Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЧИДАМЛИЛИК СИФАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ ВА МЕЪЁРЛАРГА ТАЙЁРЛАШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet420/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЧИДАМЛИЛИК СИФАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ ВА МЕЪЁРЛАРГА ТАЙЁРЛАШ 
 
БАХРИДДИНОВ Ҳ.З., ТАЙЛҚЭИ. 
Ўқув машғулотларда кучли таъсирга эга бўлган воситалар юкламасини турли вариантларда қўллашда 
оқилона фойдаланиш зарур. Чидамлилик сифатларини тарбиялашда, жисмоний машқлар билан шуғулланганда 
юклама шуғулланувчи организмнинг жисмоний имкониятларига мос келганда соғлиқ учун самарали бўлади. 
Шунинг учун чидамлилик машқлари юкламани аниқлайдиган омилларни билиш ва қўллаш муҳимдир. 
Жисмоний сифатларни тарбиялашда педагогик натижалар жисмоний машқларнинг таъсири, 
физиологик ва биохимик механизмлар билан боғликдир. 
Бу юкламанинг ички ва ташқи томонлари хақида фикр юритишни англатади. Юкламанинг ташқи 
томони – бу жисмоний юклама, жисмоний машқларнинг хажми ва шиддати машқларни бажариш оралиғида дам 
олишни давом этиш муддати ва характери билан аниқланади. 
Юкламанинг ички томони – бу физиологик юклама шуғулланувчилар организмининг хамма тизимлари 
реакцияси. 
Машғулотларда хамма ўқувчиларга бир ҳил юклама берилса, баъзилар учун қулай ва мос 
келади(фойдали),баъзилар учун етарли эмас, учинчи ўқувчи учун анча кўп. 
Натижада биринчи ўқувчи учун машғулот самарадорлигига ва ривожланишига эришади, иккинчи 
ўқувчи фақат ўз жисмоний холатини сақлаб қолади, учинчи ўқувчида юкламага нисбатан нохуш холар содир 
бўлади ва оқибатда натижалар тушиб кетади. 
Жисмоний тарбия ўқитувчиси жисмоний машқларни танлаганда юкламаларни меъѐрлаганда қуйидаги 
омилларга эътибор қаратиш лозим. 
Юрак қон томир уриши, нафас олиш тезлиги, чарчашнинг ташқи белгилари, машқнинг техникасини 
бахолаш, серия ва такрорлаш оралиғида дам олиш, кислородни максимал истеъмол қилиш , машқларни давом 
этиши ва хар бир ўқувчининг жисмоний машқларга бўлган индивидуал реакциясини кузатиши лозим. 
Жисмоний тарбия ва спорт амалиѐтида жисмоний юкламани ўқувчиларнинг жисмоний тайѐргарлигига 
боғлиқ холда меъѐрлаш зарур бўлади. 
Машғулотларда чидамлилик сифатларини тарбиялашда машқлар юкламаларини меъѐрлашда 
чарчашнинг ташқи белгилари билан бир қаторда машқларни бажаришда юкламани характерли белгиларига 
машқни давом этириш, шиддати, дам олишига, юрак қон томир уришига эътибор қаратилади. 
Педагогик жихатдан индивидуал хусусиятларни тўғри хисобга олишда жисмоний юкламалар 
физиологик жихатдан ижобий таъсир этади. 
Жисмоний тарбия дарсларида берилаѐтган жисмоний юкламалар субмаксимал бўлиши зарур, яъни 
чарчашгача. 
Чарчоқ–мослашиш жараѐнларининг хал қилувчи таъсири, натижаларни янада яхшилаш учун жисмоний 
юкламаларни хар доим чарчаш содир бўлгунча бажариш зарур бўлади. 
Чарчаш холатларида хам машқларни давом эттириш чидамлилик сифатларини ривожланишига таъсир 
этади, умумий таълим мактаблари давлат таълим стандартлари, жисмоний тарбия ўқув дастурларида 
чидамлилик сифатларини ривожлантириш учун 1000 м масофаларга югуриш, 5-6 -7 синфларда, 2000 м 
масофаларга югуриш 8-9 синфларда ўқув мезонлари белгилаб берилган. Жисмоний тарбия дарсларида ўқув 
материалларини самарали бажариб бориб, ўқувчиларнинг чидамлилик сифатларини динамикаси ўқув 
мезонлари асосида аниқланиб борилади хамда, Аҳоли соғлиғини белгиловчи Алпомиш ва Барчиной махсус 
тести синов ва меъѐрларини топширишга тайѐрлаб борилади. Чидамлилик сифатлари бўйича меъѐрлар бадба 
югуриш билан сайрлар киритилган 9-10 ѐшлиларга 1000 м масофага, 11-12 ѐшда 1000 м. масофага, 13-14 ѐшда 
1000 м масофага вақтга, 2000 м масофага вақт хисобга олинмаган холда амалга оширилади. 15-16 ѐшда қизлар 
учун 1000 м масофага, ўғил болалар учун 2000 м масофага бадба югуриш киритилган. 
Чидамлилик сифатларини жисмоний тарбия дарсларида тарбиялашда ва меъѐрларга тайѐрлашда бадба 
югуриш самарали хисобланади. Машғулотлар жараѐнида бир текис югуриш билан бирга қийинчиликларга 
енгиб ўтиш қобилияти, хамма кучини ишга солиш, рухий тайѐргарлик шаклланади. 


431 
Ўқувчилар учун югуриш машқлари айниқса бадба югуриш монотонлиги билан зерикарли бўлади. 
Шуни хисобга олиб чидамлилик сифатларини тарбиялашда дарсни янада қизиқарли бўлиши учун хилма – хил 
усуллар билан биргаликда эстафетали ўйинлардан фойдаланиш самарадорликни оширади.
Чидамлиликни ривожлантиришида югуриш машқлари яхши самара беради. 
Чидамлиликни тарбиялашда югуриш машқларининг давом этиши вақти ва шиддати хамда дам 
олишнинг давом этиши мухим ахамиятга эга. 
Ўқувчиларни чидамлилик сифатларини ривожлантиришида югуриш машқларини бир меъѐрда ѐки 
шиддати ўзгартириб борилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish