Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИСИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet441/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИСИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
МУАММОЛАРИ 
 
ПУЛАТОВА Д.Т., ЦИППКРНО им Авлони. 

Шахсни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш давлат сиѐсатининг бош мезони сифатида доимо 


қатъий эътиборда. Ҳозирги кунда умумтаълим мактабларига кириб бораѐтган инновациялар, жумладан ―Ўрган-
ўргат‖, ―Узвийлик ва узлуксизлик‖, ―Дарс муқаддас‖, ―Яхши муаллим – сифатли таълим‖, ―Мураккаб фан 
ўрганаман‖ каби тадбирлар таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. 
Таълим самарадорлигига эришиш учун таълим муассасалари фаолиятини, метод бирлашмалар ишининг 
мазмунини, ўқитувчилар эҳтиѐжини ўрганиш ва ислоҳ этиш ҳозирги кун учун долзарбдир. Бинобарин, қабул 
қилинган барча норматив ҳужжатлар ва дастурлар бош ғояси, яъни фақат илм ва билимлар жамиятни 
ривожлантириши, давлатни тараққий эттира олиши мумкинлиги тўғрисидаги мақсадларга мос равишда 
сифатли таълим бошқарувини амалда жорий этиш талаб этилади. Ушбу вазифаларни бажариш учун мактабдаги 
методбирлашмаларнинг фаолияти асосий ҳисобланади. 
2015 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирликларининг ―Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаѐтган ―Маҳорат мактаблари‖ йўналишида олий 
таълим муассасалари билан олиб борилаѐтган ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 268-,35-
Қ/Б-сонли қўшма буйруғи қабул қилинди. Бу буйруқ асосида ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди. 
Педагогика Университети, Республика таълим маркази, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институтлари, ҳамда вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида йиллик 
иш режа тузилиб, жойларда фанлар бўйича маҳорат мактаблари ташкил этилди. Жумладан, бошланғич 
таълим ўқув фанлари бўйича ―Табиатшунослик дарслари учун слайдлар ва видеолавҳалар яратиш ва улардан 
дарс жараѐнида унумли фойдаланиш (3-4 синфлар мисолида)‖, ―Бошланғич синф ўқитувчилари томонидан
―Ўқиш‖ (Синфдан ташқари ўқиш) машғулотларини ташкил этишда мактаб кутубхонасининг аҳамияти‖, ―4-
синф ўқувчиларининг назорат ишларида йўл қўйган хатолари устида ишлаш, она тилидан (диктант) ва 
математикадан(ѐзма иш) аниқланган бўшлиқларни тўлдириш усуллари‖ мавзуларида семинар тренинглар
ташкил этилди. Методбирлашмалар йиғилишларида ҳам ана шу мавзулар доирасида маҳорат мактаблари,
маҳорат дарслари ташкил этилди. Ўз ўрнида методбирлашмалар фаолияти ҳам ўқитувчига ѐрдам берувчи 
маҳорат мактабидир. Бунда у фан таълими самарадорлигини ошириш, илғор тажрибали ўқитувчиларнинг
иш тажрибаларини оммалаштириш, ѐш педагогларга ѐрдам бериш, фан тўгаракларини ташкил этиш, 
дарсдан ташқари вақтда турли тадбирлар ўтказиш, дарслик муаллифлари, ѐзувчилар, касб усталари, бошқа
соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказишни таклиф қилади, ижодий учрашувлар, давра сухбатлари, 
кўрик-танловлар ўтказади. Методбирлашмалар иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими 
вазирлигининг 2011йил 4 июлдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилиб, 
мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан раҳбарлик қилаѐтган методик кенгаш 
томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида таълим муассасасидаги бошланғич 
таълим метод бирлашмаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Мактаб метод бирлашма 


454 
раислари учун ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
институтларида малака ошириш курсларини ташкил этиш; ўқув мавзу-режа, дастурлар методик эҳтиѐжларга 
мувофиқ бўлиши; ўқув машғулотларида фанга доир мураккаб мавзуларни тушунтириш, плакатлар ва 
проекцион кўргазмали ўқув-методик қўлланмалардан дарс жараѐнида фойдаланиш; бошланғич таълим фанлари 
йўналишида яратилган мультимедиали иловалардан таълим жараѐнида фойдаланиш; ўқув фильмлар, 
видеодарслар мазмуни ва улардан фойдаланиш методлари; интерфаол тақдимотларни тайѐрлаш методлари; 
интернетдаги тайѐр интерфоал маҳсулотларни олиш ва дарс жараѐнига татбиқ этиш йўллари билан 
таништириш; бошланғич таълим фани ойлигида мазкур муаммолар доирасида давра суҳбатлари ташкил 
этилса, методбирлашма раислари учун жойларда таълимда педагогик технологияларнинг қўлланилиши 
доирасида бир ҳафталик ўқув курслари ташкил этилиши, уюшмада мактаб томонидан туманда оммалаштириш 
учун тавсия этилган ўқитувчиларнинг тақдимотларини, «Маҳорат дарсларини», очик дарслари»ни ташкил 
этиши; туман ва вилоятларда методбирлашма раисларини рағбарлантириш мақсадида «Энг яхши фан 
уюшмалар» «Энг яхши фан уюшма раҳбари» кўрик- танловларини ўтказиб туриш лозим. 
Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкин, жамиятнинг тараққий этиши бевосита таълимнинг 
ривожланиши, ўқувчиларга бериладиган билимнинг самарадорлигини ошириб бориш билан боғлиқ. Шундай 
экан, ўқитувчининг маҳоратини ошириб бориш, таълим жараѐнида педагогик ва ахборот коммуникацион 
технологияларидан самарали фойдаланиш, ўқувчи қизиқиши ва ўқитувчи эҳтиѐжини ўрганиш методик хизмат 
билан машғул бўлган мутахассисларнинг асосий вазифаларидир. Бу эса ўз навбатида улардан тинимсиз 
изланиш ва маҳоратини ошириб боришни талаб этади. Ана шу мақсадда халқ таълими тизимида туман халқ 
таълими бўлимларининг тузилмаси қайта кўриб чиқилди, уларнинг асосий фаолият таълим муассасаларининг 
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этишга қаратилди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish