 
Бугунги кунда жамият ва таълим-тарбия ривожланишининг мавжуд вазияти узлуксиз касбий таълим 
тизимини модернизациялаш орқали аниқланади. Бу айниқса, мактабларда фаолият кўрсатаѐтган бошланғич 
синф ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва маҳоратини узлуксиз ошириш муҳимлигида намоѐн бўлади. 
Ўқитувчи тайѐргарлиги сифатини таъминлаш ва унинг малакасини узлуксиз ошириш таълим жараѐнида 
ташаббускорликни ривожлантиришнинг асосий шартидир. 
Хулоса қилиб айтганда бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетенлигини узлуксизликсиз 
ривожлантириш инновацион фаолиятни шакллантиришга, таълим жараѐнида шахсга йўналтиилган таълимни 
жорий этишда ҳамда сифат-самарадорликни оширишга хизмат қилади. Шунингдек салоҳиятли педагогларни 
шакллантиришга ҳамда замонавий талим жорий этишга муҳим аҳамиятга эга.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish