Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


АМИР ТЕМУР СИЙМОСИ ОРҚАЛИ-ШАХСДА ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ, БОШҚАРИШНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet419/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
АМИР ТЕМУР СИЙМОСИ ОРҚАЛИ-ШАХСДА ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ, БОШҚАРИШНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. 
 
АМИРОВА Г.Б., СамҚХИ. 
 
Шахсда ўзини англаш ва ўз-ўзини бошқариш, эътиқодини, қаътиятини ривожланишига таъсир 
этишнинг самарали психологик усулларини ишлаб чиқиш, амалиѐтга тадбиқ қилиш психология фанларининг 
олдида турган вазифадир. Ўсиб келаѐтган ѐшларда миллий ғурур, ифтихор-ватанпарварлик фазилатларини 
шакллантиришда тарихни, айниқса буюк тарихий шахсларнинг ибратли ҳаѐтини ўрганиш, ундан тўғри 
хулосалар чиқариш, таълим ва тарбия бериш самарадорлигини янада оширади. Тарихий шахсларнинг 
сиймолари, уларнинг қолдирган бой маънавий мероси шу давлатда туғилиб, шахс сифатида шаклланиб, ўзи 
яшаѐтган давлатнинг фуқороси сифатида, унинг иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтини, асосий ҳаракатлантирувчи 
кучи бўлган –инсонни шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ўз тарихимизни ўрганиш инсонда 
билиш жараѐнларини ривожланишига, унда эътиқод, маъсулият, миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга 
хизмат қилади. Ана шундай бутун дунѐ тан олган тарихий шахслардан бири бу- соҳибқирон, давлат арбоби, 
саркарда бобомиз Амир Темурдир. Юксак билим, мустаҳкам ирода, кучли, тафаккурга эга бўлган Амир Темур 
номи, шахси унинг маънавияти ҳақида бугунга қадар Европа тилларида 500 дан зиѐд, Шарқ тилларида 900 дан 
ортиқ тарихий асарлар яратилган. 


429 
Амир Темур маънавияти, мафкураси, давлатчилик тартиблари, салоҳияти, таъсир кучидан фойдаланиб, 
ѐшларда мардлик ва жасорат, эл-юртга бўлган меҳр-муҳаббат, илм-маърифатни тараққий эттиришга бўлган 
фидоийлик, жонкуярлик, ватанпарварлик каби ижобий характер хислатларини шакллантириш, психологик 
мақсадли таъсир кўрсатиш лозим. Амир Темур шахси ва унинг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий-маънавий 
соҳаларда олиб борган изчил сиѐсати, ислоҳотлари ҳозирги комил, баркамол авлодни тарбиялашда муҳим ва 
қимматли-тарихий манба бўлиб хизмат қилади. 
Ҳар бир инсон ўзининг яхши тарбия кўрган, маънавий-интеллектуал аждодлари, ота-боболарини 
тарихидан хабардор бўлиш, уларни жамият, маҳалладаги обрў-мавқеини билиши ўша шахсда ўзини англаш, 
бошқариш ва уларга муносиб фарзанд бўлиш туѐғусини шакллантиради. Бу ўша шахсни ижтимоий 
нормалардан оғишмаслиги, жамият талабларига, меъѐрларига риоя қилиши ва шахс сифатида шаклланишида 
ўзининг фаоллиги, ҳаѐтий-руҳий қувватларини тўғри сарфланишида кўзга ташланади. Жамият эса инсонлар 
гуруҳларидан ташкил топган. Ҳар бир мамлакат ўзининг хавфсизлиги, халқ фаровонлиги, турли соҳалардаги 
кучли ўсишлар, ривожланиш, ташқи ѐвуз кучлар унинг мустақиллиги ва тинчлигига дахл қилмаслиги учун 
аввало, инсон омилига эътибор қаратилиши лозим. Ўзининг тенгсиз, буюк иқтидор эгаси бўлган, жаҳон тан 
олган аждодлари ҳақидаги ҳаққоний тарихидан хабардор ѐшларда, миллий ўзликни англаш туйғуси ўсиши, 
миллий ғурур кучайиши ва ўзини қанчалик ноѐб бойликлар вориси эканлигини англайди. Бу ўз навбатида, 
миллатга тегишлилик, шу мамлакат фуқороси сифатида унинг ривожланиши, фаровонлиги, тинчлиги ва 
хавфсизлиги йўлида бор куч ва маҳоратини ишга солишга, фидоийлик кўрсатишига олиб келади. 
Амир Темур айтганларидек: ―Дилда эътиқод бутун бўлса, асло наслимиз йўқолмагай, тилимиз 
унутилмагай, эътиқод сусайса, тил эмас, иймон ҳам унутилгай. Ҳақиқат-сиҳат-саломатлик, ҳақиқат тартиб, 
ҳақиқат-адолат демакдир. Куч адолатдадир‖. [3] Буюк соҳибқироннинг бу ҳикматли сўзларининг аҳамияти 
бугунги кунда ортса-ортганки, асло камаймаган. 
Эътиқод-инсоннинг танлаган йўлига азми қарор қилиши ундан ҳар қандай ҳолат вазият ва шароитда 
ҳам қийналмаслиги, ўз ғояси, маслаги, ишонган таълимотига бир умр содиқ қолишдир. Эътиқодли инсон ўз 
ҳаѐтий мақсадларини тўғри танлаган, бу йўлдан қайтмайдиган ва бошқаларни ҳам ўз ортидан эргаштира 
оладиган, келажакка ишонч билан илдам қадам ташловчи мустақил шахсдир. Эътиқод ижобий иродавий 
характер хусусияти бўлиб, ҳар бир инсонда жамият равнақи, унинг миллийлигини сақловчи омил бўлиб хизмат 
қилади. ―Темур тузукларини‖ ўқир экансиз, Амир Темурни теран тафаккур ва донишманд шахс эканлигига яна 
бир бор ишонч ҳосил қиламиз. 
―Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим: қайси бири фойдалироқ бўлса, уни қалб 
хазинасида сақлаб, ишлата билдим.‖ 
―Ўйлаганимдек иш тутгандим, тадбирим тақдирга тўғри келди.‖ 
―Салтанат ишларини тўққиз улушини машварат, тадбир ва кенгаш, қолган бир улушини эса қилич 
билан бажо келтирганман.‖ 
―Қай бир жойдан бир ғишт олсам ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат 
эктирдим.‖ 
―Қайси мамлакатни забт этган бўлсам ўша ернинг обрў-эътиборли кишиларини азиз тутдим: сайидлари, 
уломолари, фузоло ва машойихига таъзим бажо келтирдим ва ҳурматладим. Уларга суюрғол вазифалар бериб, 
маошларини белгиладим: ўша вилоятнинг улуғларини оға-иниларимдек, ѐшлари ва болалари бўлса, ўз 
фарзандларимдек кўрдим. Улуғларини ва шароф эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. 
Ҳар бир мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму-ситам йўлини тўсдим.‖ [3] 
Амир Темурнинг юқоридаги фикрлари ѐш авлодда ўйлаб, ақл-мушоҳада билан фикрлашга, стратегик 
режа тузишга, қалбига қулоқ солишга, ҳар қандай вазиятда ўзининг руҳий ҳолатини бошқаришга ўргатади. 
Инсон ўз ҳаѐтига алоқадор барча масалаларда қарор қабул қилишда, оилани, жамоани бошқаришда, муаммо ва 
камчиликларни ҳал қилишда, инсонлар психологиясини билиш, шахслараро муносабатларда психологик таъсир 
ўтказиш, вазиятни тўғри баҳолай олиши, ақл билан ҳар қандай ҳолат ва фожеани олдини олиш мумкин. Хайрли 
ва савоб ишларни бажариш, давлат ва жамият манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиш, ўзининг 
индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиб, ўз-ўзини таҳлил қилишни Амир Темур фаолиятидан ўрганса 
арзийди. 
―Амир Темур инсондаги тафаккур ва ақлни, атроф-муҳитни, ҳаѐтни билиш воситаси ва салтанатни 
бошқариш, инсоннинг кенг ҳажмдаги ишларини ақллилик билан амалга оширишнинг асосий манбаи 
эканлигини доим эсда сақлаган. Унинг бу фикрлари ўз навбатида омма орасида ѐшларни ақллиликка, ўйлаб иш 
этишга, тарбиялаш зарурлигини асосий вазифа этиб қўйилганлиги якун ясаттирди‖. [4] 
Агар ҳар бир мамлакатни бутун бир организм деб олсак, ҳар бир фуқоро ва унинг аъзоси ҳужайра 
ҳисобланади.Тирик организмнинг саломатлиги, нуқсонсиз бўлиши, ҳар қандай ташқи таъсирларга нисбатан 
иммунитетни бўлишини, ҳужайранинг яъни, инсондаги соғлом, эркин тафаккур, чуқур мушоҳада, миллий 
ғурур, ўзликни англаш белгилайди. 
Амир Темур ўзининг ҳаѐт ва фаолияти давомида қаерга бормасин, қаерда тўхтамасин албатта бирор 
бир хайрни ишни амалга оширган. Ҳатто, ҳарбий юришлар даврида тўхтаган ҳар бир жойда ўзи аскарларига 
бош бўлиб савобли, тадбирли ишларни амалга оширган. 
―Ҳозирги замон тарихи Амир Темурнинг буюк шахсига етарли эътибор бермади. У Осиѐда турк-ислом 
маданиятининг юксалишига асос солди. Тарих унинг илму-амали билан тенглашадиган бошқа бир муқобил 
ҳодисани билмайди. Амир Темур дунѐга келмаганида Ҳиндистонда буюк империя бўлмаган, Самарқанд ва 


430 
Бухоро бунчалик гуллаб яшнамаган бўларди. У Ўрта аср Осиѐ тарихини сарчашмасидир. Ҳаѐт тарзини у 
бошқача, янги шаклга киргиза олди. Ўтроқ ҳаѐт тарзи учун ҳозир Марказий Осиѐга хос бўлган, юксак маънавий 
тараққиѐт йўлини очиб берди. 
У ва унинг авлодлари маданият ва фан тараққиѐтига ҳомийлик қилдилар, шоирлар, табиблар,олимлар, 
астрономларни бошини силадилар.Уларнинг ҳомийлигида ажойиб масжидлар, мадрасалар қад кўтарди, 
ҳусниҳат, минатюра ва саънатнинг бошқа турлари ривожланди. Марказий Осиѐда бирорта сулола ўзидан кейин 
бунчалик бой маънавий мерос қолдирган эмас‖. [5] 
Дарҳақиқат, Темур ва темурийлар давлати маънавияти, маданияти, давлат бошқаруви соҳасида олиб 
борган сиѐсатини ўрганар экансиз беихтиѐр шундай олийжаноб, буюк шахсларнинг авлоди эканлигингдан, 
уларнинг донишмандлиги, маърифатпарварлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиб, қалбинг ғурур ва ифтихорга 
тўлади. Амир Темур қолдирган бой маънавий-маданий мерос яна неча асрлар миллийлигимизни, ўзлигимизни, 
донишманд халқ сифатида дунѐ ҳамжамияти ва келажак авлодни тарбиялашга, ўз ҳаѐтий мақсадлари ва 
идеалларини танлашда, маъсулиятлиликни шакллантиришга хизмат қилади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish