19-21 гурух талабаси Абдувохидова Азизанинг Диншунослик фанидан тайёрлаган 2- топшириқ жавоблари.
Тангричилик динининг вужудга келиши хақида нималарни биласиз.
Тангричилик дини Мил.ав. 2 минг йиллик охири ва 1 минг йилликда вужудга келган. Кўпчилик мутахасислар олий осмон худоси “Дингир”, қадим хитойликлар “Тян” ва хуннларда “Ченли” номи билан мавжуд бўлганидан келиб чиқиб, улардан айнан бир худо “Тангри” назарда тутилган деб эьтироф этилган.
Тангричилик динининг ўзига хос хусусиятлари нимда
Туркийлар эьтиқодига кўра бутун борлиқ устидан ягона ҳукмдор тангри ўзига бир қатор кўмакчи мабудларни ҳам яратган. Тангричиликка кўра, олам 3 қаватдан иборат. Тангричиликда бўри тотеми мавжуд бўлиб, уни “Бозкурт” (кулранг бўри) деб аташган.
Тангричилик қадимий туркийлар хаётида қандай ўрин тутган.
Туркий халқлар “био тангри” сўзи билан қасам ичишган. Улар фақат шу динга саиғинишган, Тангрига ишониган ва маьбудларни хурмат қилишган.
Зардуштийлик қачон ва қайерда вужудга келган.
Зардуштийлик дини 1500-1200 йиллар оралиғида пайдо бўлган. Бк дин Қадимги Эьрон ҳудудида тарқалган.
Зардуштийлик асосчиси ким.
Спитама қабиласидан бўлган Поурушаспа ўғли Ашога Заратуштра (юнонча Зороастр, Пахлавийча Зарахустра, “боқий юлдуз” ва “чиройли туяларга эга бўлган” ) ушбу диннинг асосчиси хисобланади.
Зардуштийлик муқаддас манбаси қайси ва у ҳақида нималарни биласиз.
Зардуштийлик муқаддас манбаси “Авесто” санскрит тилига яқин ўзига хос (авесто тили) да ёзилган. Замонавий зардуштийликнинг фикрига кўра “Авесто” нинг тўлиқ қисми етиб келмаган бўлсада, унинг дастлабки ёзма нусхаси 12 минг қорамол терисига битилган эди.
Монийлик динининг асосчиси ҳақида қандай қарашлар мавжуд.
Дуалистик динларнинг энг йирига бўлган монийликка Сурайк ибн Фатак (216 - 276) томонидан асос солинган. Унинг арабийлаштирилган тўлиқ номи Х аср араб манбаларида Моний Сурайк ибн Фатак шаклида зикр қилинган.
Монийликнинг муқаддас манбалари хақида гапириб беринг.
Монийлик умумлаштирувчи дин бўлганлиги сабабли тўғридан тўғри пайғамбарнинг ёзма буйруқларига асосланади.
Калом, ақида, тавҳид илмлари нимани ўргатади.
Калом атамаси турли даврларда ақида, тавхид, ақида каби аталиб, уларнинг барчаси бир мавзуни яьни ақидани ўрганишга қаратилган.
Мотуридийлик ва ашьарийлик илмлари қандай пайдо бўлган.
Абул Хасан Ашьарий аҳли суннат ва жамоанинг ашьария эьтиқодий таьлимотини бажараётган вақтда Самарқандда Абу Мансур Мотуридий хам мотуридия таьлимотига асос солаётган эди.
Имом нима маьнони билдиради.
Имом сўзи ишонмоқ, тасдиқламоқ сўзлари маьноларини билдириб, истилоҳда калимаи шаходатни айтиш, яьни, “Ла иллаҳа иллалоҳу Муҳаммадун Расулуллох” ни тил билан айтиш ва дин билан тарқатишдир.
Ислом таьлимотида нечта нарсага имон келтириш шарт хисобланади
Ислом таьлимотида 7 нарсага имон келтириш шарт хисобланади. Булар: Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги; Фаришталарга ишониш; Илоғий китобларга ишониш; Пайғамбарларга ишониш; Охират кунига ишониш; Инсоннинг бошига тушадиган яхшилик ёки ёмонлик Аллоҳ тоьонидан бўлишига ишониш; Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш;
Исломда илк бўлиниш қайси йили бўлиб ўтган
657 йил Ироқнинг Сиффин деган жойида тўқнашув бўлиб ўтган ва бу жанг Сиффин номи билан аталган. Шу даврдан бошлаб Исломда илк бўлинишлар вужудга кела бошлаган.
Фиқҳий омилларнинг пайдо бўлишига қандай омиллар сабаб бўлди.
Турли диний олимлар ўз атрофларида шогирдларини тўплаши , шогирдлар ўз фарашларини ёзиб, оммалаштириши натижасида фиқҳий мазхаблар хосил бўлди.
Имом Абу Ҳафина ким ва у қандай масхабга асос солди.
Имом Абу Ҳафина сунн й мазхаблар асосчилари орасида энг ёши каттаси бўлган ва у Ҳанафийлик мазҳабига асос солган.
Масҳабсизлик даво қилаётган ғояларнинг қандай салбий оқибатлари бор.
Бундай ғоялар натижасида мусулмонлар олдига турли шубхалар қўйилишига, соф ислом ғояларини инкор қилиб жамиятда ихтилофли вазиятни келтириб чиқарилишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |