ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА СИФАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ
БАХРИДДИНОВ Ҳ.З., ТАЙЛҚЭИ
Ўкув-машқ ишлари жараѐнида фақатгина юқори малакали спортчини (унинг жисмоний, техник ва
тактик сифат ва кўникмалари нуқтаи назаридан) тайѐрлаш эмас, ҳозирги замон спортчиси шахсини
шакллантиришга, унинг феъл-атворини ривожлантиришга ҳар томонлама қизиқишлари, спортга тўғри
муносабати ва муҳаббатини тарбиялашга ва ҳ.к. ижобий таъсир кўрсатиш жуда муҳим. Чунки бу сифатлар
спорт фаолиятида муваффақият қозонишнинг бош омилларидан саналади.
Шахсни шакллантиришнинг энг муҳим омили ўз-ўзини тарбиялаш бўлиб, уни ташкил этиш мураббий
томонидан бошқарилади.
Волейболчи шахсининг маънавий жиҳатлари ва сифатлари шаклланишининг хусусиятлари ҳамда
уларнинг юзага чиқиши волейболнинг жамоавий хусусияти билан мустаҳкам алоқадордир. ―Фақат жамоада
шахс унга ўзидаги қобилият куртакларини ҳар томонлама ривожлантириш имконини берувчи воситаларга эга
бўлади‖.
Жамоанинг таъсири беқиѐсдир. У жамоа таркибига, ундаги анаъаналар ўзаро муносабат ва алоқаларга
боғлик. Одатда жамоа спортчи шахсининг ижобий хусусиятлари шаклланишига самарали таъсир кўрсатади.
Афсуски, тарбиявий ишга мураббий томонидан аҳамият кам ажратилган жамоаларда кўпинча
яхшигина ўйин кўрсата оладиган, лекин маънавий жиҳатдан беқарор волейболчилар пайдо бўлади. Улар баъзан
жамоага жуда ѐмон таъсир ўтказади, носоғлом вазиятни вужудга келтиради. Шуни доимо ѐдда тутиш керакки,
волейбол жамоасининг маънавий ҳолати спортчиларнинг ҳам ўйиндаги, ҳам шахсий ўзаро алоқаларига
тўғридан-тўғри боғлиқдир. Спортчиларнинг жамоатчилик, ўртоқликка интилиши, бирдамлиги жамоанинг
муваффақиятли чиқишлари учун зарур шарт ҳисобланади. Шунинг учун волейболда шахслараро муносабатлар,
жамоанинг ташкилий масалалари алоҳида ўринга эга бўлиши лозим.
Техник приѐмларни (узатишлар, зарбалар) бажаришда катта роль ўйнайдиган оѐк мушаклари
зўрикишлари аниқ идрок қилинишининг тадқиқ этилиши натижасида кўникадики, аниқлик шуғулланганлик
ҳолатига қараб анчагина ўзгаради. Бунда ҳужумчилар ва ўрта чизиқ ўйинчиларида даражаланиш аниқлиги
ҳимоячиларникидан 1,5-2 марта юқорироқдир.
Демак, мушак-ҳаракат сезгисини ривожлантиришга, айникса, ҳимояда ўйнайдиган спортчилар катта
аҳамият беришлари керак. Бунинг учун мушак зўриқишларини даражалашнинг ривожланишига ѐрдам
берадиган турли машқлардан иложи борича кўпроқ фойдаланиш зарур.
Волейбол ўйини ҳар бир спортчидан реакция тезлигининг олий даражасини талаб қилади.
Волейболчининг бутун фаолияти вақт танқис пайтда жавоб реакцияларини бажаришга тайѐрлик билан
алоқадор. Волейболчиларнинг барча ҳаракатлари танлашнинг мураккаб реакциялари механизми бўйича
ўтади ва идрокнинг ҳам, жавоб ҳаракатининг ҳам катта тезлиги билан ҳам характерланади. Спорт формасида
бўлган спортчиларда фақат реакция вақти қискариб қолмай, яна ҳам муҳими бу реакциялар барқарорлашади –
ўйин ишончлилиги юқори даражага етади.
Ҳаракат реакциялари тезлиги ва аниқлигини ривожлантириш учун кутилмаган, мантиқсиз равишда
давом этувчи бошка машқларга тез ўтишни талаб қиладиган ҳар хил тезлик машқларини иложи борича кучи
киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўша катта тезликда жойни ўзгартириш сакрашлар, ҳаракат йўналишини қўққисдан алмаштириш,
кескин итарилиш, йиқилишлар, ориентирлар олишда бошни тез буриш вестибуляр аппаратнинг барча
бўлмалари учун сезиларли қўзғатувчилардир.
Шунинг учун таъкидлаш мумкинки, волейболда юқори натижаларга эришиш инсоннинг ноқулай
ҳолатлардаги ҳаракатларга мураккаб приѐмларни бажаришга мослашиш имкониятлари билан узвий алоқада
бўлади, яъни вестибуляр барқарорликка маълум маънода боғлиқдир.
Машғулотлар жараѐнида вестибуляр барқарорликни ривожлантиришга алоҳида вақт ажратиш
мувозантини сақлашга доир мураккаб машқлардан – акробатик ва гимнастик ҳаракатлардан батутда сакраш,
айланма ҳаракатлар, тезланишлар. Югуриш йуналишини тез ўзгартириш. Кескин тўхташ, сувга сакраш, сузиш,
кураш элементлари ва ҳ.к.дан кўп фойдаланиш керак, чунки улар шуғулланувчилардан катта фаоллик талаб
қилади. Аммо у ѐки бу техник приѐмни бажариш билан боғлик бўлган машқлар айниқса кучли таъсир
кўрсатади (масалан ўмбалоқ ошиш ѐки айланма ҳаракатдан сўнг зарба бериш).
Кўз билан ―масофа ҳисси‖ни қандай қилиб чамалаш мумкин. Энг муҳим талаб – машғулотларда тўп
узатишлар, зарба бериш вақтида иложи борича масофа ўзгартиришларни кўп қўллаш, спортчини масофанинг
432
арзимас ўзгаришларини ҳам диққат билан кузатиб боришга ўргатиш лозим. Чуқур кўриш қобилятини волейбол,
баскетбол, теннис ва бошқа спорт турлари ўстиради.
Кўз чамасини ривожлантириш учун тўпни олиб юриш ва унга зарба бериш билан боғлиқ бўлган, ҳам
тўпни, ҳам шерикларни назорат қилиб бажариладиган якка ва гуруҳли машқлардан фойдаланилади. Кўриш
майдони ҳажми, чамалаш аниқлигини ривожлантириш учун машқлар жуда кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |