434
Профессионал педагогик мулоқот яхлит бир тизимдир. Унинг ўзига хос йўл ва усуллари мавжуд.
Педагогик мулоқот – бу ўқув масалаларини ечиш воситаси; таълим жараѐнининг ижтимоий-психологик
таъминоти; таълим ва тарбия жараѐни муваффақиятини таъминлашга имконини берувчи педагог ва
ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш воситасидир.
Албатта педагог фаолияти кафолатланган натижага эга бўлади, қачонки у биринчи ѐки иккинчи
услубни фаол қўллаш имконига эга бўлса. Бунинг учун ўқитувчи педагогик мулоқот жараѐнининг фаол
иштирокчиси сифатида ўзида бир қатор сифатларнинг таркиб топишига эришиши зарур. Чунончи, у энг аввало,
мулоҳазали, босиқ, вазиятни тўғри баҳолай оладиган, мавжуд зиддиятларни баратараф этишнинг уддасидан
чиқа олиши зарур. Ўқувчи, ота-оналар ҳамда ҳамкасблари билан мулоқот жараѐнида фикрини аниқ ва тўла баѐн
этилишига аҳамият қаратиши мақсадга мувофиқ. Улар билан муносабат жараѐнида сўзни салбий ҳолатлар
ҳақидаги далилларни келтиришдан эмас, аксинча, ўқувчи (ѐки ҳамкасби, ота-оналар)нинг муваффақиятларини
эътироф этиш, уларни янада бойишига ишонч билдириш, у билан тиллаша олишига имкон беради. Мулоқот
жараѐнида ўқитувчининг сўзларидан суҳбатдошига нисбатан хайриҳоҳлик, самимийлик, дўстона муносабат
сезилиб туриши, шунингдек, имкон қадар кўтаринки кайфиятда бўлиши зарур.
Педагогика фанлари номзоди, профессор О.Хасанбоева мулоқот хусусида сўз юритар экан, унинг
софлиги, мазмундорлиги шахс маънавиятига асос солувчи омил эканлигини таъкидлайди: ―Мулоқотнинг
самимияти, софлиги, мусаффолиги ҳамсуҳбатларининг ҳамфикрлигига, қарашларнинг бирлигига, дўстона
муносабатларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Мулоқотда гапни топиб гапириб, кишининг кўнглига озор етказмасдан
мулойим, тавозе билан гапиришда ҳикмат кўп‖. Шунингдек, у бундай мулоқотга тайѐрлаш энг аввало оиладан
бошланишини уқтиради: ―Оилада бўладиган мулоқотнинг софлиги, мазмундорлиги, оиладаги болаларнинг
хулқ-атворига, маънавий камолотига таъсирини кучайтириш кўп ҳолларда ота-она ўртасидаги ва уларнинг
болалар билан бўладиган ўзаро мулоқотига боғлиқдир‖. Имом Ғаззолий айтганидек, «Ўзингга нисбатан
кишилардан қандай муомалани кутсанг, уларга нисбатан ҳам худди шундай муомалада бўлгин».
В.А.Кан-Калик мулоқот хусусида фикр юритар экан, мулоқотнинг самараси кўп жиҳатдан ўқувчи
шахсининг ўзида мулоқотга нисбатан ҳоҳишнинг мавжудлигида, уларнинг фикрига ҳурмат билан
муносабатда бўлишда, уларни кайфиятларини тушунишда деб ҳисоблайди.
Мулоқотни амалга оширишда бошланғич синф ўқитувчисининг ўрни ва роли алоҳида. У болалар ва
катталар ўртасида кўприк, мурғак қалб эгаларини дунѐ сирлари билан таништирувчи, уларга билим берувчи,
уларни ҳазрати Инсон қилиб тарбияловчидир. Шу маънода бошланғич синф ўқитувчисининг ўқувчилар билан
амалга оширадиган мулоқотини тўғри ташкил этиш педагогдан касбий компетентликни талаб этади. Сабаби,
унга – энг билағон, энг маъсулиятли инсон сифатида оила ўзининг буюк неъмати фарзандини, ўз келажагини
ишониб топширади. Ўқитувчи мақомидаги инсон буни ѐдда тутмоғи лозим. Унинг меҳнати натижаси – бу
жамиятимиз эртасидир.
Тўғри, мақсадли, мазмунли ташкил этилган ҳар бир мулоқот ўқувчида ўзига бўлган ишончни
орттиради, унга ўз фикрини эркин баѐн этиш имконини беради. Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда педагогик
мулоқотга оид айрим тавсияларни келтираман:
• мулоқотни мақсадли амалга ошириш;
• мулоқот мазмунини ўқувчи қизиқишларига йўналтириш;
• мулоқотда эътиборлилик;
• мулоқотда ўқувчи кайфиятини ҳисобга олиш;
• мулоқотда «қолипдан қочишга» интилиш, ўқувчиларни кўпроқ қўллаб қувватлаш;
• «очиқ» танқид ҳеч қачон ҳеч кимга ѐқмаслиги, фойда бермаслигини унутмаслик;
• мулоқотда исмдан фойдаланиш;
• дарсдан ташқари вақтларда ҳам мулоқотга киришиш;
• ўқувчини диққат билан эшитиш;
• айрим ҳолатларга «кўз юмиш» ;
• бола қалбига йўл топиш учун: «Нимага?» , «Қандай?» , «Нима учун?», «Бу ҳақда нима деб
ўйлайсан?»дан кўпроқ фойдаланиш;
• энг оддийси уларни севиш, улар билан мулойим муносабатда бўлиш, сабаби улар қайси ѐшда
бўлишига қарамай боладирлар;
Бошланғич синф ўқувчисининг ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс сифатида камолга етишида
мулоқотнинг беқиѐс аҳамиятга эга эканлигини ҳар бир педагог доимий равишда эътиборга олиши зарур. Шу
ўринда Харви Маккей фикри ўринлидир: ―Назаримизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас деб ҳисоблаган ―майда
нарсалар‖имиз ҳал қилувчи ролни ўйнамайди, улар барча нарсани тамоман ўзгартиришга қодирдир. Бу ҳаѐтда
ортиқча нарсанинг ўзи йўқ. Ҳамма нарса ўз маъноси ва кучига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: